Created with Highcharts 5.0.4Highcharts.com

Всего собрано голосов "за"

368


Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда автотураргоҳларни қуриш мажбуриятини белгилаш ҳақида
  • Направление:Торговля и ЖКХ
  • Дата:2022-02-19 13:18:31
  • Автор:MELIKULOV XUSNIDDIN SHAVKAT O‘G‘LI
Описание предложения
Маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда кўп квартирали уйлар ва турли ижтимоий соҳа объектларининг сони тобора ортиб бормоқда. Бироқ янги қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда қурувчи ташкилотлар томонидан кўплаб камчиликларга йўл қўйилмоқда. Хусусан, кўп квартирали уйлар, ижтимоий соҳа объектлари (бозорлар, савдо марказлари, истироҳат боғлари, санъат ва маданият муассасалари ва бошқалар)нинг қурилиш лойиҳаларида автомобиль транспорти тураргоҳи назардан четда қолиб кетмоқда. Бу ҳолат, ўз навбатида, қурилиш лойиҳаларининг сифати, қулайлиги ва хавфсизлик даражасига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бунга асосий сабаб сифатида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларида қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда автомобиль транспорти тураргоҳларини қуриш мажбурийлигини назарда тутувчи нормалар етарли даражада белгиланмаганлигини келтириш мумкин. Мавжуд ҳолат аҳолига ноқулайликларни туғдириб, юртимизнинг туристик жозибадорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, бир уйда истиқомат қилаётган фуқаролар ўртасида автомобиль транспорти тураргоҳига эгалик қилиш бўйича низоли ҳолатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда автомобиль транспорти тураргоҳларини қуриш мажбурийлигини белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилишини таклиф этамиз.
2264
Комментарии (6)
AXMATOV FARRUX AXATOVICH
Шаҳарсозлик қоида ва меъёрлар ишламай қуйди. Янги қурилишлар урра урра тарзида қурилмоқда. Кўп янги қурилишлар масалан кўп қаватли уйлар, ошхоналар, савдо комплеклари, кўнгил очар мавзелар, тиббиёт муассасалари, хусусий таълим ташкилотлари бирор бир муассаса йўқки автотураргоҳлар талаб дарадасида қурилган бўлса. Ҳамма қурилишлар фақат қуруқчиларнинг шахсий манфатларга қараб қурилишига чек қуйиш ва қатъий тақиқлаш лозим. Қурилишларга масъул ташкилотлар назоратини ошириш, талаблар бажарилишини назоратини кучайтириш орқали буйрократик тўсиқларни олдини олиш мақсадида олдиндан лойиҳага оид хужжатларни яхшилаб ўрганиш ҳамда амалиётга тадбиқ этиш лозим. Лойиҳа хужжатлари талабларини тўлиқ бажармаган қурилиш ташкилотларини қатъий жазолаш орқали эришилади.
9 Январь 2025, 10:54
KARIMOV ALISHER BAXODIRJON O‘G‘LI
Agar bepul bo'lsa yana yaxshi Yangi qurulayotgan xonadonlargaxam shu yaxshi bo'lar edi
7 Май 2024, 12:33
ABDURAXMANOV G‘AYRATJON MUXAMMADOVICH
Чет эл биноларига ухшаб авто тураргохни биноларни ер остисига килиш керак. Шуни киритиш керак
1 Июль 2022, 22:38
DEXQONOV MIRALI SHARAFJON O‘G‘LI
Жуда хам яхши таклиф. Фақат янги қурилган бино ва иншоотлагагина эмас шахар туман атрофидаги бозорлар ва марказлардаги котта савдо мажмуалари ва х.к ларга хам прковка учун жойлар ажратилиши лозим. Бу хам албатта бўш иш ўринлари яратилишига олиб келади.
23 Июнь 2022, 15:28
RASULOV AXROR RUSTAMXO‘JAYEVICH
Oylab korish kere
12 Июнь 2022, 22:47

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала