Ўзбекистон давлат Санъат академиясини ташкил этиш ҳақида
Описание предложения
Санъат соҳаларининг ўзаро уйғунлиги ва ҳамкорлигига эришиш мақсадида барча санъат олийгоҳларини бир таълим масканига бирлаштириш лозим. Театр, мусиқа, рассомлик йўналишидаги олий таълим муассасаларининг кўплиги ва улар ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг сустлиги Ўзбекистон санъат соҳаларининг савиясига ва келажагига салбий таъсир қилмоқда. Масаланинг иккинчи томони шундаки, ҳар йили бу олий таълим муассасаларини тугатаётган мутахассислар ўз соҳаси бўйича иш топиш муаммосига дуч келишади. Институтларнинг бирлашиши эса етишиб чиқадиган мутахассисларнинг сифатига ижобий таъсир қилиб, ўлмас, дурдона санъат асарларининг яратилишига, санъат таълимида ягона марказлашган бошқарувнинг жорий этилишига, жаҳон миқёсида ўз мавқеи ва ўрнига эга бўлган ижодкорлар мактабининг яратилишига хизмат қилади.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Миллий рассомлик ва дизайн институти ва Хореография олий мактабларини бирлаштириб, улар асосида Ўзбeкистон давлат Санъат акадeмиясини ташкил этишни таклиф қиламиз.
1000
Комментарии (5)
SATTAROV NIZOMIDDIN ISLOMIDDIN O‘G‘LI
Bemani va asossiz taklif. Qarshiman. Rassomlar va qo'shiqchilar bir yerda o'qiy olmaydilar, rassomlarga tinchlik zarur. Qo'shiqchilar va raqqoslar bir yerda o'qiy olmaydilar, qo'shiqchi o'zini o'zi eshitishi kerak. Raqqoslar va akterlar bir yerda o'qiy olmaydilar raqqoslarga musiqa zarur. Boshqa kombinatsiyalar ham bo'lmaydi. Bekorga alohida o'qitilmaydi, shu sababdan.
11 Август 2019, 22:11
TOYCHIYEVA FERUZA ZAKIROVNA
Бизнинг назаримизда ушбу таклифни қўллаб-қувватловчилар олий таълим тизими талабларини тўлиқ тушунмайдилар ёки тизимда ишламаганлар. Таълим муассасаларини бирлаштириш учун юқорида кўрсатилган сабаблар асос бўла олмайди. Аксинча, мавжуд таълим муассасаларида таълим сифати ва моддий техник имкониятларни янада яхшилаш чораларини кўриш керак.
19 Июнь 2019, 11:40
TOYCHIYEVA FERUZA ZAKIROVNA
Ўринсиз таклиф. Бу буюртмадан бошқа нарса эмас. Ҳар бир институтнинг ўз ўрни ва вазифаси бор. Санъат ва маданият институтининг қўшилиши ҳам натижа бермади. Бу таклиф парокандаликдан бошқа нарса эмас.
22 Май 2019, 11:17
SAIDOV O‘TKIRJON MALLAYEVICH
Санъат соҳаларининг ўзаро уйғунлиги ва ҳамкорлигига эришиш мақсадида барча санъат олийгоҳларини бир таълим масканига бирлаштириш лозим.
14 Май 2019, 13:47
BOZOROV FURQAT NURMATJON O‘G‘LI
to'g'ri vaa o'rinli taklif
10 Май 2019, 18:16

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.gov.uz
Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов

  • Недостаточно голосов

×
Карта портала
Для прослушивания выделите текст и нажмите на эту кнопку