Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

  • Кўриб чиқиш жараёнида
Жамоавий мурожаатни улашиш
Автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги ёки техник кўрикдан ўтмаганлиги туфайли жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш ҳақида
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2020-03-08 23:07:51
  • Муаллиф:IKROMOV UMID XAMITOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Сўнгги вақтларда ДЙҲХХ ходимлари билан ҳайдовчилар ўртасидаги келишмовчиликлар ортиб кетмоқда. Буни ижтимоий тармоқлардаги лавҳалардан кўрса ҳам бўлади. Бунинг асосий сабабларидан бири бу автомашина суғуртасининг йўқлиги ёки вақти ўтиб кетганлиги бўлмоқда. Суғурта йўқ ёки вақти ўтиб кетган бўлса, машина жарима майдонига қўйилмоқда. Энди савол туғилади, бундан кимга ва нима фойда? Ўша ҳолатни жойида баённома тузиб, ҳайдовчининг яшаш манзилига юборса нима ўзгаради? Бунинг оқибатида ҳайдовчини вақти кетмоқда, ДЙҲХХ ходими билан тортишув ва жанжаллар юзага келмоқда. Дам олиш кунлари бўлса, машина 2-3 кунлаб жарима майдонида қолиб кетяпти. Андижон ёки Сурхондарёдан Тошкентга келган машинани суғуртаси ўтиб кетган бўлса, у машинасини ярим тунда бўладими чўлни ўртасида бўладими фарқи йўқ жарима майдонига қўйиши керак. Ҳайдовчи оиласи билан бўлса, ёки йўловчиси бўлса, улар қаерда қолади бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Бундан нима маьно, нима мазмун бор? Машина техник кўрикдан ўтмаган бўлса ҳам жарима майдонига қўйиш керак. Техник кўрикдан ўтмаган машина йўлга чиқиши хавфли десак, одам уриб кетаётган заводдан янги чиққан машина техник соз, уни ичидаги ҳайдовчи носоз десак тўғри бўлади. Ҳайдовчилар қанча жарима бўлса ҳам тўлашга рози фақат шу тўловни осонроқ қилиб беринглар. Мени таклифим шуки, машинани суғуртаси бўлмаса ёки техник кўрикдан ўтмаган бўлса, машинани жарима майдонига қўймасдан жаримани яшаш манзили бўйича юбориш керак.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги ёки техник кўрикдан ўтмаганлиги туфайли жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилишни таклиф қиламиз.
60698
Изоҳлар (97)
NISHANOV RUSTAM IBRAIMOVICH
БАРЧАНГИЗДАН ЙЎЛ ОЧИШДЕК САВОБЛИ ИШДА, яъни "Юртимизнинг шарқий ва ғарбий ҳудудларида транспорт қатновини қулайлаштириш ҳақида" сарлавҳали таклифга ҳам овоз беришингизни илтимос қиламан. Таклифда жуда долзарб муаммолар ечими кўрсатилган.
19 Август 2020, 01:20
NURMONOV ASQARJON XAMRO O‘G‘LI
Юқорида билдирилган таклиф қуйидагича ўз фиқримни билдираман: 1. Суғурта полисини онлайн тарзда расмийлаштиришга ва электрон суғурта полисидан фойдаланишга рухсат берилиши керак. Бунинг натижасида ҳайдовчи ўз фуқаролик жавобгарлигини ЙҲХ ходимининг олдида расмийлаштириши мумкин. 2. Агарда онлайн расмийлаштиришга имконияти мавжуд бўлмаган ҳайдовчилар, суғурта полисини расмийлаштириб келганидан сўнг транспорт воситасини олиши. 3. Юқоридаги иккала ҳолатда ҳам баённама тузиш ва жарима қўллашни бекор қилиш.
18 Август 2020, 14:25
NURMONOV ASQARJON XAMRO O‘G‘LI
Агарда фуқаролик жавобгарлиги суғурталанмаган ҳайдовчига нисбатан баённома тузилиб, ҳаракатланишда давом этиш мобайнида унинг айби билан ЙТҲ содир бўлса жарбланувчининг кўрган зарарини тўлиқ қоплаб бериш имконияти мавжудлигига кафолат борми? Туғри бундай ҳолатда ушбу суғурта тури бўйича "Тўловларни кафолатлаш жамғармаси" мавжуд деган фикрни билдириш мумкин, аммо бериладиган ушбу эркинлик натижасида қуйидаги ҳолатларга дуч келиниши мумкин: 1. Жамғармага ЙТҲлар бўйича билдириладиган аризалар сонининг кескин ошиши ва Жамғарманинг молиявий ресурсларидаги етишмовчиликнинг юзага келиши. 2. Жамғарма томонидан жабрланувчига тўлаб берилган қоплама айбдордан регресс тартибида ундирилиши.
18 Август 2020, 14:25
NURMONOV ASQARJON XAMRO O‘G‘LI
Юқорида бир саволни ўқидим "Суғурта нима учун мажбурий?" Ушбу суғурта тури "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш" деб номланиб, номидан кўриниб турибдики, транспорт воситаси эгасининг учинчи шахс олдидаги юзага келадиган фуқаролик жавобгарлиги яъни, ҳодисада айбдор бўлиши. Ушбу суғурта турининг мажбурий қилишдан мақсад, ЙТҲ лари натижасида жабрланганларнинг кўрган моддий зарарлари ўз вақтида қопланишини таъминлаш. Айбдор томоннинг номида ҳеч қандай мулки ёки кўрилган зарарни қоплаб бериш имкони мавжуд бўлмаганда жабрланувчилар узоқ вақт зарарни ундира олмаслик ҳолатлари юзага келган. Ушбу ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мазкур суғурта тури мажбурий қилиб белгиланган.
18 Август 2020, 14:16
NURULLAYEV UYG‘UN TAXIR O‘G‘LI
Muallif fikrlariga qo'shilaman va ularning taklifiga ovoz beraman. Zero-ki o'zim qonunlarimizni hurmat qilaman. Xalqimiz avtomototransport egalari uchun bu ham bir engillik bo'lardi.
9 Август 2020, 14:59

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси