Всего собрано голосов "за"
Необходимое количество голосов: 10000
Маиший шовқинга қарши курашни кучайтириш ҳақида
- Направление:Законодательство
- Дата:2019-06-04 21:33:56
- Автор:ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Описание предложения
Кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг дам олишлари учун қулай шароитлар яратиш лозим. Афсуски, турли базмлар ташкил этиш, квартираларда узоқ муддатли қурилиш ишларини олиб бориш орқали қўни-қўшниларнинг бир-бирини безовта қилиш ҳолатлари кўплаб учрайди. Одатда, майли ўтиб кетар деган қабилда муносабатда бўлсанг, шовқин-сурон янада авж олиб кетади. Қонунларимизда ушбу ҳолатларни тартибга солишга доир нормалар белгиланган бўлишига қарамай, айрим фуқаролар уларга риоя қилмай, ҳам ўзгалар тинчини, ҳам қонунларда белгиланган таъқиқларни қўпол тарзда бузмоқда. Турли хил эслатмаларни кўчаларга ўрнатиш орқали ҳам бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиб бўлмаяпти.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддаси 1-қисмида белгиланган “Тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача” жумласини “Тунги вақтда — дам олиш кунлари 22.00 дан 10.00 гача, иш кунлари 21.00 дан 08.00 гача” деб ўзгартиришни таклиф қиламан.
Комментарии (10)
ASHURMAHMATOV SARVAR ISROIL O‘G‘LI
Assalomu alaykum, yuqorida bildirilgan barcha fikrga qo'shilaman, haqiqatdan ham SHOVQIN insonning salomatligiga kuchli ta'sir ko'rsatadi ayniqsa yosh bolalarga va homilador ayollarga bu juda zararli hisoblanadi, shovqin manbalari avtotransportlardan, sanoat korxonalari, mayishiy xizmatlardan, restoranlardan yuqori bo'lgan akustik tovushlar tarqaladi, doimiy ishlaydigan ishchilarga esa bu salbiy ta'sir ko'rsatadi.
Men shovqin bo'yicha tadqiqot olib bormoqdaman ularning ta'siri bo'yicha.
Nafaqat mayishiy shovqin haqida qonunchilikda balki umuman shovqin jarayonlari bo'yicha huquqiy hujjatlar talabani oshirish zarur, qo'llab-quvvatlayman.
17 Июль 2024, 16:39
IBRAGIMOV BEKZOD SHAKIRDJANOVICH
Соат 23:00 дан жуда кеч деб уйлайман, иш кунлари соат 20:00-21:00 лардан ухлашга ётадиган одамлар жуда кўп, қўшнида таъмирлаш иши бўлаётган бўлса мурдираб 23 бўлишини кутиб ўтирмидику, шу мавзуга этъибор беришларини сўраган бўлар эдим.
12 Сентябрь 2022, 16:48
SHERJONOV MANSURBEK MAXSUDBEKOVICH
Жуда тўғри ўйланган. Айниқса давлат ишида ишлайдиган фуқаролар кўп азият чекиши мумкин, бунақа шовқинлардан.
21 Июль 2019, 13:16
YESEMURATOV WOMAR WOSPANOVICH
Жуда тугри мурожаат, вақтни бундан хам қисқартириш керак. Иш кунлари 09:00 дан 19:00 гача қилиш, шанба куни тушлик пайтигача, дам олиш кунлари (байрам кунлари) умуман шовқин чиқартирмаслик таклифини бераман. Сабаби ишдан келгандан сўнг, ёки дам олиш кунлари (байрам кунлари) ўз уйингизда дам олгингиз келади, лекин келсангиз қайсидир хонадонда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлади, уйда дам олиб бўлмайди, асаб бузилади. Тъмирлаш ишларини олиб борувчиларга ҳам иш вақти бўлиш керакда. Масалан кўшни Қозоғистон Республикасида шундай. Таклиф иноботга олинишини тарафдориман
19 Июль 2019, 18:09
SHAXOBIDDINOV YAXYO SHOPATXIDDINOVICH
Шу ўринда яна бир асосий нарса :машиналарнинг сигнализацияси алоҳида этиборга лойиқ деб ўйлайман...
19 Июль 2019, 13:56
Добавить комментарий
Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz