Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"

  • На рассмотрении
Поделиться коллективным обращением
Жамоат транспортлари ойналарини қорайтириш ҳақида
  • Направление:Торговля и ЖКХ
  • Дата:2019-06-29 07:21:07
  • Автор:RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI
Описание предложения
Ҳаммамизга маълумки, юртимиз қуёшли ўлка. Бу ҳолат, айниқса, ёз мавсумида ҳарорат 40 даражадан ошган вақтларда автобуслардаги кондиционерларнинг совутиш функцияси ишламай қолганда жуда сезилади. Шу сабабли, жамоат транспортлари, яъни автобус ва бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ойналарини ёруғлик ўтказишини камида 50 ёки 60 фоизгача сўндиришни таклиф қиламан. Тасаввур қилинг, одам кўп, кун иссиқ, ҳаво дим, бу ёқдан эса яна жазирама қуёш тик тушиб туради. Бу эса жамоат транспортидаги одамларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Кўнгил айниши, хушсизланиш каби ҳолатларга сабаб бўлади. Бундан ташқари, баъзида тиғиз вақтда автобусда ўтириш учун бўш жой бўлса ҳам одамлар қуёш сабаб ўша бўш жойларга ўтирмайди. Бу эса ортиқча тиқилинчни юзага келтиради. Ҳамма автобусларга кондиционер қўйиш ёки уларни янгиларга алмаштириш эса кўп маблағ ва вақт талаб қилади.
Целесообразность идеи / предложения
Амалдаги Йўл ҳаракати қоидалари 3-иловасининг 7.4 бандида “Барча транспорт воситаларида олд, ён ва орқа томондаги ойналарнинг ёруғлик ўтказиши камида 70 фоизни ташкил этиши керак”лиги белгиланган. Шу сабабли юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, жамоат транспортлари, хусусан, автобус ва бошқа йўналишли транспорт воситалари ойналарининг ёруғлик ўтказишини камида 50 ёки 60 фоизгача сўндиришни таклиф қиламан.
70386
Комментарии (133)
DEXKANOV DILMUROD ABDUKARIMOVICH
Qonun barcha uchun baravar bo'lsin, demak oynalarni qoraytirish harakatga tasir qiladigan bolsa nega unda katta yuridik diplomatik shaxslarni avtomashinasi oynalari harakatga tasir qilmayapti, qonun barchaga baravar bolsin, o'zi aslida nima uchun shaxsiy moshinamizga pul tolaymiz qoshimcha imkoniyatlari uchun, shundey bolsinki oddiy fuqaroxam oynani qoraytira olsin narxi arzin bolsin, o'zi avtomashinalar juda qimmat odamlar oylik kamligidan bir umr mashina olishni orzu qilib o'lib ketyapti, yo mashinalarniyam narxi tushirilsin yoki rastamojka ochilsin ana keyin koramiz bu qimmat moshinani kim minarkin, bu hozirgi holat maxsulotni majburlab sotishga kiradi o'ylab koriylar
17 Август 2021, 08:09
BOBODO‘STOV SHAHRIDDIN MUXAMMADIYEVICH
Шахсий автоуловларни ҳам қорайтириш учун рухсат бериш керак, автотранспорт воситаларини ойналарини қорайтириш пуллик қилиш, фуқаролар ўртасида табақалаштиришни олиб келади пули бор одам авотранспорт воситаси ойналарни қорайтириб юради. ёки нархини арзонлатиш кк ёки йилнинг 6 ойи давомида бепул қилиш кк яъни май-октябрь ойлари ун.
12 Май 2021, 13:07
Не задано
Ундан ташқари агар ИИВ айтганидек ТОНИРОВКA ҳаракатланишга ҳалақит берса, демак қуёш кўз ойнакларидан ҳам фойдаланиш мумкин эмас эканда, чунки ҚУЁШ КЎЗОЙНAГИ билан ТОНИРОВКA мантиқан бир хил вазифани бажаради Қуёш нурларидан ҳимоя қилиш бири кўзни, бири танамизни.
29 Апрель 2021, 17:29
Не задано
Ҳозирги қонунчилигимиз халқни табақалашдек кўринади. Пули бор одам тонировка қилиб сояда юрсин, пули йўқ одам эса қуёшда жазирамада жиззаб юраверсин. Халқ ҳокимятчилиги бўлган демкотратик давлатда одамларни табақа ажратиш, ҳозирги замон талабига тўғри келмайди. Чунки мухтарам Президентимиз "Ҳамма ислоҳотлар халқ учун, халқни рози қилишимиз керак" деб бежизга жон куйдириб айтмаяптилар. Чунки ҳозир тонирофка тўгрисидаги қонун, қарорлар худди ўзи текин бўлган "СОЯНИ ПУЛГA СОТИШ" дек бўлиб кўринаяпти. Нимага халқ сояда юриши учун давлатга "Ички Ишлар Вазирлиги"га пул тўлаши керак. ИИВ ни тонировкани пуллик қилиш низомида бу пуллар Давлат буджетига эмас ИИВ ни ўзини соҳаларини ривожлантириш учун эканлигини ёзиб қўйган, қисқача бу пуллар фақатгина ИИВ учун тўланаяпти.
29 Апрель 2021, 17:29
Не задано
Шу сабабли, транспорт воситаларининг ён ойналарини ёруғлик ўтказишини камида 50 фоизгача, орқа ён ойналарни эса ками 30 фоизгача пасайтирилишини таклиф қиламан. Тасаввур қилинг, кун иссиқ, ҳаво дим, бу ёқдан эса яна жазирама қуёш бизнинг ўлкамизда тик тушиб туради айниқса май ойидан сентябр ойларигача. Бу эса автомобилдаги одамларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Ҳозирда кўпчилик орқа ён ойналарга парда қойъиб юрибди озгина бўлса ҳам қуёш нурларини тўсиш учун. Бу эса ўз навбатида орқага ҳаракатланмоқчи бўлган ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдиради агар парда ўрнида тонирофка бўса бу холатни олди олинган бўлар эди. Чунки тонирофкадан ташқари яхши кўринади, ташқаридан ичкари кўринмаса ҳам ичкаридан ташқари жудаям яхши кўринади.
29 Апрель 2021, 17:29

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала