Бозорларда ичимлик суви ичишга мўлжалланган бепул махсус жойларни барпо этиш ҳақида
  • Направление:Торговля и ЖКХ
  • Дата:2019-07-02 12:04:56
  • Автор:ABDUMO‘MINOV TEMUR SHERALI O‘G‘LI
Описание предложения
Бозорларда ичимлик суви ичиш учун бепул махсус жойларни барпо этишни сўраймиз. Бу албатта, харидорлар ва сотувчилар учун қулайлик яратади. Кимнидир дўкондан сув сотиб олишга пули бўлмаслиги ёки кимгадур қадоқланган сув ёқмаслиги мумкин. Ҳар ким учун танлаш хуқуқини яратишимиз керак. Сувсиз ҳаёт йўқлигини, айниқса, ёз мавсумидаги иссиқ кунларда кўпроқ сезилади. Бундай жойларни сувни исроф қилмайдиган технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш керак ва назоратини бозор маъмурияти амалга ошириши лозим бўлади.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, бозорларда ичимлик суви ичишга мўлжалланган бепул махсус жойларни барпо этишни таклиф қиламан.
272
Комментарии (3)
YO‘LDOSHEV SHERZOD RAVSHAN O‘G‘LI
yahshi taklif. buni nafaqat bozorlarda, balki, jamoat joylari, ishxonalar va maktablarda ham joriy qilish kerak.
7 Сентябрь 2019, 15:18
ALLANAZAROV BAXRAM MAXSETBAYEVICH
Бу менимча барибир сувнинг исроф бўлишига олиб келадиган йўл деб ўйлайман. Сабаби оддий навбатга туриш маданияти ёки сув кетаётган қувурни тезда бартараф қилиш ёки тегишли жойга тезроқ хабар бериш маданияти шаклланмай туриб, бепул сувни бозорларда жорий қилиш тўғри булармикин.
5 Сентябрь 2019, 21:38
ABDIJAMILOV DINMUXAMMEDALI ZINATDINOVICH
Уйдан чиқётган пайтда болалрингиз учун термизда ёки баклачкада сув олиб юрса нима қилади. Болаларингиз учун огирлик қилмайдику.
31 Июль 2019, 11:13

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.gov.uz
Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов

Окончание голосования через: 34 дней

Поддержите это коллективное обращение

Поделиться коллективным обращением
×
Карта портала
Для прослушивания выделите текст и нажмите на эту кнопку