Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 33 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Вирусли гепатит билан касалланган беморларга дори воситаларини бепул ажратилиши хақида
  • Йўналиш:Саломатлик
  • Сана:2020-02-17 20:58:41
  • Муаллиф:ABDUXAMIDOV OYBEK LUTFULLAYEVICH
Жамоавий мурожаат матни
Мамлакатимиз фуқароларининг вирусли гепатит ҳақидаги маълумотлари жуда ҳам кам, ҳатто, айрим тиббиёт ходимлари ҳам вирусли гепатитнинг давоси борлигидан бехабар. Ваҳоланки, бу касаллик, асосан, яхши тозаланмаган тиббий ускуналар орқали юқади. Қолаверса, бошқа турли юқиш йўллари, хусусан, ОИТС инфекцияси билан бир хил ҳолатларда юқади. Лекин вирусли гепатит инсон танасидан ташқарида анча узоқроқ яшайди ва уни юқтириб олганлар кўпи билан 10-15 йил умр кўрар экан. Ҳаттоки, кўпчилик хасталар ўзининг вирусли гепатитдан касалланганлигини ҳам билмай жигар церрози ташхиси билан ўлиб кетмоқда. Ваҳоланки, бу касалликни уч ёки олти ойлик курслар билан тўла даволашнинг имкони бор. Энг ачинарлиси шундаки, вирус юққанлар ўзлари билмаган ҳолда бу касалликни бошқаларга ҳам юқтириб қўйишмоқда. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида ушбу касаллик учун дори воситалари бюджет ҳисобидан бепул берилади. Ўртача ойлик билан кун кечираётган фуқаро дори сотиб олиш у ёқда турсин, тиббий қон таҳлилларини амалга оширишга хам қийналади. Чунки таҳлиллар жуда қиммат туради. Натижада эса кимнингдир фарзанди ёки ота-онаси ҳаётдан эрта кўз юммоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, мамлакатимизда вирусли гепатит билан касалланган фуқароларга давлат ҳисобидан бепул дори воситалари етказиб берилиши ва қон таҳлиллари арзонлаштирилган ҳолда амалга оширилишини таклиф қиламиз.
836
Изоҳлар (7)
SEYTMURATOV BATIR TENELBAYEVICH
Mening fikrimcha har bir inson u yosh bola bolsin yaki katta yoshdagi inson bolsin sugurta xizmatlaridan (yuqumli kasalliklar yoki baxtsiz hodisa) foydalanishi kerak. Sababi bilib bolmaydi qachon nima bolishini. Agar voqea sodir bolsa byudjetim kotarmaydi degan narsalardan havotir olishga orin qolmaydi
6 Май 2020, 20:47
ABDUSAMATOV KOMILJON SUYUNOVICH
Жуда тўғри иш бўлар эди. Мисол учун мен март ойида 30 дона куантавир таблеткани 340 000 сўмга Тошент шахридан олдим, бу ойида эса ололмайман, сабаби бюджетим кўтармайди. Бу таблеткани узлуксиз камида 6 Ой ичиши керак эди, афсус.
14 Апрель 2020, 10:28
SAYIDOV SHEROZ SAYFIDINOVICH
Ҳурматли ABDUXAMIDOV OYBEK LUTFULLAYEVICH, Сизга катта раҳмат. Жуда керакли муаммони кўтарибсиз. Мен ҳам Гепатит В билан оғрийман. Даволаниш учун дорилар жуда қиммат. Оддий текширивулар ҳам нархи қиммат туради. Ҳар олти ойда текширишлардан ўтиб туриш керак. Бигина "ФИБРОСКАН" қилдириш фалон пул туради. Петиция керакли овозни тўплашини жуда истардим. Ҳурматли RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH АЛЛОҲ сизни паноҳида асрасин, лекин гепатит сиз айтгандай "ифлос қўллар касаллиги" эмаслиги аниқ.
13 Апрель 2020, 18:21
SANGILOV BAXROM RAUPOVICH
Ассалому алайкум хаммага. Асосан кон оркали юкувчи вирусли гипатит С ва В жуда айер касаллик дейилади.Яна медицинада бошка номи мулойим котил хам дейишар экан.Юктириб олган инсон купинча юктирганлигини узи хам билмай йиллар давомида юради.Айникса С гипатит инсонни жигарини циррозга олиб келгунча умуман белги бермайди.Чунки инсон жигари циррозга келгунча узини соглом хис килиб яшайди.Цирроз эса бу улим.Еки жигарини алмаштириш дегани.Бу вирусларни юктириб олмайман деб хеч ким кафолат бермайди.Бу вирусни сарторошхоналарда,стамотологияда,шифохоналарда яхши стерилланмаган асбоблардан ва хоказолардан юктириб олиш мумкин. Гипатит С ва В ларни юктирган инсонларни даволаниши кимматлигини эшитганман. Шунинг учун давлат бу вирусли гепатитларни кенг таркалиб кетмаслиги,хамда инсонларни бевакт улими олдини олиш учун хеч булмаса Гипатет С ва В ни бепул даволашни йулга куйса тугри булади.
13 Апрель 2020, 18:09
TO‘RAYEV SUXROB VAYDILLAYEVICH
Айникса гипатит В. Жуда хавли касаллик дорилари анализ жуда киммат айникса хозир инфекционные больнитцаларга вирусологларга куриниш имконсиз хамма короновирус Билан оввора макуллайман сизни фикризни дорилар текинга бериш керак чунки одамни узига боглик булмаган холатда асосан кон оркали юкади бу касаллик
13 Апрель 2020, 17:21

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси