Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Олий таълим муассасаларига қабул квоталарини таълим йўналишлари ва таълим шакллари бўйича умумий қилиб белгилаш тўғрисида
Описание предложения
Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталарини таълим йўналишларининг таълим шакллари бўйича умумий қилиб белгилаш керак. Ҳозирги тартиб бўйича бошланғич таълим йўналишининг кундузги таълим шаклига ўқишга тавсия этилмаган абитуриентнинг тўплаган бали шу йўналишнинг кечки ёки сиртқи таълим шаклига тўғри келсада, у талаба бўлиш бахтига эриша олмайди. Ёки бошланғич таълим йўналишининг кундузги таълим шаклига ўқишга топширган абитуриент 120 балл тўплаб ҳам ўқишга тавсия этилмаслиги мумкин. Лекин, шу таълим йўналишининг сиртқи таълим шаклига кириш бали 110 балл бўлиши мумкин. Аммо, унга ҳам қабул қилинмайди. Бунинг сабаби, таълим шакли бошқа бўлганлигидадир. Агар квота умумий қилиб белгиланса, тўпланган баллар кетма-кетлиги асосида аввал кундузги, кейин кечки ва охирида сиртқи таълим шакллари асосида талабаликка тавсия этилиши мумкин бўлади.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, олий таълим муассасаларига қабул квоталарини таълим йўналишлари ва таълим шакллари бўйича умумий қилиб белгилашни таклиф қиламиз.
3579
Комментарии (6)
TO‘LAKOV ULUG‘BEK TOSHMAMATOVICH
Маълум бир таълим йўналишининг кундузги таълим шаклига ўқишга кираолмаган абитуриентнинг тўплаган бали, шу таълим йўналишининг кечки ёки сиртқи таълим шакли кириш балига тўғри келган тақдирда абитуриент хоҳишига кўра уни қўшимча квота асосида ўқишга қабул қилишни таклиф қиляпмиз. Абитуриентнинг бир йил умри ўтиб кетмаслиги, чет элларда сарсон-саргардон бўлмаслиги учун.
29 Ноябрь 2020, 12:23
ABDURAXMONOV ISMOIL ERKINOVICH
Ўқишга кириш осон қилиб қўйилган бўлса хар хил лиготалар бериб энди бу нимаси мен қаршиман
22 Ноябрь 2020, 12:19
QALANDAROV AZIZBEK MARIMBAYEVICH
Bunda norozilik kelib chiqishi aniq Sababi sirtqi ta'limga asosan ishlab oqiydigan abiturentlar xujjat topshiradi.Bular yoshi katta abiturentlar aksaryati.Ular yuqori ball olishi imkonyati (bilim)past
13 Ноябрь 2020, 14:58
TO‘LAKOV ULUG‘BEK TOSHMAMATOVICH
Мурожаатда Бошланғич таълим йўналиши Мисол тариқасида берилган.
9 Ноябрь 2020, 17:31
TO‘LAKOV ULUG‘BEK TOSHMAMATOVICH
Ушбу мурожаатни амалга оширишнинг яна бир йўли. Маълум бир таълим йўналишининг кундузги таълим шаклига ўқишга кираолмаган абитуриентнинг тўплаган бали, шу таълим йўналишининг кечки ёки кундузги таълим шакли кириш балига тўғри келган тақдирда уни қўшимча квота асосида ўқишга қабул қилишни таклиф қиламиз.
7 Ноябрь 2020, 12:56

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала