Кўриб чиқилган
Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг мавжудлигини рақамли технологиялар (планшет) воситасида аниқлаш ва ушбу ҳужжатлар ҳайдовчининг ёнида бўлмаганлиги учун жавобгарликни қўллаш амалиётини бекор қилиш ҳақида
Бугунги кунда турмуш ташвишлари билан бўлиб аксарият ҳолатларда ҳайдовчилар муайян ҳужжатларни уйда ёки ишда қолдирган ҳолда транспорт воситасини ҳайдашига тўғри келиб қолади. Бироқ ушбу ҳолатда ДЙҲХХ ходимлари томонидан ҳайдовчига жарима солинади. Шу сабабли, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимига замонавий рақамли технологияларни жорий этиш керак. Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқарганлиги учун жавобгарликни назарда тутувчи 135-моддаси 1-қисмига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш мақсадга мувофиқ: “Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши, агар мазкур ...
Муаллиф: URINOV SHERZOD SHARIPOVICH 89973
  • 219 Изоҳлар
Кўриб чиқилган
Туман ва шаҳарларда янги яшил ҳудудларни яратиш ҳақида
Тошкент шаҳрида аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши ва шаҳарнинг экологик ҳолатини яхшилаш мақсадида шаҳарнинг ҳар бир туманида янги, аттракционларсиз камида 2 000 та дарахтга эга боғ ёки хиёбон барпо этишни таклиф қиламан. Ушбу боғ ва хиёбонларни қулай ўриндиқлар, велосипед йўлакчалари ва фонтанлар билан бойитишни таклиф қиламан. Ушбу лойиҳа шаҳримиз аҳолисини бўш вақтини табиат бағрида мароқли ўтказиши, дам олишлари ва шаҳардаги ҳавонинг янада тозаланишига катта ҳисса қўшади. Бунда, ушбу боғ ва хиёбонларнинг камида биттасини намунавий тарзда қолганларидан анча катта қилиб, камида 20 000 дарахт экилса, шаҳримизнинг энг ажойиб, сўлим жойларидан бирига ...
Муаллиф: MAXSUDOV ROVSHAN OLIMJON O‘G‘LI 31100
  • 32 Изоҳлар
Кўриб чиқилган
9 май – Хотира ва Қадрлаш кунини “Ғалаба ва Хотира куни”га ўзгартириш ҳақида
Сўнгги йилларда юртимизда бўлаётган ижобий ўзгаришлар, миллий урф-одатлар ва қадриятларимизнинг улуғланиши ҳар биримизни хурсанд қилмасдан қолмайди. Хусусан, “Халқлар дўстлиги” санъат саройи номининг қайта тикланиши, “Шомаҳмудовлар оиласи” ҳайкалининг жойига қайтарилиши ва шу каби бошқа эзгу ишлар қадриятларимиз ва тарихимизга бўлган катта эътибордан дарак беради. Маълумки, иккинчи жаҳон уруши фронтларига Ўзбекистондан 1 млн 430 минг нафардан зиёд киши сафарбар этилган бўлиб, бу ўша пайтдаги юртимиз аҳолиси (6,5 млн)нинг 22 фоизи урушда қатнашганлигидан далолат беради. Бундан ташқари, фронт ортида бешикдаги гўдакдан бошқа барча фашизмни енгишда астойдил ҳаракат қилган. Шунинг учун, фашизм устидан ғалаба ...
Муаллиф: MAXSUDOV KOMILJON SHUXRATOVICH 43046
  • 237 Изоҳлар
Кўриб чиқилган
Автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги ёки техник кўрикдан ўтмаганлиги туфайли жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш ҳақида
Сўнгги вақтларда ДЙҲХХ ходимлари билан ҳайдовчилар ўртасидаги келишмовчиликлар ортиб кетмоқда. Буни ижтимоий тармоқлардаги лавҳалардан кўрса ҳам бўлади. Бунинг асосий сабабларидан бири бу автомашина суғуртасининг йўқлиги ёки вақти ўтиб кетганлиги бўлмоқда. Суғурта йўқ ёки вақти ўтиб кетган бўлса, машина жарима майдонига қўйилмоқда. Энди савол туғилади, бундан кимга ва нима фойда? Ўша ҳолатни жойида баённома тузиб, ҳайдовчининг яшаш манзилига юборса нима ўзгаради? Бунинг оқибатида ҳайдовчини вақти кетмоқда, ДЙҲХХ ходими билан тортишув ва жанжаллар юзага келмоқда. Дам олиш кунлари бўлса, машина 2-3 кунлаб жарима майдонида қолиб кетяпти. Андижон ёки Сурхондарёдан Тошкентга келган ...
Муаллиф: IKROMOV UMID XAMITOVICH 66826
  • 99 Изоҳлар
Кўриб чиқилган
Ҳокимларни халқ томонидан сайлаш амалиётини жорий этиш ҳақида
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш давлат хизматчиларининг фидоийлиги, шижоати, билими ва халқ билан ишлай олиш кўникмасига боғлиқ. Бу борада, айниқса, туман ҳокимларининг масъулияти ва мажбуриятлари жуда юқори. Шу сабабли, шаҳар ва туман ҳокимларини халқ томонидан сайлаш амалиётини тезроқ жорий этиш муҳим аҳамият касб этади. Ижтимоий тармоқлардан маълумки, ҳозирда кўплаб ҳокимларга нисбатан аҳолининг норозилик кайфияти мавжуд. Шу туфайли, ҳудудларда аҳолини бошқарадиган ҳокимларни халқнинг ўзи танлаши ва сайлаш амалиётини жорий этиш зарур. Шундагина ҳокимларимиз халқ дардини эшитади, у билан бирга ишлайди. Муҳтарам Президентимиз томонидан берилаётган вазифа ва топшириқларини бажаришда ҳам ...
Муаллиф: XOLIQOV AFZAL ISLOMOVICH 43424
  • 154 Изоҳлар
Кўриб чиқилган
Мобиль қурилмaлaрнинг IMEI кодлaрини рўйхaтдaн ўткaзишни соддaлaштириш ҳақида
Жисмоний вa юридик шaхслaрдaн мобиль қурилмaлaрнинг IMEI рaқaмлaрини рўйхaтгa олиш учун aҳолидaн ундирилaдиган тўловлaрни бекор қилиш вa рўйхaтгa олишни янада соддaлaштириш тартиби жорий этилишини сўрaймaн. Чунки, ҳозирги глобaллашув дaвридa aҳолини қўллaб-қуввaтлaш, ортиқчa тўлов ва оворагарчиликларни бартараф этиш муҳим деб ҳисоблaймaн.
Муаллиф: DEXQONOV ANVARJON MAXAMATXALIMJON O‘G‘LI 111559
  • 540 Изоҳлар
Кўриб чиқилган
Наманган шаҳридаги Сардоба бозори бўйлаб ўтган Навоий кўчасида пиёдалар учун махсус ўтиш йўлаги (осма кўприк)ни барпо этиш ҳақида
Наманган шаҳри марказидаги Сардоба бозори олдида, яъни Навоий кўчасида йўл ҳаракати иштирокчилари ўртасида тартибсизлик жуда авжига чиққан. Жудаям гавжум бўлган бу жойда светофор узлуксиз ишлаб туради, лекин транспорт ҳамда пиёдалар оқимининг кўплиги сабабли доимий тирбандлик мавжуд. Шу мақсадда ушбу чорраҳага пиёдаларнинг йўлни кесиб ўтишлари учун тўрт тарафламали бир-бирига туташган осма кўприк қуриш керак. Бу тумандаги аҳоли учун жуда ҳам муҳим бўлиб, турли кўнгилсизликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Муаллиф: BOBONAZAROV MIRZAAXROR FAXRIDDIN O‘G‘LI 17292
  • 10 Изоҳлар
Кўриб чиқилган
“Чилонзор” метро бекати устида ер усти йўл ўтказгичини қуриш ҳақида
Бугунги кунда пойтахтимиз йўлларида автоуловлар жуда ҳам серқатнов. Сутканинг ҳар қандай соатида қатновлар деярли узилмайди. Бундай йўлларда транспорт воситалари ва аввало пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш бирмунча мураккаб. Шаҳримиздаги “Чилонзор” метро бекати устида жойлашган кўприкнинг икки ён тарафидан пиёдалар ўтиш йўлакларида автомобиль қатновнинг зичлиги ҳамда пиёдалар сонининг кўплиги турли йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлишига олиб келаяпти. Ушбу туманда яшовчи аҳоли, хорижий мамлакатлардан ҳамда вилоятлардан келган меҳмонлар ва таълим муассасалари талабалари, ўқувчилари ва ёшлар ҳар куни ушбу йўлларни кесиб ўтишга мажбур. Ушбу чорраҳада пиёдалар иштирокидаги ЙТҲ сонининг йилдан-йилга ошиб бораётганлиги мазкур масалага масъулларнинг ўз ...
Муаллиф: ISMOILXANOV SUNNATULLA YO‘LDOSHXON O‘G‘LI 18462
  • 17 Изоҳлар
Кўриб чиқилган
Навоий шаҳрида Тошкент ахборот технологиялари университетининг Навоий филиалини очиш тўғрисида
Навоий вилояти табиий ресурсларга бой ҳудуд бўлиб, вилоятда йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 2008 йилда вилоятда Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонаси ташкил этилиб, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Хитой ва Сингапур каби хорижий ҳамкорлар билан кенг кўламли фаолият олиб борилмоқда. Ушбу ҳудудда жойлашган саноат корхоналари ва бошқа давлат ҳамда хусусий ташкилотлар фаолиятида замонавий ахборот технологиялари кенг қўлланилмоқда. Олиб келинаётган технологияларнинг кўпчилиги интеллектуал тизимларга асосланган, яъни компьютерлар бошқарувида ишлайди ва бу, ўз навбатида, ҳудудда ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассисларни талаб қилади. Шунинг учун, Навоий шаҳрида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиали ...
Муаллиф: IBRAGIMOV ALIMJAN ARTIKBAYEVICH 13839
  • 24 Изоҳлар
Кўриб чиқилган
Автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизимини бекор қилиш
Машинаси бор одамлар яхши билади. Бизда шундай тартиб белгиланганки, оила аъзолари, яқин қариндошлар бир-бирининг машинасидан махсус ишончномасиз фойдалана олмайди. Соддароқ айтсак, битта уйда, ҳовлида яшасак ҳам мен отамнинг, отам менинг номимга расмийлаштирилган автотранспортдан фойдаланиши учун анча вақт ва пул сарфлаб ишончнома олишимиз шарт. Ака-укалар, опа-сингиллар билан ҳам худди шундай аҳвол. Бу ҳам оилавий бюджетга зарар, ҳам ҳужжат тайёрлаш учун кўп вақт сарфлайсиз. Бегона одамларга ишончнома беришни тушуниш мумкиндир, лекин ота-она боласи, ака-ука, опа-сингил бир-бирига ишончнома бериши, очиғини айтсак қадриятларимизга ҳам, менталитетимизга ҳам тўғри келмайди. 1990-йилларда машина ўғирлаш билан боғлиқ воқеалар ...
Муаллиф: KENJAYEV AMIRBEK ALIJON O‘G‘LI 111169
  • 165 Изоҳлар
Кўриб чиқилган
О мерах по предупреждению жестокого обращения с животными
Гуманное обращение с животными – это неотъемлемая и очень важная часть культуры цивилизованного общества. Есть серьезные основания утверждать, что жестокость по отношению к другим живым существам имеет тенденцию отражаться и на отношении к людям, вырабатывает циничное и презрительное отношение к моральным нормам. Закон должен способствовать формированию культуры гуманности и ответственности по отношению к животным.
Муаллиф: PONOMARYOV ALAN ELSHANOVICH 74636
  • 17 Изоҳлар
Кўриб чиқилган
Қарши давлат университетининг Шаҳрисабз филиалини ташкил қилиш ҳақида
Шаҳрисабз шаҳрида олий таълим муассасасининг мавжуд эмаслиги ҳудуд ёшларига ноқулайликлар келтириб чиқармоқда. Статистик маълумотларга кўра, Қашқадарё вилояти ёшларининг олий ўқув муассасаларига кириш рейтинги қониқарли эмас. Бу ҳолат келгусида вилоятда олий маълумотли мутахассисларнинг етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Республикамизнинг кўплаб вилоятларида вилоят эҳтиёжини қондира оладиган олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ташкил этилган. Шаҳрисабзга шаҳар мақоми берилганлиги, унда улкан ўзгаришлар амалга оширилаётганлиги ва вилоятнинг истиқболини эътиборга олиб, Қарши давлат университетининг Шаҳрисабз филиалини ташкил қилишни таклиф қиламиз. Шаҳрисабз академик лицейининг 720 ўринли ўқув биноси ва 100 ўринли ётоқхонаси филиал моддий техника базасининг асоси ...
Муаллиф: G‘ANIYEV ABDUQAHHOR GADOYEVICH 12461
  • 21 Изоҳлар
Кўриб чиқилган
Реформа системы охраны деревьев на территории городов и сел
Деревья вырубаются как нелегально, так и легально. В целях предотвращения вырубки деревьев и сохранить зеленые насаждения в городах и сёлах, предлагаем: Ввести мораторий на вырубку любых деревьев на территории городов и сел сроком на 2 месяца. На время действия моратория внести нижеследующие изменения в законодательство об охраны окружающей среды: - забрать у хокимиятов право выдачи разрешений на вырубку деревьев; - вести онлайн порядок выдачи разрешений, с определёнными критериями; - запретить вырубку деревьев старше 70 лет или ввести порядок пересадки; - создать экологическую полицию, которая будет доступна 7 дней в неделю и 24 часа ...
Муаллиф: MAKARENKO NIKITA ANATOLEVICH 93995
  • 44 Изоҳлар
Кўриб чиқилган
Разрешение тонировки для частных транспортных средств.
Предлагаю разрешить использование 70% тонировки задней полусферы автомобиля в силу нижеследующих обстоятельств. - Узбекистан является страной с жарким климатом; - детям на заднем сиденье автомобиля становится очень жарко и душно, а также могут пострадать от солнечного удара. - занавески также запрещены.
Муаллиф: TAJIYEV ARTUR RIXSIBAYEVICH 114823
  • 291 Изоҳлар
Кўриб чиқилган
Целесообразно установить светофоры с обратным отсчётом времени
В целях предупреждения дорожно-транспортных происшествий и повышения эффективности обеспечения безопасности дорожного движения представляется целесообразным по примеру развитых стран начать процесс замены всех действующих светофоров столицы Узбекистана и регионов на светофоры с обратным отсчётом времени (в том числе и для пешеходов). Наиболее важными преимуществами интеллектуальных светофоров являются наличие индикации времени до смены сигнала светофора, что в первую очередь позволяет пешеходу оценивать имеющееся в запасе время на пересечение проезжей части при разрешающем сигнале светофора, и создаёт психологический эффект «течения времени» при запрещающем сигнале светофора, что резко снижает процент нарушений ПДД, связанных с ...
Муаллиф: NAMOZOV RAVSHAN SHAFAATOVICH 35480
  • 39 Изоҳлар
Кўриб чиқилган
×
Портал харитаси