Всего собрано голосов "за"
Необходимое количество голосов: 10000
Пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш талабига ўзгартириш киритиш ҳақида
- Направление:Труд
- Дата:2020-02-21 14:19:12
- Автор:MUQIMOV SULTON SALIMOVICH
Описание предложения
Амалдаги Меҳнат Кодексининг 100-моддаси 2-қисми 7-хатбошида ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда иш берувчининг ташббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш талаби белгиланган. Бироқ бугунги кунда аёлларнинг 55 ёшга тўлганлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат пенсиясни олиш ҳуқуқини берса ҳам айрим давлат ташкилотлари ва муассасаси раҳбарлари томонидан аёл ходимларга нисбатан мажбурий (2 ойлик огоҳлантириш асосида) меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳолатлари учрамоқда. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4235-сонли Қарори 1-бандида, “аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади” деб кўрсатиб ўтилган.
Ушбу ҳолатларда иш берувчи қонун нормаларини (Кодекс) биринчи навбатда устувор туришлигини инобатга олиб, пенсия олиш ёшига тўлган аёл ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилиниб, гендер тенглик тамойиллари бузилмоқда.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 100-моддаси 2-қисми 7-бандига “қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно” деган қўшимчани киритишни таклиф қиламан.
Комментарии (6)
Не задано
Пенсия ёшига етган ходимлар ўз-ўзидан ишдан кетиши керак. Ёки пенсия ёшида ҳам ишлаши мумкин бўлган касблар тоифаси алоҳида кўрсатиб қўйилиши лозим.
Чунки Президент қарорида кўзда тутилган тартиб бўйича Меҳнат кодексига ҳозирга қадар ўзгартириш киритилмаган. Лекин судлар томонидан амалиётда юқоридан кўрсатма бўлган бўлса керак Президент қарорини асос қилиб ишдан бўшатилган пенсионерни ишга тиклаб қўйяпди. Қонун Президент қароридан юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Президент қарорлари қонуности ҳужжатларидир. Судлар қонунга мувофиқ қарор қабул қилишлари лозим.
14 Декабрь 2021, 15:18
MADRAIMOV UKTAM BAXRAMOVICH
Менимча хаммаси ишлагани яхши чунки ёши катта ходимлар ёшлар қараганда малакали бўлишади. Шунинг учун устоз шогирд тамойилида ишлаган яхши. Бу дегани мисол учун, ёши катта ходим 5 йил ичида яъни 55 ёшдан 60 ёшгача аёлларда 3 шогирид чиқариши лозим. Бу 3 та ёш ходим мажбурий бириктирилиши лозим бўлади шунда ўз ўзидан иш ўрганиши хам яхши бўлади ва тезроқ ишга мослашиб кетади.
8 Июнь 2020, 19:50
RAUPOV ISKANDOR TOSHTEMIROVICH
Пенсия ёшига етган шахсларни ишдан кетгани маъкул.Айникса хозирги ишсизлик купайган вактда.Уларни урнига ишсиз ёшлар ишлаб рузгор тебратиб туришардида.
6 Июнь 2020, 11:27
TALIPOV AYBEK ABDUKAXOROVICH
Ўша пенсияга бир қадам қолган фидойиларимиз қўл остидаги ёшларга ишдаги икир-чикирлар ва сир-асрорларни қизғонмасдан ўргатиб тинчгина дам олишга кетишгани манимча хаммага маъқул...
30 Май 2020, 12:12
BOYNAZAROV BAROTJON ARIBOYEVICH
Ассалому алайкум! Нафақа ёшига етган фуқароларнинг ташкилот ва муассасаларда ишлашлари ўзи менимча, унчалик тўғри эмас.... Нега десангиз, етишиб келаётган ёш кадрларимиз учун иш ўринларини танқислиги ортиб бораверади. Нафақа ёшига етган айрим "фидойи" фуқароларимиз эса икки томонлама манфаатни кўзлаб ҳам иш ўрнини ўз хоҳишлари билан бўшатиб беришни исташмайди. Ахир, ҳам ойлик маоши, ҳам нафақа тўловини тўлиқ миқдорда олиб турса, яна иш жойида фахрий дея эъзозланиб, иш фаолияти давомида айрим "имконият" ларга эга бўлса, албатта ишдан бўшагиси келмайди. Менимча бшў иш ўринлари яратилишини кўпайтириш, ёш кадрларимизни иш билан таъминланиши даражасини яхшилаш учун нафақа ёшига етиб ишлаётган фуқароларга нафақаларини маълум қисмини чегаралаш керак... деб ўйлайман
17 Апрель 2020, 07:07
Добавить комментарий
Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz