Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болаларни 6-7 ёшдан қабул қилиш ҳақида
Описание предложения
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади. Ҳозирги кунда ахборот технологиялари, таълим олиш имкониятлари жадал суратлар билан ривожланиб келаётган бир вақтда болаларнинг ривожланиши, таълим олиши ва билим кўникмалари ҳам шунга мос равишда такомиллашиб бормоқда. Ваҳоланки, ривожланиш даражамизни доимо таққослашга ҳаракат қилинадиган бошқа ривожланган давлатларда ҳам болалар олти ва беш ёшдан мактабларга қабул қилинади. Бу боланинг ўша пайтдаги билим ва кўникмалари ҳамда ота-онасининг истагига боғлиқдир. “Таълим тўғрисида”ги Қонунда белгиланган тақиқловчи норма туфайли январь, февраль ва март ойларида туғилган болалар етти ярим, аксарият ҳолларда деярли саккиз ёшида мактабга чиқишига тўғри келмоқда. Бунинг натижасида боланинг ривожланишида йиллар йўқотилмоқда. Маълумот ўрнида айтиш керакки, Ўзбекистон Республикасининг 1997 йилдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонуни 12-моддасининг иккинчи қисмида “мактабнинг биринчи синфига болалар олти-етти ёшидан қабул қилиниши”га доир норма белгиланган эди. Янги Қонунни қабул қилишганда эса, негадир мазкур ёш “етти ёшга тўлганда” деб қатъий белгилаб қўйилди. Ушбу норманинг белгиланиши юқоридаги каби муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан амалдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси учинчи қисмидаги “етти” сўзини “олти-етти” сўзларига ўзгартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилишини таклиф этамиз.
3356
Комментарии (9)
SHAKIROV ZIYNATILLA ABDULLAYEVICH
7 ёшлан боргани яхши, чунки статистика бола 6 ёшга чикган болаларда узлаштириш курсатгичи анча паст даражада ... Яхши узлаштирганларидан узлаштира олмагани анча купрок.
10 Май 2022, 22:36
YOQUBOV BOBUR BAXODIR O‘G‘LI
To'gri Sababi Hozirgi o'sib kelayotgan yoshlarning aqli ancha baland masalan.(3 yoshli bola telefon ishlatishni biladi) shuning uchun shundek qilsak yoshlarga ko'proq ta'lim bergan bo'lamiz.
7 Январь 2022, 16:03
QAYUMOV BAXTIYOR ABDULXAMIDOVICH
6 ёшдан ихтиёрий, 7 ёшдан мажбурий мактабга берилса барча учун манзур бўларди. Агар ота-она 6 ёшдан бериб, унинг таьлимидан мактаб устозлари ёки ота-оналари қаноатланмаса худди биринчи синфга чиққандай 7 ёшдан қайтадан бошлаш имконини ҳам берилса мақсадли бўларди.
3 Декабрь 2021, 19:45
YUNUSOV ALISHER BOBOMURADOVICH
Meni qizim ҳозирдан мактабга чиқишга иштиёқ ва салоҳияти етарли. Ҳали 6 ёшга тўлмади. 9 мартда 6 ёш бўлади. Агар кейинги йил мактабга бермасам, етти ярим ёшда чиқиши керак бўлади. Қачон бизникилар одамларни эркин яшашга қўйишар экан а? Таъқиқлар билан нимага эришамиз???
22 Ноябрь 2021, 18:51
XODJAYEV AKBAR ISMAYILOVICH
"Таълим тўғрисида"ги ( ЎРҚ-637-сон ) Қонуннинг: 9-моддаси 6-хатбошини қуйидаги таҳрирда ўзгартириш: Умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар улар олти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади. Ота-оналарнинг илтимосига кўра, таълим ташкилотининг раҳбари болани олдинги ёки кейинги ёшда қабул қилишга рухсат бериши мумкин.
16 Ноябрь 2021, 11:32

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала