Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Қарши-Еттитом автомобиль йўлини янгидан қуриш ҳақида
  • Направление:Торговля и ЖКХ
  • Дата:2019-06-12 16:38:00
  • Автор:ISKANDAROV SAMANDAR ISKANDAR O‘G‘LI
Описание предложения
Қарши ва Самарқанд шаҳарлари орасида А-378-сонли автомобиль йўлининг Қарши шаҳри ва Еттитом қишлоғи орасидаги қисмини таъмирлаш лозим. Қарши шаҳридан Самарқанд шаҳрига А-378-сонли автомобиль йўлидан борилса, Қарши шаҳридан Еттитом қишлоғигача бўлган йўл қисми жуда ёмон ҳолатга келиб қолган. Йўлнинг асфальт қопламаси кўп жойларидан ўпирилиб кетган ва кўп миқдорда чуқурлар (яма) мавжуд. Ушбу йўлни ҳар йили номигагина таъмирлаб кетишади, лекин ёғингарчиликдан сўнг, йўл яна илма-тешиклардан иборат ҳолатга келиб қолади. Ушбу муаммони чуқурлар (яма)ларни ямаб кетиш билангина ҳал этиб бўлмайди. Шунингдек, йўл бир томонлама бўлиб, йўл ўртасида ажратувчи тўсиқлар қўйилмаган! Иложи бўлса, инвестициялар ҳисобидан А-378-сонли йўлига параллел равишда “пуллик асосда ҳаракатланувчи” автомобиль йўлини қурилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Целесообразность идеи / предложения
Шу сабабли, А-378-сонли автомобиль йўлининг Қарши шаҳри ва Еттитом қишлоғи орасидаги автомобиль йўлини янгидан қуришни таклиф қиламиз.
3533
Комментарии (1)
SARIYEV XAMZA BURIYEVICH
Ушбу йўлнинг қурилганига қирқ йил бўлгандир, эҳтимол. Бирон марта тузукроқ ремонт қилинмаган. Йўлнинг сифатсизлиги жуда кўплаб бегуноҳ инсонларнинг бевақт ўлимига сабаб бўлмоқда!!! Зудлик билан қайтадан қуриш керак.
27 Июль 2022, 16:59

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала