Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"

  • Рассмотрено
Поделиться коллективным обращением
9 май – Хотира ва Қадрлаш кунини “Ғалаба ва Хотира куни”га ўзгартириш ҳақида
Описание предложения
Сўнгги йилларда юртимизда бўлаётган ижобий ўзгаришлар, миллий урф-одатлар ва қадриятларимизнинг улуғланиши ҳар биримизни хурсанд қилмасдан қолмайди. Хусусан, “Халқлар дўстлиги” санъат саройи номининг қайта тикланиши, “Шомаҳмудовлар оиласи” ҳайкалининг жойига қайтарилиши ва шу каби бошқа эзгу ишлар қадриятларимиз ва тарихимизга бўлган катта эътибордан дарак беради. Маълумки, иккинчи жаҳон уруши фронтларига Ўзбекистондан 1 млн 430 минг нафардан зиёд киши сафарбар этилган бўлиб, бу ўша пайтдаги юртимиз аҳолиси (6,5 млн)нинг 22 фоизи урушда қатнашганлигидан далолат беради. Бундан ташқари, фронт ортида бешикдаги гўдакдан бошқа барча фашизмни енгишда астойдил ҳаракат қилган. Шунинг учун, фашизм устидан ғалаба қозонишда уларнинг жасорати беқиёсдир. Сўнгги йилларда 9 май арафасида “Ғалаба куни”ни нишонлашга аввалги йилларга нисбатан иштиёқ, муносабат ўзгарди: хусусан, ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари, ҳарбий парадлар ва турли тадбирлар мисолида.
Целесообразность идеи / предложения
Юқорида келтирилганларни ҳисобга олган ҳолда, 9 май Хотира ва Қадрлаш куни номини “Ғалаба ва Хотира куни”га ўзгартиришни таклиф қиламиз.
Решение компетентного государственного органа Дата: 2020-11-04 10:12:14
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонуичилик палатасинииг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида «Mening fikrim» веб портали орқали йўлланган 9-май - «Хотира ва қадрлаш кунини «Ғалаба ва хотира куни»га ўзгартириш хақида»ги элекгрои жамоавий мурожаатини кўриб чиқиш натижалари тўғрисида

35983
Комментарии (214)
XAMDAMOV TOXIRBEK JAMSHID O‘G‘LI
Россия матбуоти "ғалабани эгаси хозирги замонавий Россия худудига тегишли давлат эканлиги"ни 9 май байрам парадида айтиб ўтди. Нима учун биз бошқа давлатни ғалабасини байрам қилишимиз керак. Биз учун ота-боболаримизни хотиралаш етарли.
7 Октябрь 2020, 17:21
RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH
Ғалаба куни учун овоз берайлик!
9 Сентябрь 2020, 23:46
NURMATOV SOHIB TO‘LQIN O‘G‘LI
Макуллайман.
3 Сентябрь 2020, 12:15
NISHANOV RUSTAM IBRAIMOVICH
БАРЧАНГИЗДАН ЙЎЛ ОЧИШДЕК САВОБЛИ ИШДА, яъни "Юртимизнинг шарқий ва ғарбий ҳудудларида транспорт қатновини қулайлаштириш ҳақида" сарлавҳали таклифга ҳам овоз беришингизни илтимос қиламан. Таклифда жуда долзарб муаммолар ечими кўрсатилган.
19 Август 2020, 01:18
O‘RINOV AXRORBEK AXMADBEKOVICH
Лойиҳага ҚАРШИМАН. 9 май Хотира ва Қадрлаш куни!
13 Август 2020, 13:22

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.gov.uz
×
Карта портала