Всего собрано голосов "за"
Необходимое количество голосов: 10000
Вирусли гепатит билан касалланган беморларга дори воситаларини бепул ажратилиши хақида
- Направление:Здоровье
- Дата:2020-02-17 20:58:41
- Автор:ABDUXAMIDOV OYBEK LUTFULLAYEVICH
Описание предложения
Мамлакатимиз фуқароларининг вирусли гепатит ҳақидаги маълумотлари жуда ҳам кам, ҳатто, айрим тиббиёт ходимлари ҳам вирусли гепатитнинг давоси борлигидан бехабар. Ваҳоланки, бу касаллик, асосан, яхши тозаланмаган тиббий ускуналар орқали юқади. Қолаверса, бошқа турли юқиш йўллари, хусусан, ОИТС инфекцияси билан бир хил ҳолатларда юқади. Лекин вирусли гепатит инсон танасидан ташқарида анча узоқроқ яшайди ва уни юқтириб олганлар кўпи билан 10-15 йил умр кўрар экан. Ҳаттоки, кўпчилик хасталар ўзининг вирусли гепатитдан касалланганлигини ҳам билмай жигар церрози ташхиси билан ўлиб кетмоқда. Ваҳоланки, бу касалликни уч ёки олти ойлик курслар билан тўла даволашнинг имкони бор. Энг ачинарлиси шундаки, вирус юққанлар ўзлари билмаган ҳолда бу касалликни бошқаларга ҳам юқтириб қўйишмоқда. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида ушбу касаллик учун дори воситалари бюджет ҳисобидан бепул берилади. Ўртача ойлик билан кун кечираётган фуқаро дори сотиб олиш у ёқда турсин, тиббий қон таҳлилларини амалга оширишга хам қийналади. Чунки таҳлиллар жуда қиммат туради. Натижада эса кимнингдир фарзанди ёки ота-онаси ҳаётдан эрта кўз юммоқда.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагилардан келиб чиқиб, мамлакатимизда вирусли гепатит билан касалланган фуқароларга давлат ҳисобидан бепул дори воситалари етказиб берилиши ва қон таҳлиллари арзонлаштирилган ҳолда амалга оширилишини таклиф қиламиз.
Комментарии (9)
AXMADJONOV JAVOXIR UKTAMALI O‘G‘LI
lekin xozirda barcha emlash olishi mumkun oldini olish uchun . Hozirda davlat tomonidan yosh bolalar tekinga emlanyabdi.
13 Июнь 2020, 16:28
SAKSANOVA MUNISA MUMINOVNA
https://meningfikrim.uz/petitions/request/4330
поддержите пожалуйста
11 Июнь 2020, 01:24
SEYTMURATOV BATIR TENELBAYEVICH
Mening fikrimcha har bir inson u yosh bola bolsin yaki katta yoshdagi inson bolsin sugurta xizmatlaridan (yuqumli kasalliklar yoki baxtsiz hodisa) foydalanishi kerak. Sababi bilib bolmaydi qachon nima bolishini. Agar voqea sodir bolsa byudjetim kotarmaydi degan narsalardan havotir olishga orin qolmaydi
6 Май 2020, 20:47
ABDUSAMATOV KOMILJON SUYUNOVICH
Жуда тўғри иш бўлар эди. Мисол учун мен март ойида 30 дона куантавир таблеткани 340 000 сўмга Тошент шахридан олдим, бу ойида эса ололмайман, сабаби бюджетим кўтармайди. Бу таблеткани узлуксиз камида 6 Ой ичиши керак эди, афсус.
14 Апрель 2020, 10:28
SAYIDOV SHEROZ SAYFIDINOVICH
Ҳурматли ABDUXAMIDOV OYBEK LUTFULLAYEVICH, Сизга катта раҳмат. Жуда керакли муаммони кўтарибсиз. Мен ҳам Гепатит В билан оғрийман. Даволаниш учун дорилар жуда қиммат. Оддий текширивулар ҳам нархи қиммат туради. Ҳар олти ойда текширишлардан ўтиб туриш керак. Бигина "ФИБРОСКАН" қилдириш фалон пул туради. Петиция керакли овозни тўплашини жуда истардим.
Ҳурматли RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH АЛЛОҲ сизни паноҳида асрасин, лекин гепатит сиз айтгандай "ифлос қўллар касаллиги" эмаслиги аниқ.
13 Апрель 2020, 18:21
Добавить комментарий
Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz