Всего собрано голосов "за"
Необходимое количество голосов: 10000
Автомактабларда ўқиш мажбурийлигини бeкор қилиш тўғрисида
- Направление:Законодательство
- Дата:2024-06-13 15:35:22
- Автор:JALILOV SAYDALI ABDIVALIYEVICH
Описание предложения
Хозирги кунда «Автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти» лицензия асосида Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 31 майдаги №408-сонли қарорига асосан тартибга солиб келинмоқда. Ушбу қарорнинг “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олишни истаган шахслар махсус ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режа ва дастурларига мувофиқ таълим олишлари шарт” деган жумла тўлиқ чиқариб ташлансин. Автомактабни ўқиб битирганлиги тўғрисидаги хужжат талаб қилинмасин. Истаган ёши етган фуқаро шахсини тасдиқловчи хужжати билан назарий ва амалий имтиҳон топшириш хуқуқига эга бўлсин. Автомактабларда таълим олаётган ўқувчиларнинг рўйхатини мажбурий руйхатга олиш талаби бекор қилинсин. Автомактаблар худди репититорлардек фаолият юритсин. Ўқув жараёнига боғлиқ ҳеч қанақа хужжат юритмасин. Ўқувчи истаса 1 ой, истаса 1 йил тайёрлансин. Асосий мақсад назарий ва амалий имтиҳондан ижобий натижага эришиш бўлганидан кейин ўқувчи қачон ўзини имтиҳонга тайёр деб ҳисобласа ўша вақтда имтиҳон топшириш учун боради. Топшира олмаса ўзи кейин яхши ўқитадиган устозларни қидиради ёки ўзи уйда мустақил тайёрланади. Агар таклифим инобатга олиниб шу тартиб йўлга қўйилса ва шаффофлик таъминланса, таклифим ушбу йўналиш бўйича яхши натижага эришилишига сабаб бўлади.
Целесообразность идеи / предложения
Автомактабни ўқиб битирганлиги тўғрисидаги хужжат талаб қилинмасин. Истаган ёши етган фуқаро шахсини тасдиқловчи хужжати билан назарий ва амалий имтиҳон топшириш хуқуқига эга бўлсин. Асосий мақсад назарий ва амалий имтиҳондан ижобий натижага эришиш бўлганидан кейин ўқувчи қачон ўзини имтиҳонга тайёр деб ҳисобласа ўша вақтда имтиҳон топшириш учун боради. Топшира олмаса ўзи кейин яхши ўқитадиган устозларни қидиради ёки ўзи уйда мустақил тайёрланади.
Комментарии (96)
SATIMOV AZIZBEK ABDUG‘AFUROVICH
Bolmasa diplomni ham shunday olaylik.oson bolardi.oqiysami oqimisami imtihondagi 20 savolga javobni bilsang boladi
25 Сентябрь 2024, 02:06
BABAJANOV AZIZBEK AZAMAT O‘G‘LI
Juda yaxshi taklim men maqullayman chunki bu joyda faqat avtomaktab foyda ko’ryapti
26 Август 2024, 04:33
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Ўқиш ихтиёрий бўлиши керак. Таклифни маъқуллайман.
14 Август 2024, 07:29
NIZOMOV NUSRATJON ABROR O‘G‘LI
Agar bu taklif ko'rib chiqilsa tanish bilishchilik kuchayib ketadi. Misol uchun kim 6 oy o'rniga 1 oyda prava olish imkonini qo'ldan chiqaradi. Natijada 1 oylik kurslar bor deb avtomaktablar jar solishni boshlaydi. Tadbirkorlik sohasida muhimi daromad olish. 6 yoki 3 oylik o'qishlarga odamlar bormasdan chala tayyorlanib imtixonga kiraveradi. Imtixondan o'tish o'tmasligi esa vaqt bilan sinaladi halos. Shu sababdan barchaga birdek muhit yaratish uchun bir xil o'quv rejasi orqali o'qitish zarur. Shundoq ham ko'chalarda yo'q qoidasiga tupurgan holda avtotransport boshqaradigan ayrim haydovchilar son sanoqsiz topiladi.
6 Август 2024, 17:02
ISAYEV SAID USMONOVICH
Ahmoqa taklif. Avtomaktablarda o'qish bo'lishi kerak.
27 Июль 2024, 17:54
Добавить комментарий
Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz