Всего собрано голосов "за"
Необходимое количество голосов: 10000
Мамлакатимиз таълим муассасаларида ўқитилаётган чет тиллари рўйхатини кенгайтириш ҳақида
- Направление:Туризм и другие
- Дата:2021-09-02 11:08:12
- Автор:ALMASOV UMIDJON DJAGFAROVICH
Описание предложения
Бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган дунёда тил билиш жуда муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирда инсон қандай касб эгаси ёки қайси соҳа вакили бўлмасин, ўз она тилидан ташқари бошқа чет тилларини билиши замон талабига айланиб бормоқда.
Бугунги кунда глобаллашув шароитида Ўзбекистон Республикаси меҳнат бозорида ҳам кадрларнинг чет тилларини билишига катта эътибор берилмоқда. Ҳозирда Ўзбекистондаги таълим муассасаларида асосан қуйидаги тўртта хорижий тиллар (булар халқаро майдонда тан олинган чет тиллари) ўқитилмоқда: инглиз, рус, немис ва француз тиллари. Шундан келиб чиққан ҳолда, таълим муассасаларида ўқитиладиган чет тиллари рўйхатига араб ва испан тилларини ҳам қўшиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки, араб ва испан тиллари ҳам БМТнинг расмий ишчи тиллари рўйхатига киритилган ҳамда халқаро миқёсда катта аҳамиятга эга. Хусусан, араб тилида Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср, Тунис ва бошқа 40 га яқин мамлакатда сўзлашилади. Ушбу тилда сўзлашувчилар сони 310 миллион кишини ташкил этади. Испан тилида эса Испания, Аргентина, Мексика, Уругвай, Венесуэла ва дунёнинг бошқа шу каби 24 мамлакатида сўзлашилади ҳамда сўзлашувчилар сони 470 миллион кишини ташкил этади. Бундан ташқари, испан тили сўзлашувчилар сони бўйича дунёда инглиз тилидан кейинги иккинчи ўринда туради.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистонни халқаро ҳамжамиятга интеграциялашиш жараёнини тезлаштириш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини янада ошириш ҳамда рақобатбардош кадрларни тайёрлаш мақсадида таълим муассасаларида ўқитилаётган чет тиллари рўйхатига араб ва испан тилларини ҳам киритишни таклиф этамиз.
Комментарии (3)
USMONOV FAXRIDIN UMAROVICH
Бу масалани қайта овозга қўйишни илтимос қиламан.
22 Октябрь 2022, 08:50
USMONOV FAXRIDIN UMAROVICH
Ассалому алайкум. Рахмат! Жуда керакли таклиф. Иложи бўлса айнан араб тилига боланинг 3 ёшидан бошлаб қизиқтиришни бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
22 Октябрь 2022, 08:48
ALIKULOV BOXODIR ABDIRAXMONOVICH
Ассалому алайкум, жуда ҳам яхши, долзарб таклиф бўлибди!
4 Ноябрь 2021, 15:45
Добавить комментарий
Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz