Всего собрано голосов "за"
Необходимое количество голосов: 10000
Ёшларнинг меҳнат муносабатларига доир ҳуқуқий билимларини ошириш ҳақида
- Направление:Культура и спорт
- Дата:2020-02-17 21:42:19
- Автор:YUNUSOV DOSTONBEK ANVARJON O‘G‘LI
Описание предложения
Ҳозирги кунда жамиятимизда юзага келаётган муаммолардан бири бу ёшларни иш билан таъминлаш ва уларга амалдаги қонунчиликка мос равишда шарт-шароитларни яратиб беришдан иборатдир. Бу борада амалиётда бир қатор муаммоларга дуч келинмоқда. Улардан бири меҳнатга оид муносабатларда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасининг пастлигидир. Меҳнатга оид муносабатларда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасининг пастлиги меҳнат қонунчилигига риоя этишни ва уни амалиёт билан мутаносиблигини таъминлашда катта муаммоларни келтириб чиқармоқда. Вояга етмаган ёшларимизнинг меҳнат муносабатаридаги ҳуқуқий билимининг пастлиги улар билан боғлиқ адолатсизликларни юзага келишига замин яратмоқда. Бундан иш берувчилар ўз манфаатлари йўлида фойдаланишмоқда. Ҳеч бир иш берувчи уларга қонунда белгиланган имтиёзларни таъминлаган ҳолда меҳнат шароити яратиб беришдан манфаатдор эмас. Амалдаги қонунчиликка назар ташласак, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси ва бошқа конун ҳужжатларида вояга етмаганларнинг меҳнатга оид муносабатларда бир қатор ҳуқуқ ва эркинликларга эга эканлигини кўришимиз мумкин. Лекин амалиётда деярли ҳеч бир иш берувчи бу каби имтиёзларни тўлақонли даражада таъминлаб бермайди. Чунки улар бундай тартибдан манфаатдор эмас, аксинча вояга етмаганларга берилган имтиёзлар улар учун қайсидир маънода иш ва даромад унумдорлигини тушишига олиб келади. Ёшлар эса иш берувчининг шартларига рози бўлмасдан, меҳнат қонунчилигидаги ҳуқуқларини талаб қилган ҳолда ишга жойлаша олишмайди ёки бу жуда қийин бўлади. Бунга қандай ечим бера оламиз? Бу борада дастлаб вояга етмаганларнинг меҳнат қонунчилигидаги ҳуқуқий саводхонлигини оширишимиз керак. Амалдаги қонунчиликка кўра, мактабларда 8-синфдан бошлаб ҳафтада 1 соатлик “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фани ўқитилади. Лекин бу фанга ажратилган дарс соати жуда ҳам кам. Ҳуқуқий маданиятнинг пастлиги ҳақида гапиришдан олдин уни юзага келтирувчи ҳолатларни бартараф этишимиз лозим. Бундан ташқари, иш берувчиларда вояга етмаган меҳнатга лаёқатли ёшларни ишга қабул қилишдан манфаатдор бўлишлари учун замин яратишимиз керак. Бунинг учун эса ёшларни ишга жалб қилган, уларни қонунда белгиланган шарт-шароит ва имтиёзлар билан таъминлаб берган иш берувчиларга иш фаолияти билан боғлиқ имиёзлар ва солиқларда енгилликлар жорий этиш керак. Бу эса вояга етмаган меҳнатга лаёқатли, ишлаш истагини билдирган ёшларни ишга жалб этиш кўламини янада кенгайтиради. Ҳеч шубҳасиз, бу таклифлар мазкур соҳадаги муаммоларни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, “Фуқароларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқ ва бурчлари” фанини жорий этиб, уни мактабларнинг 8-11 синфларида (касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ҳам) ўқитилишини йўлга қўйиш лозим.
Комментарии (2)
YUNUSOV DOSTONBEK ANVARJON O‘G‘LI
Bu masalaga qaysi tomondan qarashizga bo'liq. Tadbirkorlarga nisbatan salbiy fikr nazarda tutilmagan. "Qonuniy" monopoliyaga esa o'rin ham yo'q. Yoshlarni mehnat munosabatlarini yaxshiroq o'rganishi ularni hozirdagi va kutilayotgan muammolarini kamaytiradi.
16 Апрель 2020, 00:46
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Тадбиркорларга эркинлик бериш жойига, уларни яна сиқмоқчимисиз? Хар бир иш келишув асосида бўлиши лозим. Келишсинда иш берувчи билан. "Қонуний" монополни жамиятдан йўқотиш лозим.
1 Апрель 2020, 16:35
Добавить комментарий
Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz