Маданият ва спорт
Халқаро сертификатлар (IELTS, TOEFL кабилар)га эга бўлган ўқитувчиларга ойлик устамалар тўлаш ҳақида
Юртимиздаги умумтаълим мактабларида чет тили фанларини янада ривожлантириш мақсадида тегишли тўсиқларни олиб ташлаш керак. Ҳозирда, умумтаълим мактабларида фақат Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган CEFR сертификатлари бор ўқитувчиларнинг ойлик маошига устамалар тўлаб берилади. Бутун дунёда тан олинадиган бошқа чет тили сертификатларига эса бундай имтиёз тақдим этилмайди. Яъни, инглиз тилидан IELTS, TOEFL, немис тилидан TestDAF, Goethe Zertifikat, француз тилидан DELF, DALF, корейс тилидан TOPIK каби сертификат эгалари бўлган ўқитувчиларга умумтаълим мактабларида устамалар тўлаш тартиби жорий этилмаган. Энг қизиғи, Давлат тест маркази томонидан олий таълим муассасаларига киришда инобатга олинадиган халқаро сертификатлар, ...
Муаллиф: NISHANOV RUSTAM IBRAIMOVICH 130
  • 2 Изоҳлар
Тошкент шаҳрида “Авиасозлар музейи”ни ташкил этиш ҳақида
Барчага маълумки, дунё миқёсида жуда кам мамлакатларда самолётлар ишлаб чиқарилган. Уларнинг қаторидан Ўзбекистон Республикаси ҳам жой олганлиги қувонарли, албатта. Тошкент шаҳрида жойлашган В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида бир неча турдаги самолётлар ишлаб чиқарилган ва дунёнинг бир қатор давлатларига экспорт қилинган. Заводда республикамиз аҳолисининг катта қисми ўз иш фаолиятини олиб борган, юқори малакали инженерлар ва авиаконструкторлар фаолият кўрсатганлар. Заводда самолёт ишлаб чиқариш расман тўхтатилганига анча йиллар бўлган. Тошкент шаҳрида фахрланса арзийдиган шундай заводнинг фаолият кўрсатганлиги инсонни қувонтирмай қўймайди. Бугунги кунда завод ҳудудининг айрим қисми бўшаб қолган.
Муаллиф: RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH 99
  • 3 Изоҳлар
Сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабаларнинг тўлов-контракт суммаларини камайтириш ҳақида
Олий таълим муассасаларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабалар доимий тарзда таълим муассасасида ўқишмайди, стипендия олишмайди. Аммо уларнинг контракт тўловлари кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабалар билан бир хил.
Муаллиф: KUDRATOV ASLIDDIN FAXRIDDINOVICH 61432
  • 282 Изоҳлар
Кўриб чиқиш жараёнида
Навоий шаҳрида Тошкент ахборот технологиялари университетининг Навоий филиалини очиш тўғрисида
Навоий вилояти табиий ресурсларга бой ҳудуд бўлиб, вилоятда йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 2008 йилда вилоятда Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонаси ташкил этилиб, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Хитой ва Сингапур каби хорижий ҳамкорлар билан кенг кўламли фаолият олиб борилмоқда. Ушбу ҳудудда жойлашган саноат корхоналари ва бошқа давлат ҳамда хусусий ташкилотлар фаолиятида замонавий ахборот технологиялари кенг қўлланилмоқда. Олиб келинаётган технологияларнинг кўпчилиги интеллектуал тизимларга асосланган, яъни компьютерлар бошқарувида ишлайди ва бу, ўз навбатида, ҳудудда ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассисларни талаб қилади. Шунинг учун, Навоий шаҳрида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиали ...
Муаллиф: IBRAGIMOV ALIMJAN ARTIKBAYEVICH 9991
  • 20 Изоҳлар
Кўриб чиқилган
Қарши давлат университетининг Шаҳрисабз филиалини ташкил қилиш ҳақида
Шаҳрисабз шаҳрида олий таълим муассасасининг мавжуд эмаслиги ҳудуд ёшларига ноқулайликлар келтириб чиқармоқда. Статистик маълумотларга кўра, Қашқадарё вилояти ёшларининг олий ўқув муассасаларига кириш рейтинги қониқарли эмас. Бу ҳолат келгусида вилоятда олий маълумотли мутахассисларнинг етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Республикамизнинг кўплаб вилоятларида вилоят эҳтиёжини қондира оладиган олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ташкил этилган. Шаҳрисабзга шаҳар мақоми берилганлиги, унда улкан ўзгаришлар амалга оширилаётганлиги ва вилоятнинг истиқболини эътиборга олиб, Қарши давлат университетининг Шаҳрисабз филиалини ташкил қилишни таклиф қиламиз. Шаҳрисабз академик лицейининг 720 ўринли ўқув биноси ва 100 ўринли ётоқхонаси филиал моддий техника базасининг асоси ...
Муаллиф: G‘ANIYEV ABDUQAHHOR GADOYEVICH 8802
  • 21 Изоҳлар
Кўриб чиқилган
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг