Овоз бериш жараёнида
Олий Муҳандислик (Инженерлик) академиясини ташкил этиш ҳақида
Яқин вақт оралиғида юртимизда содир бўлган қатор нохуш табиий ва техноген характерга эга бўлган ҳодисалар комплекс ривожланишда муҳандислик (инженерлик) соҳасига эътиборнинг сусайиб кетганлигини намоён этди. Мутахассислик бўйича таълимнинг амалиёт билан ҳамнафас олиб борилмаслиги натижасида ҳозирги кунда, асосан, муҳандислик (инженерлик) соҳаси устоз-шогирд анъанаси асосида шаклланиб келмоқда. Бунинг натижасида соҳага оид айтарли янгиликлар деярли кўринмайди. Кўпчилик, жумладан, тадбиркорлар ҳам тайёр технологияни четдан харид қилишни ёки нусха кўчиришга мажбур бўлмоқда. Муҳандислар (инженерлар) бугунги ривожланиш босқичида исталган ишлаб чиқариш жараёнининг ажралмас қисми бўлишлари табиий. Уларнинг хулосалари доимо инобатга олиниши зарур. Тажрибали муҳандис (инженер)ларга ...
Муаллиф: MAXKAMOV KOMIL SIDDIKOVICH 363
  • 5 Изоҳлар
Барча идора ва ташкилотларнинг Республика бўйича ягона маълумотлар базаси ёки телеграм ботини яратиш ҳақида
Афсуски, ҳозирги кунда барча ташкилотларнинг хам расмий сайти мавжуд эмас, мавжудлари ҳам ўз сайтларини янгилаб боришмайди. Уларнинг аксариятида боғланиш мумкин бўлган телефон рақамлари ишламайди, электрон почта манзилига юборилган мурожаатингиз узоқ вақт ўрганилмай қолиб кетади. Бу эса, ҳозирги кунда энг долзарб бўлиб турган “масофадан (уйдан) туриб мурожаат йўллаш” ёки хизматлардан фойдаланиш имкониятини чекламоқда.
Муаллиф: RUSTAMOV AZIZ AZAMATOVICH 536
  • 4 Изоҳлар
Хорижий фуқароларга бериладиган туристик визалар муддатини 1 ойдан 3 ойга узайтириш ҳақида
Ҳозирги вақтда муайян давлатлар учун Ўзбекистон Республикасига туризм мақсадида ташриф буюрувчи сайёҳларга тақдим этиладиган виза 30 кунни ташкил этади. Бу муддат жуда ҳам қисқа муддат бўлиб Ўзбекистонга саёҳатини режалаштириб, бир қанча муддат кейинга авиабилет харид қилиб, мехмонхоналарни интернет орқали қидириб, банд қилиб, кейин Ўзбекистонга етиб келганидан сўнг уни етарли даражада тўлиқ саёҳат қилиши учун етарли эмаслигини инобатга олган ҳолда ва хорижий сайёҳнинг Ўзбекистон худудида узоқроқ қолиши учун ва кўпроқ маблағ сарфлашини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонга кириш туристик визаси муддатини 3 ойга узайтириш таклифини кўриб чиқишингиз мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бунда ...
Муаллиф: TAJIBAYEV ILXOM ANVARJANOVICH 405
  • 0 Изоҳлар
Ўзбекистонда мултипликация соҳасини ривожлантириш ҳақида
Мултипликация бўйича ривожланган давлатлардан жуда орқада қолганимиз ҳеч кимга сир эмас. Чет эл мултфильмларини нафақат болажонлар, балки катталар ҳам севиб томоша қилишади. Улардаги жонзотларнинг реал ҳаётдагидек жонлантириб кўрсатишганда эса мултфильмни яратишда улкан меҳнат сарфлангани намоён бўлади. Ўзбек халқ эртаклари, афсоналаридаги қаҳрамонлар ва улуғ аждодларимизнинг қилган эзгу ишларини мултфильмлар ёрдамида болаларимизга намойиш этсак мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Муаллиф: MAMEDOV SHERMAMAT SHARIPOVICH 467
  • 3 Изоҳлар
Қамчиқ довонида туристик ва дам олиш зоналарини ташкил этиш ҳақида
Кўп миллионлик аҳоли истиқомат қиладиган Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари аҳолисининг узоқ ҳудудларда жойлашган сўлим масканларга бориб, дам олиб қайтиши жуда ҳам қийин масала. Чунки у ерларга бориш ва қайтишга кетадиган вақт фақат йўлга сарфланади. Шу сабабдан, Қамчиқ довонида дам олиш масканларини ташкил этиш водий вилоятлари аҳолиси учун айни муддао бўлар эди. Бунда арзон меҳмонхоналар ва меҳмон уйларини ташкил қилиш, уларни топиш осон бўлиши учун интернетга жойлаштириш (шу жумладан, Google maps ва Яндекс карталарга ҳам), тоғларга чиқиш мумкин бўлган ҳудудларни ажратиш, автомобиллар тўхташи мумкин бўлган ҳудудларни ташкил этиш, Оҳангарон ...
Муаллиф: TAJIBAYEV ILXOM ANVARJANOVICH 383
  • 3 Изоҳлар
Айдаркўл атрофида туристик зоналарни ташкил этиш ҳақида
Ички ва ташқи туризмни ривожлантириш ҳамда аҳолини ёз мавсумида мароқли дам олиши ва меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида Айдаркўл атрофида туристик зоналар ташкил этиш лозим. Бунда йўл инфратузилмаси, меҳмонхоналар хизмати, ошхона, пляжлар, қайиқлар ижараси, туяда сайр ва шунга ўхшаш бир қатор хизматларни йўлга қўйиш керак.
Муаллиф: TAJIBAYEV ILXOM ANVARJANOVICH 317
  • 0 Изоҳлар
Автомобиль йўлларида ётиқ чизиқларни (разметка) чизишда “термопластик”дан фойдаланиш ҳақида
Автомобиль йўлларида ётиқ чизиқлар йўлларда узоқ вақт турмайди, йўл белгилари куннинг кечки пайти кўринмайди. Ҳайдовчиларга бу талайгина муаммоларни туғдирмоқда. Бунинг сабаби сифатсиз бўёқларнинг қўлланилиши ва йўл белгиларининг нур қайтариш хусусиятининг пастлигидир. Ётиқ чизиқларни чизишда ҳозирда қўлланиб келинаётган сифатсиз бўёқлардан воз кечиб дунёда кенг қўлланилаётган қуйма “термопластик”ни ишлатишни кенг йўлга қўйиш айни муддао. Термопластикнинг йўлга чизилиш технологияси қийин эмас, унинг таркибида махсус нур қайтарувчи кукунлар ҳам мавжуд. Йўл белгиларига келсак, уларни барчасини сифатли нур қайтарувчи қоплама билан қоплаш зарур. Зеро, бу борада юртимизда мутахассислар ҳам йўқ эмас ва кўп маблағ ...
Муаллиф: SHUXRATOV AZAMAT SHUXRAT O‘G‘LI 557
  • 2 Изоҳлар
Магистратура босқичига қабул имтихонларини умумий павильонларда онлайн трансляция орқали ўтказиш ҳақида
Ҳозирги кунда магистратурага кириш синови олий таълим муассасаларида амалга оширилмоқда. Бакалавриат битирувчилари ва уларнинг ота-оналари томонидан кириш синовлари олий таълим муассасаларида ўтказилиши сабабли кўплаб коррупциоген ҳолатлар юз бераётганлиги ҳақида кўплаб эътирозлар билдирилмоқда. Шу сабабли, магистратура босқичига қабул жараёнини жамоатчилик муҳокамаси асосида қайтадан кўриб чиқиш зарур. Қабул жараёнини олий таълим муассасасида эмас, балки умумий павильонларда, видеокамера кузатуви асосида онлайн трансляция қилиш орқали амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб уйлайман.
Муаллиф: VALIYEV MUXAMMAD SHERALIYEVICH 2818
  • 2 Изоҳлар
Мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа тармоққа ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини жорий этиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги “Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3724-сон қарорининг 5-бандида “мижозларни мобиль алоқа рақамига боғлиқ ҳолда масофадан идентификация қилиш механизмининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида 2018 йил якунига қадар мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа мобиль алоқа тармоғига ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини ишлаб чиқиш” вазифаси белгиланган эди. Бу тартибни амалда қўллаш, мобил операторлар ўртасида соғлом рақобатни вужудга келтиради. Бундан ташқари, абонентларни қўшимча SIM-карталардан озод қилади, мақбул танлов имкониятини яратади ҳамда хизмат ҳақларининг пасайишига сабаб бўлади.
Муаллиф: HAMROYEV MURODJON HAKIMOVICH 987
  • 10 Изоҳлар
Народный университет государственной службы при Олий Мажлисе Республики Узбекистан
Учитывая проблемы в сфере подготовки профессиональных государственных служащих целесообразно открыть государственное образовательное учреждение высшего образования - Народный университет государственной службы при Олий Мажлисе Республики Узбекистан (НУГС). (Халқ давлат хизмати университети - на узб. People's University of Public service - на англ.) Цель – обеспечение органов государственного управления квалифицированными и профессиональными государственными служащими, отвечающие современным требованиям. Задачи : - подготовка должностных лиц владеющих академическим уровнем узбекского, русского и английского языков, а также обязательный дополнительный язык на основе системы двойного диплома переводчика-референта по сфере обучения; -подготовка государственных служащих овладевших современными и профессиональными ...
Муаллиф: USTADJALILOV DOSTONBEK RUSTAMOVICH 557
  • 24 Изоҳлар
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 июндаги 453-сон қарорига 3-илова сифатида тасдиқланган “Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисида”ги низом тасдиқланган. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари — давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида фаолият олиб бориш учун етарли даражадаги билим олишни ва кўникма шакллантиришни назарда тутадиган олий таълимдан кейинги ўқитиш шакли. Қайта тайёрлаш курсларида ўқитишнинг давомийлиги олти ойни ташкил этади ва асосий иш жойидан ажралган ҳолда амалга оширилади. Иш берувчининг розилигига кўра, ...
Муаллиф: TOJIYEV PO‘LAT SHAKAROVICH 2188
  • 16 Изоҳлар
Инглиз тилида эфирга узатиладиган янги телеканални ташкил этиш ҳақида
Нафақат ёш келажак авлодни, шунингдек бутун халқимизни инглиз тилини билиш даражасини янада ошириш мақсадида давлат томонидан ёки давлат шерикчилиги асосида барча дастур ва лойиҳалари фақатгина инглиз тилида эфирга узатиладиган янги телеканал очишни таклиф қиламан. Бугунги рақамли иқтисодиёт ва глобаллашув жараёни – ҳар қандай касб эгасидан соҳани ривожлантиришда чет эл тажрибасидан фойдаланиш учун инглиз тилини билишни талаб қилмоқда. Статистик маълумотларга таянадиган бўлсак, бугунги кунда интернетдаги маълумотларнинг кўпчилик қисми инглиз тилида чоп қилинган. Шунингдек, ҳозирги карантин даврида ушбу ислоҳот ўқувчи ва талаба ёшлар учун айни муддао бўлар эди.
Муаллиф: JIYANBOYEV BEKZOD UMID O‘G‘LI 1709
  • 16 Изоҳлар
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан кўрсатиладиган хизматлардан электрон тарзда фойдаланиш имкониятини яратиш ҳақида
Ҳозирги вақда Тошкент шаҳрида ДЙҲХХ карантин ҳолати сабабли вақтинча ишламай турганлиги аҳоли ўртасида жуда кўп муаммоларни юзага келтирмокда. Шу сабабли, ДЙҲХХга боғлиқ бўлган хизматларни электрон тарзда амалга ошириш ёки қисқа рақам хизмати орқали қабул учун навбатга ёзилиш тартибини жорий этиш керак. Бу фуқароларнинг, айниқса, тадбиркорларнинг сарсон бўлиши каби ҳолатларнинг олдини олади.
Муаллиф: XALDAROV SHERZOD IXTIYOROVICH 639
  • 1 Изоҳлар
Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорига қарашли автотураргоҳ ҳудудидаги ЭКО бозор қурилишини тўхтатиш ҳақида
Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорининг автотураргоҳи ҳудудида ЭКО бозор қурилишини тўхтатиш керак. Ушбу ҳудудда қурилиш амалга оширилиши бозор атрофида транспорт воситаларининг тартибсиз ҳаракати юзага келишига ва ноқулайликларга сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳудудда қурилиш қилишга қандай рухсат берилган, тушунарсиз. Мазкур ҳудудда қурилиш ишларини амалга оширишга рухсат бериш жараёни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ эмас.
Муаллиф: DURDIYEVA NAZOKAT SULTANNAZAROVNA 1979
  • 4 Изоҳлар
9 май – Хотира ва Қадрлаш кунини “Ғалаба ва Хотира куни”га ўзгартириш ҳақида
Сўнгги йилларда юртимизда бўлаётган ижобий ўзгаришлар, миллий урф-одатлар ва қадриятларимизнинг улуғланиши ҳар биримизни хурсанд қилмасдан қолмайди. Хусусан, “Халқлар дўстлиги” санъат саройи номининг қайта тикланиши, “Шомаҳмудовлар оиласи” ҳайкалининг жойига қайтарилиши ва шу каби бошқа эзгу ишлар қадриятларимиз ва тарихимизга бўлган катта эътибордан дарак беради. Маълумки, иккинчи жаҳон уруши фронтларига Ўзбекистондан 1 млн 430 минг нафардан зиёд киши сафарбар этилган бўлиб, бу ўша пайтдаги юртимиз аҳолиси (6,5 млн)нинг 22 фоизи урушда қатнашганлигидан далолат беради. Бундан ташқари, фронт ортида бешикдаги гўдакдан бошқа барча фашизмни енгишда астойдил ҳаракат қилган. Шунинг учун, фашизм устидан ғалаба ...
Муаллиф: MAXSUDOV KOMILJON SHUXRATOVICH 23306
  • 164 Изоҳлар
Олинмай қолинган пенсия маблағини тиклаш муддатини узайтириш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 59-моддасига асосан пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун тўланаши белгиланган. Бироқ, ҳозирги кунда даволанишда ёки хорижий давлатларда бўлган, 2 ёки 3 йилдан ортиқ муддатларда пенсияларини олмаган фуқаролар пенсия маблағларини тўлиқ олиш имкониятига эга эмас. Ушбу маблағларни талаб қилган вақтингда эса тўлиқ давр учун тўлаб берилмайди. Бир умр меҳнат қилиб, тегишли солиқ ва тўловларни ўз вақтида тўласанг, бироқ қариган вақтингда ўз пенсиянгни тўлиқ ...
Муаллиф: MAHAMMADIYEV BAXTIYOR SAYDULLA O‘G‘LI 483
  • 1 Изоҳлар
Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини ҳайдашда малака ошириш тўғрисидаги талабни бекор қилиш ҳақида
Юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларини ҳайдашда малака ошириш тўғрисидаги талабни бекор қилиш лозим. Бу ҳайдовчиларни тоифага ажратишдир. Нима учун айни бир шахс жисмоний шахсга тегишли автомашинани ҳайдаса бошқача талаб, юридик шахсга тегишли машинани ҳайдаса бошқа талаб. Ҳайдовчи шу ҳайдовчи бўлса, йўл шу йўл бўлса, йўл қоидалари шу қоидалар бўлса, машина ҳаммаси бир хил машина бўлса, нима учун икки хил талаб бўлиши лозим. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 1-қисми диспозициясидаги “юридик шахсларнинг транспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши” деган жумлаларни чиқариб ташлаш ...
Муаллиф: RAXIMOV AZIMBAY ATAXANOVICH 2379
  • 23 Изоҳлар
Создание прозрачной системы приема на государственную службу (прокуратура, юстиция, МВД, и т.д.)
Необходимо создать такой механизм приёма на службу, при котором будет исключён человеческий фактор (бюрократия, клановость, знакомство, коррупция). К примеру, в некоторых органах очень сложно даже сдать документы на поступление на службу, кадровые органы могуть тянуть время, просто говорить на проходной что их нету, и так пару раз приходишь не можешь сдать и просто уходит желание, так как знаешь себе цену (но к сожалению, часто уходят грамотные сотрудники). Необходимо на пример: разработать систему подачи документов на поступление на работу по электронному сайту организации или уполномоченного лица (заполнил анкету, прикрепил файлы ...
Муаллиф: XAKIMOV FURKAT RAFIKOVICH 572
  • 1 Изоҳлар
“UZAUTO MOTORS” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомошиналарни четдан олиб киришда бож тўловларини бекор қилиш ҳақида
Ўзимизда ишлаб чиқарилаётган енгил автотранспортлар экспорт қилингандан сўнг ўша автомобилларни юртимизга қайта олиб киришда бож тўловларини бекор қилиш мақсадга мувофиқ. Хорижда ишлаб чиқарилган (иномаркалар) автомобилларга бож тўловлари ўзгармасдан қолаверсин. Бироқ, ташқи бозор нархида ўзимизни автомобилларни сотиб олиш пул айланмасини бир неча маротаба оширади. Халқимиз арзон нархларда автомобилларга эга бўлади. Бундан ташқари, миллий маҳсулотимизни харид қилиш кўрсаткичи ҳам ортади.
Муаллиф: G‘ULOMOV XURSHIDBEK TO‘RAXON O‘G‘LI 75870
  • 91 Изоҳлар
Жамоат транспорт воситалари ҳаракати учун йўлнинг алоҳида йўлагини ажратиш ҳақида
Тошкент шаҳрида тирбандликлар кўп бўлишини ҳисобга олиб, жамоат транспортидан фойдаланаётган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида жамоат транспортлари, хусусан, автобуслар ва йўналишли таксилар учун йўлнинг алоҳида малум бир бўлагини ажратиш, тиғиз вақтда (часпик) у бўлакда ҳаракатланаётган енгил турдаги автомобилларга автобус учун йўл бериш мажбуриятини юклаш ва буни ДЙҲХХ ходимлари ёрдамида тартибга солишни таклиф қиламан.
Муаллиф: INOGAMOV SHOXRUX ABDUSHUKUR O‘G‘LI 1676
  • 12 Изоҳлар
×
Портал харитаси