Маиший шовқинга қарши курашни кучайтириш ҳақида
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2019-06-04 21:33:56
  • Муаллиф:ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг дам олишлари учун қулай шароитлар яратиш лозим. Афсуски, турли базмлар ташкил этиш, квартираларда узоқ муддатли қурилиш ишларини олиб бориш орқали қўни-қўшниларнинг бир-бирини безовта қилиш ҳолатлари кўплаб учрайди. Одатда, майли ўтиб кетар деган қабилда муносабатда бўлсанг, шовқин-сурон янада авж олиб кетади. Қонунларимизда ушбу ҳолатларни тартибга солишга доир нормалар белгиланган бўлишига қарамай, айрим фуқаролар уларга риоя қилмай, ҳам ўзгалар тинчини, ҳам қонунларда белгиланган таъқиқларни қўпол тарзда бузмоқда. Турли хил эслатмаларни кўчаларга ўрнатиш орқали ҳам бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиб бўлмаяпти.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддаси 1-қисмида белгиланган “Тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача” жумласини “Тунги вақтда — дам олиш кунлари 22.00 дан 10.00 гача, иш кунлари 21.00 дан 08.00 гача” деб ўзгартиришни таклиф қиламан.
387
Изоҳлар (8)
SHERJONOV MANSURBEK MAXSUDBEKOVICH
Жуда тўғри ўйланган. Айниқса давлат ишида ишлайдиган фуқаролар кўп азият чекиши мумкин, бунақа шовқинлардан.
21 Июль 2019, 13:16
YESEMURATOV WOMAR WOSPANOVICH
Жуда тугри мурожаат, вақтни бундан хам қисқартириш керак. Иш кунлари 09:00 дан 19:00 гача қилиш, шанба куни тушлик пайтигача, дам олиш кунлари (байрам кунлари) умуман шовқин чиқартирмаслик таклифини бераман. Сабаби ишдан келгандан сўнг, ёки дам олиш кунлари (байрам кунлари) ўз уйингизда дам олгингиз келади, лекин келсангиз қайсидир хонадонда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлади, уйда дам олиб бўлмайди, асаб бузилади. Тъмирлаш ишларини олиб борувчиларга ҳам иш вақти бўлиш керакда. Масалан кўшни Қозоғистон Республикасида шундай. Таклиф иноботга олинишини тарафдориман
19 Июль 2019, 18:09
SHAXOBIDDINOV YAXYO SHOPATXIDDINOVICH
Шу ўринда яна бир асосий нарса :машиналарнинг сигнализацияси алоҳида этиборга лойиқ деб ўйлайман...
19 Июль 2019, 13:56
SHAXOBIDDINOV YAXYO SHOPATXIDDINOVICH
Жуда тўғри мурожат.Бундан ташқари ушбу кодекснинг бажарилишини назоратга олиш керак,кўп қаватли уйлар жойлашган худудларда тунда ёшлар , ҳатто ёш болалар хам шовқин қилиб юриши деярли ҳар куни учрайди.Ёш болаларни тунда ота-оналари қандай қилиб кўчада юришига рухсат беради.Болалар ўйингоҳлари борлиги яхши ,лекин бу ўйингоҳлар эрта сахардан то ярим тундан ўтгунча шовқин-сурон масканига айланмоқда.Гапирсангиз -"Нима энди болаларни майдончада ўйнатиш мумкин эмасми дейишади".хамма нарсани вақт соати бор десангиз тушунишни хохлашмайди.Бу нарсани ҳал қилдим деганда уларнинг ўрнига пивохўр ёшлар гуруҳи йиғилиб шоқин қилади.Чиқиб гапирсангиз ортиқча жанжалга айланиб кетади.Ҳар гал милицияга қўнғироқ қилиб чақиртириш ҳам ноўрин,ваҳоланки жамоат тартибини сақлаш уларнинг бурчи..Шунинг учун пост патруль хизмати тунги кузатувни кучайтиришлари ва ичкари худудларга эътибор беришларини таклиф қиламан.Чунки қонунни чиқариб назоратини бажармасак натижа бўлмайди.
19 Июль 2019, 13:51
ISHNIYAZOVA MALIKA KURBANBAYEVNA
Ховли жойларда яшаётган нотинч оилалар узаро жанжалларда ташкарига чикиб бирларини хар хил уят менталитетимизга умуман тугри келмайдиган сузлар билан хакорат килишлари кушни ховлиларда истикомат килаётган оилаларнинг хам тинчини бузаётгани яни бу жанжал бошка оилалардаги фарзандларга ёмон тасир килаётгани жуда ачинарли хол албатта. Конунчиликда уша нотинч оила теварак атрофдаги кушниларни тинчини бузгани учун кандайдир кучли тасир киладиган жазо чоралар белгилаш лозим. Чунки уша оиладаги жанжалкаш жазо чораларидан куркиши окибатида оилада тинчлик мухити сакланади хам кушниларнинг тинчилиги сакланади.
19 Июль 2019, 12:03

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 56 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг