Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Қарши шаҳрида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Қарши филиалини ташкил этиш ҳақида
Описание предложения
Қашқадарё вилоятининг ёшлари илмга чанқоқ, ўқиб-ўрганишга иштиёқманд ва интилувчандир. Ҳозирда вилоятимизда ёшларнинг таълим олишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратилган ва қўшимча қулайликларни яратиш устида чора-тадбирлар кўрилмоқда. Барча соҳалар сингари, тўқимачилик ва енгил саноатни ривожлантириш, бу соҳа бўйича ҳам вилоятнинг нуфузи ва обрў-эътиборини янада ошириш вилоят ёшларининг эзгу ниятларидан бирига айланиб улгурган. Шу мақсадда, 2017-2019 йилларда вилоятда енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий корхоналарни ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича манзилли дастурда кўплаб корхоналарни ташкил этиш режалаштирилган эди. Дастур доирасида уч мингга яқин янги иш ўринларининг яратилиши кўзда тутилган. Бу, ўз навбатида, олий маълумотли, зарур малакага эга бўлган замонавий кадрларга бўлган эҳтиёжни юзага келтириши табиий. Мазкур талаб ва эҳтиёжни қондириш мақсадида вилоятимизда тўқимачилик ва енгил саноат соҳасида олий маълумотли мутахассисларни тайёрлайдиган таълим муассасасини ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Қарши шаҳрида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Қарши филиалини ташкил этишни таклиф қиламиз.
4463
Комментарии (7)
SHODMONOV SHOKIR SHAVKATOVICH
Yaxshi fikr. lekin faqat bu emas boshqa OTM lar filiallarini ochish ham yaxshi fikr. lekin ish o'rinlarini tashkil qilish buni ham oldindan reja qilib qo'yish kerak. aks holda har doimgidek ko'pchilik markazga intilaveradi.
1 Август 2019, 11:44
KUCHAROV RAMZIDDIN RUZIMURADOVICH
Ассалом алайкум. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Қарши филиалини ташкил этишни таклиф яхши фикр. Лекин кадрлар етишмаслиги мумкин. Шунинг учун Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг кайсидир факультетини Кашкадарёга кучириш керакдир. Нуфузли чет эл Олий у́кув юртларининг айрим факультетлари бошка шахарларида жойлашган.
16 Июнь 2019, 23:54
BURXONOV ANVAR ABDUZUXIR O‘G‘LI
🤦‍♂️🤦‍♂️🤦‍♂️
11 Июнь 2019, 17:57
AVAZMATOV XUSAYINBOY KENJAYEVICH
Бу боришда Республикамизнинг барча вилоятлар, туманларида олий укув юртларининг филиалларини очиш буйича таклифлар билдирилишига ажабланмайман. Малакали кадрлар, профессор-укитувчиларни каердан топамиз? Чет элдан таклиф киламизми? Укув-илмий лабораториялари, моддий-техника базаси нима булади?. Ундан кура, кайси соха буйича мутахассислар туманда етишмаслиги маълум булса, олий таълим муассасаларида уша мутахассисликлар буйича вилоятига, туманга максадли кабул квоталарини ажратган маъкул эмасми? Авваллари хар бир туманда 2-5 тадан касб-хунар коллежларини очиб ташладик. Охири нима булди? Филиаллар очилсада шундай куйга тушмаслигига ким кафолат беради? Таълим сифати бир пул булмайдими?
19 Май 2019, 05:19
G‘ANIYEV JAKBARALI G‘OFURJON-O‘G‘LI
Albatta Toshkentda qashqadaryolik yoshlardan juda kop tahsil oladi. Nafaqat bu institut balki Toshkent irrigatsiya institutini filialini ham ochish lozim. Bu esa qashqadoryolik yoshlarni toshkentga kelib tahsil olishidan qulayroq boladi
18 Май 2019, 12:26

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала