Кўп бериладиган саволлар

– “Mening fikrim” веб-портали орқали белгиланган тартибда берилган электрон мурожаат

– Мурожаат берилган кунда ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси

– Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, инсон ва фуқаро ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини таъминлаш

– Мурожаатларни йўллаш;
жойлаштирилган мурожаатлар билан танишиш;
жойлаштирилган мурожаатларга овоз бериш;
жамоавий мурожаатларнинг ҳолати ва натижалари ҳақида маълумот олиш.

18 ёшдан ошган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш;

Интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш;

www.id.egov.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтиш;

Ваколатли давлат органларига тақдим этиш учун шакллантирилган ташаббусга эга бўлиш.

– Ваколатли давлат органига мурожаатни яратиш учун фуқаро id.egov.uz веб-сайтидан авторизациядан ўтади ва мурожаат матнини “Mening fikrim” веб-порталига йўллайди.

– Мурожаат матни юборилгач,  “Mening fikrim” веб-портали модератори мурожаатни камида 5 нафар шахс қўллаб-қувватлаши учун мурожаат ташаббускорига махсус ҳаволани жўнатади.
Мурожаат зарур миқдордаги шахслар томонидан қўллаб-қувватлангач, модератор томонидан ушбу Низомнинг 6, 8, 11-бандларида белгиланган талабларга мувофиқликлигини текшириш юзасидан экспертизага қабул қилинади.
Мурожаат матни модераторнинг ижобий хулосаси олинмагунига қадар “Mening fikrim” веб-порталида эълон қилинмайди.
Модератор ўн беш кун ичида мурожаатни экспертизадан ўтказади
 

– Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принцип ва нормалари, фуқароларнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларига мувофиқлиги;
  Ушбу Низомнинг  6, 8, 11-бандларида белгиланган талабларга мувофиқликлигини;
  Муаммонинг мавжудлиги, муаммони ҳал қилиш ечимлари мавжудлиги ва ечимларнинг асосланганлигини текширишдан иборат.

– Шарт эмас, овоз беришда фақат электрон почта манзили ёки ижтимоий тармоқдаги аккаунтини киритиш талаб этилади.

– Электрон жамоавий мурожаатларни ваколатли давлат органлари сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари кўриб чиқади.

×
Портал харитаси