Всего собрано голосов "за"
Необходимое количество голосов: 10000
- Рассмотрено
Автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги ёки техник кўрикдан ўтмаганлиги туфайли жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш ҳақида
- Направление:Законодательство
- Дата:2020-03-08 23:07:51
- Автор:IKROMOV UMID XAMITOVICH
Описание предложения
Сўнгги вақтларда ДЙҲХХ ходимлари билан ҳайдовчилар ўртасидаги келишмовчиликлар ортиб кетмоқда. Буни ижтимоий тармоқлардаги лавҳалардан кўрса ҳам бўлади. Бунинг асосий сабабларидан бири бу автомашина суғуртасининг йўқлиги ёки вақти ўтиб кетганлиги бўлмоқда. Суғурта йўқ ёки вақти ўтиб кетган бўлса, машина жарима майдонига қўйилмоқда. Энди савол туғилади, бундан кимга ва нима фойда? Ўша ҳолатни жойида баённома тузиб, ҳайдовчининг яшаш манзилига юборса нима ўзгаради? Бунинг оқибатида ҳайдовчини вақти кетмоқда, ДЙҲХХ ходими билан тортишув ва жанжаллар юзага келмоқда. Дам олиш кунлари бўлса, машина 2-3 кунлаб жарима майдонида қолиб кетяпти. Андижон ёки Сурхондарёдан Тошкентга келган машинани суғуртаси ўтиб кетган бўлса, у машинасини ярим тунда бўладими чўлни ўртасида бўладими фарқи йўқ жарима майдонига қўйиши керак. Ҳайдовчи оиласи билан бўлса, ёки йўловчиси бўлса, улар қаерда қолади бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Бундан нима маьно, нима мазмун бор? Машина техник кўрикдан ўтмаган бўлса ҳам жарима майдонига қўйиш керак. Техник кўрикдан ўтмаган машина йўлга чиқиши хавфли десак, одам уриб кетаётган заводдан янги чиққан машина техник соз, уни ичидаги ҳайдовчи носоз десак тўғри бўлади. Ҳайдовчилар қанча жарима бўлса ҳам тўлашга рози фақат шу тўловни осонроқ қилиб беринглар. Мени таклифим шуки, машинани суғуртаси бўлмаса ёки техник кўрикдан ўтмаган бўлса, машинани жарима майдонига қўймасдан жаримани яшаш манзили бўйича юбориш керак.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги ёки техник кўрикдан ўтмаганлиги туфайли жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилишни таклиф қиламиз.
Решение компетентного государственного органа
Дата:
2021-03-11 14:42:46
https://lex.uz/docs/5020302
Комментарии (99)
ABDUKADIROV ABZALXOJA ABROROVICH
Ассалому алайкум!
Авваламбор, жарима майдонига қўйиш тажрибасига мен хам қаршиман. Лекин, ушбу холатда жарима суммасини ошириш лозим деб хисоблайман. Жарима майдонига жойлаштириш тажрибаси бу ёмон тажриба бўлиб, Европа, Америка ва бошқа ривожланган давлатларда, ўта оғир жиноятлар ва бошқа оғир қоидаларни бузиш учун қўлланиладиган жазодир. Жазони, молиявий холатга қаратилганда, хайдовчига суғуртани қилдириш эртага жаримани тўлашдан арзонроққа айланади, ва ўз узидан хайдовчиларни суғурта қилдиришига туртки бўлади.
Яна бир нарса. бу сугурта тури жуда керакли нарса. Шахсан ман узим шу сабабли бир мартта пул олганман. Мени уриб юборган шофер, ёши каттарок амаки экан, нима килсанг кил, лекин пул тула олмайман, пул йук диб туриб олган. Бахтимга сугуртаси боракан, узим югуриб хамма пулимни олиб олганман. Шунинг учун, юкорида таклифим жаримани ошириш керак ва хамма сугуртасини килиш керак.
29 Февраль 2024, 09:44
HOJIQOBILOV KOMILJON KARIMJON O‘G‘LI
Tezroq shu ishlari amalga oshirilsa zor ish boladi har tomonlama qulay
25 Июль 2023, 12:12
NISHANOV RUSTAM IBRAIMOVICH
БАРЧАНГИЗДАН ЙЎЛ ОЧИШДЕК САВОБЛИ ИШДА, яъни "Юртимизнинг шарқий ва ғарбий ҳудудларида транспорт қатновини қулайлаштириш ҳақида" сарлавҳали таклифга ҳам овоз беришингизни илтимос қиламан. Таклифда жуда долзарб муаммолар ечими кўрсатилган.
19 Август 2020, 01:20
NURMONOV ASQARJON XAMRO O‘G‘LI
Юқорида билдирилган таклиф қуйидагича ўз фиқримни билдираман:
1. Суғурта полисини онлайн тарзда расмийлаштиришга ва электрон суғурта полисидан фойдаланишга рухсат берилиши керак. Бунинг натижасида ҳайдовчи ўз фуқаролик жавобгарлигини ЙҲХ ходимининг олдида расмийлаштириши мумкин.
2. Агарда онлайн расмийлаштиришга имконияти мавжуд бўлмаган ҳайдовчилар, суғурта полисини расмийлаштириб келганидан сўнг транспорт воситасини олиши.
3. Юқоридаги иккала ҳолатда ҳам баённама тузиш ва жарима қўллашни бекор қилиш.
18 Август 2020, 14:25
NURMONOV ASQARJON XAMRO O‘G‘LI
Агарда фуқаролик жавобгарлиги суғурталанмаган ҳайдовчига нисбатан баённома тузилиб, ҳаракатланишда давом этиш мобайнида унинг айби билан ЙТҲ содир бўлса жарбланувчининг кўрган зарарини тўлиқ қоплаб бериш имконияти мавжудлигига кафолат борми?
Туғри бундай ҳолатда ушбу суғурта тури бўйича "Тўловларни кафолатлаш жамғармаси" мавжуд деган фикрни билдириш мумкин, аммо бериладиган ушбу эркинлик натижасида қуйидаги ҳолатларга дуч келиниши мумкин:
1. Жамғармага ЙТҲлар бўйича билдириладиган аризалар сонининг кескин ошиши ва Жамғарманинг молиявий ресурсларидаги етишмовчиликнинг юзага келиши.
2. Жамғарма томонидан жабрланувчига тўлаб берилган қоплама айбдордан регресс тартибида ундирилиши.
18 Август 2020, 14:25
Добавить комментарий
Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz