Культура и спорт
Андижон вилояти Мархамат туманида олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш ҳақида
Андижон вилояти аҳолиси қишлоқ хўжалиги соҳасида жуда тажрибали. Ҳозирда ишбилармонлик борасида илгари сурилаётган янги ғоя ва инновациялар натижасида вилоятда тадбиркорликнинг янги турлари ва йўналишлари яратилиб, ижобий тадбиркорлик имиджи шаклланиб бормоқда. Ушбу жараёнда юзага келаётган долзарб масалалардан бири – бу малакали кадрларни тайёрлашдир. Ҳозирги вақтда вилоятда қишлоқ хўжалиги ва техника каби соҳаларда етук кадрларга бўлган эҳтиёж юқори. Шу сабабли, вилоятнинг Мархамат туманида олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Чунки, Мархамат туманида олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш учун талаб этиладиган зарур инфраструктура ва имкониятлар мавжуд. Хусусан, ...
Автор: AZAMXONOV BAXODIR SAYITKAMOLXONOVICH 159
  • 3 Комментарии
  • 104 Голосов
Қарши шаҳрида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Қарши филиалини ташкил этиш ҳақида
Қашқадарё вилоятининг ёшлари илмга чанқоқ, ўқиб-ўрганишга иштиёқманд ва интилувчандир. Ҳозирда вилоятимизда ёшларнинг таълим олишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратилган ва қўшимча қулайликларни яратиш устида чора-тадбирлар кўрилмоқда. Барча соҳалар сингари, тўқимачилик ва енгил саноатни ривожлантириш, бу соҳа бўйича ҳам вилоятнинг нуфузи ва обрў-эътиборини янада ошириш вилоят ёшларининг эзгу ниятларидан бирига айланиб улгурган. Шу мақсадда, 2017-2019 йилларда вилоятда енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий корхоналарни ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича манзилли дастурда кўплаб корхоналарни ташкил этиш режалаштирилган эди. Дастур доирасида уч мингга яқин янги иш ўринларининг яратилиши кўзда тутилган. ...
Автор: MALLAYEV ALISHER RAJABALIYEVICH 213
  • 6 Комментарии
  • 165 Голосов
“Абитуриент телеканали”ни ташкил этиш ҳақида
Халқимиз азал-азалдан илмга чанқоқ бўлиб, инновацион ғояларни илгари сурувчи ва янгиликка интилувчи халқ сифатида дунёга танилган. Шу сабабли, бугунги кунда ҳам юртимизда ёшларнинг билим олишлари, баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда ёшларнинг олий таълим тизимида сифатли билим олишлари ва ўз соҳаларининг етук мутахассислари бўлишлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Шу мақсадда, ўрта махсус маълумотга эга бўлган битирувчилар ҳам бор куч-ғайратларини олий таълим муассасасига киришга сарфлашади. Абитуриентлар юрган йўлларида ўқиб, изланиб, радио ва телеканаллар орқали таълим соҳасига тааллуқли бўлган турли янгиликларни кузатиб боришади. Ҳозирда мамлакатимизда ...
Автор: NABIYEV JAVLON ABDURASULOVICH 272
  • 5 Комментарии
  • 131 Голосов
Мактаблар таълим дастурини такомиллаштириш ҳақида
Ҳозирда мактабларимизда ўқитилаётган фанларни кундалик ҳаётда қанчалик керак бўлиши нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш зарур. Масалан, айрим фанлардан ўтиладиган узоқ минтақалардаги ўсимлик ёки ҳайвонот дунёси ҳақидаги маълумотлар ҳаёт давомида умуман керак бўлмаслиги мумкин. Уларнинг ўрнига шу бугун ҳаётий зарур бўлган билим ва кўникмаларни беришга йўналтирилган предметларни мактаб ўқув дастурига киритиш, хусусан, нутқ талаффузи, тўғри овқатланиш маданияти, аэропорт ва вокзалларда (шунингдек, амалий тарзда самолёт ва поездларда) ўзини тутиш кабиларни ўзида қамраб олган янги фанларни ўқитиш зарур деб ҳисоблайман.
Автор: KAYUMOV BAXTIYOR XODJIYEVICH 804
  • 36 Комментарии
  • 308 Голосов
Ўзбекистонда фуқаро авиацияси ходимлари, жумладан учувчиларни тайёрлашга ихтисослаштирилган университетни ташкил қилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси ҳозирги кунда шиддат билан ривожланиб, ҳар соҳада ҳавас қилса арзигулик натижаларга эришилмоқда. Аҳоли сони кундан-кунга ошиб, йўловчиларни ташиш, жумладан, ҳаво транспортидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда фуқаро авиациясини ривожлантириш, шу жумладан ҳаво кемалари паркини янгилаш, парвозларнинг юқори даражадаги хавфсизлигини таъминлаш, аэропортлар инфратузилмасини ва малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича изчил чоралар амалга оширилди. Айни пайтда юқори малакали ва бой тажрибага эга бўлган учувчилар, стюард ва стюардессаларга, инжинер-механикларга талаб юқори.
Автор: MIRZARAXMATOV MIRSULTON MIRODIL O‘G‘LI 512
  • 3 Комментарии
  • 505 Голосов
Наманган вилояти Чуст шаҳрида олий таълим муассасаси филиалини очиш ҳақида
Наманган вилояти марказига чекка туманлардан қатнаб ўқийдиган талабалар ва ишлайдиган ходимлар жуда кўп. Ушбу ҳолат эса бугунги кунда автомобилларнинг тирбандлиги ва вилоят марказида ижара нархларининг қимматлашуви каби қатор ноқулайликларга сабаб бўлмоқда. Ҳозирда туман марказларида ҳам олий таълим муассасаси филиалларининг фаолиятини ташкил этиш учун етарлича шароитлар мавжуд. Касб-ҳунар коллежлари ёки академик лицейлардан бўшаган бино ва иншоотлардан фойдаланиш мумкин. Наманган вилоятининг Чуст шаҳрида Тошкент давлат техника университети, Наманган давлат университети ёки Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг филиалларини очиш мумкин. Бу Поп, Чуст, Мингбулоқ, Косонсой, Тўрақўрғон ва бошқа яқин туманлардаги, қолаверса, Фарғона вилоятининг ...
Автор: ASHUROV DILMUROD AXMADALIYEVICH 842
  • 10 Комментарии
  • 237 Голосов
Олий таълим муассасаларининг талабалар турар-жойларида аутсорсинг тизимини жорий қилиш ҳақида
Тошкент шаҳрида 83 та талабалар ётоқхонаси мавжуд бўлиб, 21.169 минг талабани қабул қилиб, яна 21 мингдан зиёд талабалар учун турар-жойга эҳтиёж мавжуд. Ҳар янги ўқув йилидан ётоқхонага жойлашиш муаммоси уларни қийнаб келади. Ётоқхона низомига кўра, талабалар ётоқхонага жойлашиш учун ариза топширишади. Олий таълим муассасасининг ички комиссияси томонидан эҳтиёжманд талабаларгагина ётоқхона ажратилади. Баъзида маҳалладан кам таъминланганлиги ҳақида маълумотнома ҳам талаб қилинади. Агар талаба Тошкент вилоятида истиқомат қилса, унга ётоқхонадан жой ажратилмайди, сабаби у уйидан қатнаб ўқиши мумкинлигини важ қилиб кўрсатилади. Натижада, кўплаб талабаларнинг ижарада яшашига тўғри келади. Ижарага маъқул нархларда ...
Автор: TOJIBOYEV RASHID SOBIR O‘G‘LI 569
  • 5 Комментарии
  • 365 Голосов
Самарқанд вилояти, Ургут туманида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг филиалини ташкил этиш ҳақида
Самарқанд вилояти, Ургут туманида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг ёки республикамиздаги бошқа бизнес ва менежментга ихтисослаштирилган олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш керак. Бугунги кунда Ургут туманида 500 (беш юз) мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Президентимиз ташаббуси билан туманда “Ургут” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилиб, ҳозирда туманда кўплаб хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан қўшма корхоналар ташкил этилмоқда. Бу корхоналарни юритиш учун менежмент, бухгалтер, аудиторлик йўналишидаги олий маълумотли кадрларга эҳтиёж бор. Шунингдек, туманда олий таълим муассасасининг филиалини ташкил қилиш учун имкониятлар етарли.
Автор: HAQBERDIYEV ALIMARDON SHOHIMARDON O‘G‘LI 413
  • 7 Комментарии
  • 122 Голосов
Ўзбекистон давлат Санъат академиясини ташкил этиш ҳақида
Санъат соҳаларининг ўзаро уйғунлиги ва ҳамкорлигига эришиш мақсадида барча санъат олийгоҳларини бир таълим масканига бирлаштириш лозим. Театр, мусиқа, рассомлик йўналишидаги олий таълим муассасаларининг кўплиги ва улар ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг сустлиги Ўзбекистон санъат соҳаларининг савиясига ва келажагига салбий таъсир қилмоқда. Масаланинг иккинчи томони шундаки, ҳар йили бу олий таълим муассасаларини тугатаётган мутахассислар ўз соҳаси бўйича иш топиш муаммосига дуч келишади. Институтларнинг бирлашиши эса етишиб чиқадиган мутахассисларнинг сифатига ижобий таъсир қилиб, ўлмас, дурдона санъат асарларининг яратилишига, санъат таълимида ягона марказлашган бошқарувнинг жорий этилишига, жаҳон миқёсида ўз мавқеи ва ўрнига эга бўлган ...
Автор: YUSUPOV SHUXRATJON YUSUPOVICH 486
  • 3 Комментарии
  • 114 Голосов
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида олий таълим муассасасини ташкил этиш ҳақида
Нурафшон шаҳри 2017 йилдан буён Тошкент вилоятининг маъмурий марказидир. Бугунги кунда собиқ Тўй-тепа шаҳри негизида замонавий, Марказий Осиёдаги илк “ақлли шаҳар” (smart city)ни қуриш ишлари бошлаб юборилган. Шаҳарнинг иқтисодиёти бугун жадаллик билан ривожланмоқда. Ҳозирда Нурафшонга вилоятнинг барча бошқармалари, корхоналари ва ташкилотлари кўчирилмоқда. Ҳозирги кунда шаҳарда жами 13 та умумтаълим мактаби, 1 та коллеж мавжуд бўлиб, 45.000 мингга яқин аҳоли истиқомат қилувчи 22 та маҳалла фуқаролар йиғини бор. Замонавий ахборот технологияларидан хабардор бўлган ёш авлодни тарбиялаш ва Нурафшон шаҳрининг нуфузини янада ошириш мақсадида олий таълим муассасасини ташкил этиш лозим. Бу орқали ...
Автор: QURBONOV AXRORJON ERGASHBOY O‘G‘LI 274
  • 3 Комментарии
  • 128 Голосов
Бекобод шаҳрида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ёки Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг филиалини ташкил қилиш ҳақида
Бекобод шаҳри - Тошкент вилоятининг энг чекка ҳудудларидан бири бўлиб, вилоят бўйича юқори иқтисодий салоҳиятга эга. Бекобод шаҳрида Марказий Осиёдаги ягона қора металлургия заводи ва комбинатлар мавжуд. Шаҳар яқинида Фарҳод ГЭС жойлашган. Ҳозирда “Ўзбекистон металлургия комбинати”да ферроқотишмалар ишлаб чиқарилмоқда. Бугунги кунда ушбу завод Жанубий Корея, Германия, Россия ва МДҲнинг кўплаб давлатлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бу эса ўз-ўзидан ёш кадрларга бўлган эҳтиёжни юзага келтирмоқда. Бундан ташқари, бугунги кунда шаҳарда 93 мингдан ортиқ, Бекобод туманида эса 162 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Бу рақамлар Бекобод тумани билан ҳисоблаганда янада ...
Автор: TOJIBOYEV RASHID SOBIR O‘G‘LI 1880
  • 11 Комментарии
  • 531 Голосов
Сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабаларнинг тўлов-контракт суммаларини камайтириш ҳақида
Олий таълим муассасаларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабалар доимий тарзда таълим муассасасида ўқишмайди, стипендия олишмайди. Аммо уларнинг контракт тўловлари кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабалар билан бир хил.
Автор: KUDRATOV ASLIDDIN FAXRIDDINOVICH 50873
  • 226 Комментарии
  • 10277 Голосов
Хорижий тилларни ўргатувчи махсус телеканални ташкил этиш ҳақида
Ҳозирги кунга келиб давлатимизда хорижий тилларни ўқитиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Менинг таклифим, хорижий тилларни ўргатишга ихтисослаштирилган махсус телеканални ишга тушириш керак. Чунки, хорижий тиллар, биринчи навбатда инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқиш жуда юқори. Канал очиладиган тақдирда, машҳур хорижлик профессор-ўқитувчиларнинг маърузалари, инглиз тили ва бошқа фанлардан видеодарслар, кинофильмлар (subtitles), мусиқалар (lyric), ҳар хил турдаги кўнгилочар кўрсатувлар, ўзбек ва жаҳон адабиёти классикаларининг инглизча талқини, халқаро таълим дастурлари, инновациялар ва илм-фан ютуқлари ҳақида маълумотлар телеканал дастурларидан ўрин олади. Аввалига мазкур телеканални онлайн канал шаклида очиш ҳам мумкин, кейинчалик рақамли телевидиние тарзида ...
Автор: YARASHOV DILMUROD O‘KTAM O‘G‘LI 627
  • 4 Комментарии
  • 1402 Голосов
Навоий шаҳрида Тошкент ахборот технологиялари университетининг Навоий филиалини очиш тўғрисида
Навоий вилояти табиий ресурсларга бой ҳудуд бўлиб, вилоятда йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 2008 йилда вилоятда Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонаси ташкил этилиб, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Хитой ва Сингапур каби хорижий ҳамкорлар билан кенг кўламли фаолият олиб борилмоқда. Ушбу ҳудудда жойлашган саноат корхоналари ва бошқа давлат ҳамда хусусий ташкилотлар фаолиятида замонавий ахборот технологиялари кенг қўлланилмоқда. Олиб келинаётган технологияларнинг кўпчилиги интеллектуал тизимларга асосланган, яъни компьютерлар бошқарувида ишлайди ва бу, ўз навбатида, ҳудудда ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассисларни талаб қилади. Шунинг учун, Навоий шаҳрида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиали ...
Автор: IBRAGIMOV ALIMJAN ARTIKBAYEVICH 7057
  • 20 Комментарии
  • 10185 Голосов
На рассмотрении
Қарши давлат университетининг Шаҳрисабз филиалини ташкил қилиш ҳақида
Шаҳрисабз шаҳрида олий таълим муассасасининг мавжуд эмаслиги ҳудуд ёшларига ноқулайликлар келтириб чиқармоқда. Статистик маълумотларга кўра, Қашқадарё вилояти ёшларининг олий ўқув муассасаларига кириш рейтинги қониқарли эмас. Бу ҳолат келгусида вилоятда олий маълумотли мутахассисларнинг етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Республикамизнинг кўплаб вилоятларида вилоят эҳтиёжини қондира оладиган олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ташкил этилган. Шаҳрисабзга шаҳар мақоми берилганлиги, унда улкан ўзгаришлар амалга оширилаётганлиги ва вилоятнинг истиқболини эътиборга олиб, Қарши давлат университетининг Шаҳрисабз филиалини ташкил қилишни таклиф қиламиз. Шаҳрисабз академик лицейининг 720 ўринли ўқув биноси ва 100 ўринли ётоқхонаси филиал моддий техника базасининг асоси ...
Автор: G‘ANIYEV ABDUQAHHOR GADOYEVICH 6056
  • 19 Комментарии
  • 10929 Голосов
Рассмотрено
×
Карта портала
Для прослушивания выделите текст и нажмите на эту кнопку