Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"

Окончание голосования через: 8 дней
Поделиться коллективным обращением
Болалар доимий равишда бўладиган муассасалар ва болалар оромгоҳларига яқин йўлнинг қатнов қисмидаги пиёдалар ўтиш жойларига сунъий нотекислик ўрнатиш ҳақида
Описание предложения
Бугунги кунда шаҳримизда автотранспорт воситаларининг сони кўпайиб, автомобил йўлларидаги ҳаракат серқатнов бўлиб бормоқда. Бу эса, бир тарафдан қувонарли ҳолат бўлса, иккинчи томондан турли хил йўл транспорт ҳодисаларининг юзага келиш хавфини оширмоқда. Аксарият ҳолларда пиёда автомобил йўлини йўл ҳаракати қоидаларига бўйсунган ҳолда, пиёдалар ўтиш йўлакчасидан кесиб ўтаётган бўлса ҳам у билан боғлиқ транспорт ҳодисаси юзага келаётганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Таъкидлаш жоизки, ҳозирда кўплаб аҳоли истиқомат қилувчи кўчаларнинг йўлларида ва бошқа ҳудудларда сунъий нотекисликлар ўрнатилмоқда. Уларнинг керак ёки керак эмаслиги ўрганилмаган бўлса ҳам. Шундай экан, нега болалар доимий равишда бўладиган таълим ва бошқа муассасалар (мактаблар, болаларнинг дам олиш масканлари ва шу кабилар)га яқин йўлларда сунъий тўсиқлар ўрнатилмаслиги керак? Ваҳоланки, бундай ҳудудларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, уларда бизнинг фарзандларимиз дам олиши, таҳсил олиши ва вақт ўтказиши учун жуда муҳим ҳисобланади. Бунга эса шундай муассасаларга яқин йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида сунъий тўсиқларнинг ўрнатилиши орқали эришиш мумкин. Бу эса, ўз навбатида, фарзандларимизнинг ўз мактаби ёки боғчасидан чиқиб, пиёдалар ўтиш йўлаги орқали автомобил йўлини кесиб ўтаётганида тез ҳаракатланиб келаётган автотранспорт воситасининг тезлигини пасайтиришга хизмат қилади.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, фарзандларимизнинг автомобил йўлларидаги хавфсизлигини таъминлаш ва йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида болалар таълим муассасалари ва болалар оромгоҳларига яқин йўлнинг қатнов қисмидаги пиёдалар ўтиш жойларига сунъий нотекисликлар ўрнатишни таклиф этамиз.
498
Комментарии (9)
RISHKOV DMITRIY VASILEVICH
К сожалению, наши водители никогда не одобрят это, и не дадут пройти этому проекту в законы. Нашим водителям нужно, чтобы было шоссе, без светофоров и желательно без ограничений, а пешеходам не важно, старый, молодой, инвалид не инвалид, предлагают понастроить надземных переходов или подземных. Ни в одной стране мира такая практика не оправдалась, но нашим видней. Поддерживаю полностью вашу инициативу по поднятию пешеходных переходов на уровень с тротуаром или просто сужения части дороги перед пешеходом, для замедление трафика и предотвращения смертей на дорогах. К сожалению ГУБДД боится потерять и так подпорченный авторитет, и поэтому не выдвигает такие предложения.
7 Сентябрь 2021, 12:28
JO‘RABOYEV OZOD JO‘RABOY O‘G‘LI
Undan ko'ra JK 266 modda sanksiyasini og'irlashtirib quyish kerak.
2 Сентябрь 2021, 16:02
RAXMONOV BAXTIYOR KURBANOVICH
стандартга мос махсус резин материалдан ясалган лежачка урнатилса майли. яна бир масала ,тугри келган жойга урнатманглар шу лежачкаларни. баъзи жойларда светофор остида урнатган. кайси калла билан бу ишни килган билмдим, лекин светофорнинг яшил чирокига хам секин утишга мажбурсан.
31 Август 2021, 13:33
SEDUXIN DMITRIY SERGEYEVICH
Плюсом к лежачим-полицейским или приподнятыми переходам (предпочтительнее) нужно предусмотреть, что бы такие переходы никогда небыли нерегулируемыми то есть были оснащены вызывными светофорами, и островками безопасности. Ну и конечно ширина полосы должна соответствовать ШНК, то есть от 3 до 3,5 метров (а не 3,75, как это обычно сделано), это имеется в виду возле школ и садов, так как там скорость уже сейчас ограничивается до 30-50 км/час. P.S: Ну и я не понимаю почему проголосовать должны 10.000 человек? Это обращение должно рассматриваться не Законодательной палатой, а Кабинетом Министров, так затрагивает только ШНК, то есть я считаю, что 10.000 это очень много, достаточно и меньшего количества людей.
16 Август 2021, 11:40
SAYDALIYEV SHERZOD NAJMIDDINOVICH
Тўғри таклиф. Бугунги кунга келиб, "Болалар" ёки тезликни чекловчи йўл белгиси фойдасиз бўп қолди. Тошкентда бир неча жойда мактабларнинг қаршисидаги йўлларга "50" белгиси билан бирга радар ҳам турибди. Лекин камдан-кам ҳам соатига 50 км дан кам ҳайдайди. Сабаби, радар 70 км/соатдан паст тезликни "урмас" экан. Катта одам, машина тез келаётган бўлса ҳам, ўз хавфсизлигини таъминлаши мумкин, лекин қатнов яқинида болаларнинг борлигиёқ ҳайдовчига ҳам, болага ҳам хавфни оширади. Ҳайдовчиларнинг ичида "учарлар"и ҳам борлигини инобатга олсак, бундай ҳудудларда тезликни мажбурий чеклаш - ўринли! Қўллаб-қувватлайман.
12 Август 2021, 19:16

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала