Қарши-Еттитом автомобиль йўлини янгидан қуриш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Қарши ва Самарқанд шаҳарлари орасида А-378-сонли автомобиль йўлининг Қарши шаҳри ва Еттитом қишлоғи орасидаги қисмини таъмирлаш лозим. Қарши шаҳридан Самарқанд шаҳрига А-378-сонли автомобиль йўлидан борилса, Қарши шаҳридан Еттитом қишлоғигача бўлган йўл қисми жуда ёмон ҳолатга келиб қолган. Йўлнинг асфальт қопламаси кўп жойларидан ўпирилиб кетган ва кўп миқдорда чуқурлар (яма) мавжуд. Ушбу йўлни ҳар йили номигагина таъмирлаб кетишади, лекин ёғингарчиликдан сўнг, йўл яна илма-тешиклардан иборат ҳолатга келиб қолади. Ушбу муаммони чуқурлар (яма)ларни ямаб кетиш билангина ҳал этиб бўлмайди. Шунингдек, йўл бир томонлама бўлиб, йўл ўртасида ажратувчи тўсиқлар қўйилмаган! Иложи бўлса, инвестициялар ҳисобидан А-378-сонли йўлига параллел равишда “пуллик асосда ҳаракатланувчи” автомобиль йўлини қурилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли, А-378-сонли автомобиль йўлининг Қарши шаҳри ва Еттитом қишлоғи орасидаги автомобиль йўлини янгидан қуришни таклиф қиламиз.
103
Изоҳлар (0)

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 70 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг