Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги “Ўрда” чорраҳасига пиёдалар ўтиш жойини қайтариш ҳақида
Описание предложения
Шайхонтоҳур туманининг “Алишер Навоий” ва “Лабзак” кўчалари кесишмасида жойлашган чорраҳада реконструкция ишларини олиб бориш чоғида маҳаллий инфратузилма эътиборга олинмади ва натижада чорраҳа пиёдалар учун хавфли ва ноқулай бўлди. Бунинг асосий сабаби, таъмирлаш ишлари якунида чорраҳанинг бир томонидаги пиёдалар ўтиш жойининг демонтаж қилинишидир. Пиёдалар ўтиш жойининг демонтаж қилиниши оқибатида пиёда йўлни кесиб ўтиши учун талаб этиладиган масофа ва вақт икки баробарга ошди. Ушбу пиёдалар ўтиш жойини сақлаб қолиш муҳим. Чунки у пиёдалар учун жамоат транспорти бекатига, озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналарга етиб бориш учун энг қисқа йўл бўлиб, “Ўрда” маҳалласидаги аҳоли орасида алоқани таъминлаб берар эди. Масаланинг яна бир жиддий жиҳати шундан иборатки, пиёдалар ўтиш жойи демонтаж қилинганлигига қарамасдан, пиёдалар “Ўрда” чорраҳасининг ушбу жойидан, ўз жонларини хатарга қўйиб, йўлни кесиб ўтишда давом этишмоқда. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон Қарорининг 1-бандига мувофиқ, йўл ҳаракати иштирокчиларининг “пиёда – жамоат транспорти – велотранспорт – автотранспорт” устуворлиги асосида хавфсиз ҳаракатланиши учун ишончли шарт-шароитларни яратиш муҳим аҳамият касб этади.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги “Алишер Навоий” ва “Лабзак” кўчалари кесишмасидаги чорраҳага илгари мавжуд бўлган барча пиёдалар ўтиш жойларини қайтаришни таклиф қиламиз.
1854
Комментарии (0)

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала