Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Давлат хизматлари марказлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва айрим хизматларни ўз ташкилотларига қайтариш ҳақида
Описание предложения
Давлат хизматлари марказларининг фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва айрим хизматларни соддалаштириш ёки ваколатли ташкилотларга қайтариш керак. Давлат хизматлари марказларининг баъзи хизмат турлари, албатта, аҳоли учун қулайдир, лекин айримлари халқ учун ортиқча харажат ва ноқулайликлар туғдириб, ортиқча вақт сарфлашга сабаб бўлмоқда. Мисол учун, ўз амалиётимдан келиб чиқиб айтсам: иссиқ сув ҳисоблагичини (счётчик) текширувдан ўтказишдаги ноқулайликларга дуч келдим. Бу хизмат Давлат хизматлари марказларига ўтгандан бери нархи икки баробарга ошди. Ариза берилган кундан бошлаб 15 кун ичида келиши керак бўлган ходим, ҳозирда 30 кун ичида ҳам етиб келмаяпди. Бу эса ҳисоблагичнинг стандарт сертификати муддати тугашига, кечиккан муддатдан сўнг биз киши бошига тўлов тўлашимизга, натижада, моддий зарар кўришимизга олиб келмоқда. Агар мен ўз ҳисоблагичимни ўзим давлат стандартида текширувдан ўтказиш билан шуғулланганимда икки баробар арзонга тушар эди ва узоғи билан 10 кун ичида битар эди. Мен нафакат стандартлаштириш хизмати, балки бошқа хизматларни ҳам халқ учун қулайлигини ўрганишни ва қайта кўриб чиқишни маслахат бераман! Чунки баъзи хизматлар юзасидан фуқароларда Давлат хизматлари марказларига кўплаб норозиликлар мавжуд.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Давлат хизматлари марказлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва айрим хизматларни ўз ташкилотига қайтаришни таклиф қиламиз.
4034
Комментарии (10)
NODIROV DILSHOD MURODULLAYEVICH
мен хам кушиламан бу тизимни киритгандан сунг ёки тулик электрон тизимга утиши ва хамма хизматлар бе пул амалган оширилиши лозим ёки хар кайси истимолчи узи амалга ошириши лозим яхшиси бе пул килиниб электрон тизимга утилса яхши булади. яни муддати якинлашса электрон ариза тайлаб уни 3 кун давомида бажарилса яхши буларди.
19 Май 2020, 01:17
GULYAMOV RASULMAT XXX
Транспорт воситасига лицензия олиш учун ягона дарчага яна кушимча тулов килиш керак. Яна лицензия оли муддати хам чузилади. Чунки лицензияни барибир олдинги Автотранспорт агентлиги ходимлари расмийлаштириб , ягона дарча оркали берилади.
13 Май 2020, 12:05
RAVSHANOV FERUZJON RAHMAT O‘G‘LI
Gazni ham arizalarini o'ziga qaytarish kerak umuman no'to'g'ri qilingan tizim faqat xarajat faqat ovvoragarchilik bo'lib qolgan
15 Апрель 2020, 09:50
MELIYEV SANATJON NIZOMOVICH
Мен бу фикрга тўлиқ қўшиламан. Чунки худди шунга ўхшаш ҳолат Навоий шаҳрида муаммоларни келтириб чиқармоқда. Ҳусусан, Навоий шаҳрини иссиқ сув ва совуқ сув билан таъминлашда таъминотчи билан истеъмолчи ўртасида турли хил ширкат ва ташкилотлар борки улар ДХА билан интеграция қилинмаган. Сабаби, бундай ташкилотлар ҳали ҳам 20 асрда яратилган иш услубида ишлашади. Ташкилотни интернет тармоғига уланишини айтмаса ҳа бўлади. Мен 2019 йил декабрь ойида иссиқ сув ва совуқ сувни ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш мақсадида ЯЭДХ портали орқали электрон ариза тўлдириб белгиланган миқдордаги давлат божини тўладим. Аммо декабрь ойидан ҳозирги кунга қадар киши бошига тўловларни амалга ошираман. Чунки электрон аризам Сув оқованинг ҳудудий бўлимига келиб тушган ва лекин бу ташкилот Навоий шаҳри учун хизамт кўрсатмайди. Юқорида айтиб ўтган таъминотчи билан истеъмолчи ўртасидаги турли хил ширкат ва ташкилотлар эса бу масал кўриб чиқиляпти тез орада аниқлик киритилади дейишдан бошқага ярамайди.
14 Апрель 2020, 12:48
BADIROV YUNUS SAG‘DULLO O‘G‘LI
Bu fikrga qushilmayman, chunki bu xizmatni qulaylik tomonlari ko'p. DXM xizmat narxlarini tushirish kerak deb uylayman. Xozirga vaziyatdan kelib chiqib xizmatlar muddat chuzilayotgan bolishi mumkin
14 Апрель 2020, 12:20

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала