Всего собрано голосов "за"
Необходимое количество голосов: 10000
Хива шаҳри ҳудудида жойлашган Заунгур шаҳарчасида эркин саноат зонасини ташкил этиш
- Направление:Бюджет и экономика
- Дата:2020-10-29 10:32:05
- Автор:PALVANOV UMIDBEK SULTANNOZIROVICH
Описание предложения
Хива шаҳрида Заунгур номли шаҳарча бор. Олдин бу ер акциядорлик жамияти кўринишидаги юридик шахсга қарашли эди. Ҳозирги пайтда, мазкур шаҳарчадаги ишлаб чиқариш мажмуалари ва маъмурий бинолар ишламай, бўш турибди. Шу сабабли, бу жойда эркин саноат зонасини ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Мазкур саноат зонасига хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда, ишлаб чиқариш фаолиятини қайтадан ташкил қилиш керак. Хорижий инвесторларга қулай шароит яратиш мақсадида Хива шаҳрини кесиб ўтувчи темир йулдан Заунгур шаҳарчасига йул ўтказиб, логистикани ташкил қилиш зарур. Бу орқали Хива шаҳри аҳолиси учун янги иш ўринлари ҳамда қулай инвестиция муҳити яратилишига эришилади.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Хива шаҳри ҳудудида жойлашган Заунгур шаҳарчасида эркин саноат зонасини ташкил этишни таклиф қиламиз.
Комментарии (1)
OBIDOV ABRORXON ABDULLO O‘G‘LI
Izoh
28 Январь 2021, 10:08
Добавить комментарий
Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz