Барча ёқлаб берилган овозлар сони
Тўпланиши лозим бўлган овозлар сони: 10000
Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда автотураргоҳларни қуриш мажбуриятини белгилаш ҳақида
- Йўналиш:Савдо ва уй-жой хўжалиги
- Сана:2022-02-19 13:18:31
- Муаллиф:MELIKULOV XUSNIDDIN SHAVKAT O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда кўп квартирали уйлар ва турли ижтимоий соҳа объектларининг сони тобора ортиб бормоқда. Бироқ янги қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда қурувчи ташкилотлар томонидан кўплаб камчиликларга йўл қўйилмоқда. Хусусан, кўп квартирали уйлар, ижтимоий соҳа объектлари (бозорлар, савдо марказлари, истироҳат боғлари, санъат ва маданият муассасалари ва бошқалар)нинг қурилиш лойиҳаларида автомобиль транспорти тураргоҳи назардан четда қолиб кетмоқда. Бу ҳолат, ўз навбатида, қурилиш лойиҳаларининг сифати, қулайлиги ва хавфсизлик даражасига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Бунга асосий сабаб сифатида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларида қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда автомобиль транспорти тураргоҳларини қуриш мажбурийлигини назарда тутувчи нормалар етарли даражада белгиланмаганлигини келтириш мумкин. Мавжуд ҳолат аҳолига ноқулайликларни туғдириб, юртимизнинг туристик жозибадорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, бир уйда истиқомат қилаётган фуқаролар ўртасида автомобиль транспорти тураргоҳига эгалик қилиш бўйича низоли ҳолатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда автомобиль транспорти тураргоҳларини қуриш мажбурийлигини белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилишини таклиф этамиз.
Изоҳлар (5)
KARIMOV ALISHER BAXODIRJON O‘G‘LI
Agar bepul bo'lsa yana yaxshi
Yangi qurulayotgan xonadonlargaxam shu yaxshi bo'lar edi
7 Май 2024, 12:33
ABDURAXMANOV G‘AYRATJON MUXAMMADOVICH
Чет эл биноларига ухшаб авто тураргохни биноларни ер остисига килиш керак. Шуни киритиш керак
1 Июль 2022, 22:38
DEXQONOV MIRALI SHARAFJON O‘G‘LI
Жуда хам яхши таклиф. Фақат янги қурилган бино ва иншоотлагагина эмас шахар туман атрофидаги бозорлар ва марказлардаги котта савдо мажмуалари ва х.к ларга хам прковка учун жойлар ажратилиши лозим. Бу хам албатта бўш иш ўринлари яратилишига олиб келади.
23 Июнь 2022, 15:28
RASULOV AXROR RUSTAMXO‘JAYEVICH
Oylab korish kere
12 Июнь 2022, 22:47
MURODOV TOXIRJON YUNUSJONOVICH
Жуда хам тугри масалани кутарибсиз, рахмат.
Каерга борсанг бинони баландлигидан хайбатидан бошинг айланаида лекин стоянкаси кичик ёки умуман йук
9 Июнь 2022, 19:19
Изоҳ қолдириш
Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим