Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

  • Кўриб чиқиш жараёнида
Жамоавий мурожаатни улашиш
Жамоат транспортлари ойналарини қорайтириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳаммамизга маълумки, юртимиз қуёшли ўлка. Бу ҳолат, айниқса, ёз мавсумида ҳарорат 40 даражадан ошган вақтларда автобуслардаги кондиционерларнинг совутиш функцияси ишламай қолганда жуда сезилади. Шу сабабли, жамоат транспортлари, яъни автобус ва бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ойналарини ёруғлик ўтказишини камида 50 ёки 60 фоизгача сўндиришни таклиф қиламан. Тасаввур қилинг, одам кўп, кун иссиқ, ҳаво дим, бу ёқдан эса яна жазирама қуёш тик тушиб туради. Бу эса жамоат транспортидаги одамларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Кўнгил айниши, хушсизланиш каби ҳолатларга сабаб бўлади. Бундан ташқари, баъзида тиғиз вақтда автобусда ўтириш учун бўш жой бўлса ҳам одамлар қуёш сабаб ўша бўш жойларга ўтирмайди. Бу эса ортиқча тиқилинчни юзага келтиради. Ҳамма автобусларга кондиционер қўйиш ёки уларни янгиларга алмаштириш эса кўп маблағ ва вақт талаб қилади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Амалдаги Йўл ҳаракати қоидалари 3-иловасининг 7.4 бандида “Барча транспорт воситаларида олд, ён ва орқа томондаги ойналарнинг ёруғлик ўтказиши камида 70 фоизни ташкил этиши керак”лиги белгиланган. Шу сабабли юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, жамоат транспортлари, хусусан, автобус ва бошқа йўналишли транспорт воситалари ойналарининг ёруғлик ўтказишини камида 50 ёки 60 фоизгача сўндиришни таклиф қиламан.
60098
Изоҳлар (111)
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Хокимларни Депутатларни телевиление оркалик хар чоракда Халкга Хисобот бериши ва тугридан тугри мулокот ва кабул килиши хакидаги ФИКИР хам шу Жамоатчилик Фикрилари порталига (менинг фикрим.уз) га жойланган.Унга хам овоз беришларин мумкин. Ва шунингде к юкоридаги фикирхам маъкул Келин бизга енг якин Туман ва Хокимиятдан бошлайлик.Агар шу фикрикулланса Хоким бизни тез эшитади.
28 Март 2020, 07:32
NIGMATOV ZAFARJON ZAKIROVICH
мен ҳам қушиламан
10 Март 2020, 23:33
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
МАНА ШУ СОВЕТ ДАВЛАТИДА ХАМ МАКУЛЛАНГАН НАРСА ВА ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИНИ КУЛАЙЛИКЛАРИ ОШИШИГА ОЛИБ КЕЛАДИ. ВА ИЛТИМОС КУЛЛАБ КУВАТЛАНГЛАР.
26 Январь 2020, 00:24
XURRAMOV OTAJON ALIBOY O‘G‘LI
Яна амалдаги тонировка учун туловдан июн июл август яни ез ойи учун 25% чегириб ташланса яхши буларди.
9 Август 2019, 17:59
MURZAKULOV JANGAZI MAKSETBAYEVICH
Ulkamiz issik tanirovkaga ryxsat bearish kerek puli borlar tanirovkada yurishadi jarimalar xaddan ziod kyp kunning issigini aytmasangham xamma bilishadi orqa VA yon oynalarga tanirovka ryxsat bearish kerak
28 Июль 2019, 00:28

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси