Кўриб чиқиш жараёнида
Юртимизнинг шарқий ва ғарбий ҳудудларида транспорт қатновини қулайлаштириш ҳақида
Бугунги кунда мамлакатимизнинг водий вилоятлари ва пойтахт қисмини бошқа (марказий, жанубий ва ғарбий) ҳудудлар билан боғлашда М-39 трассаси асосий йўл сифатида фойдаланилади. Ушбу трассанинг Самарқанд вилоятидан ўтган 200 кмлик қисмининг аксарияти аҳоли гавжум масканлардан ўтганлиги ва автомобиль тезлигининг чекланиши ушбу ҳудуддан қатнашда бир қанча ноқулайликларни юзага келтиради. Ушбу ҳудудда транспорт юкламасини камайтириш учун Навоий вилояти Нурота туманини Жиззах вилояти Фориш тумани билан боғлайдиган йўл (кейинги ўринларда “шимолий йўл”) аслида транспортда қатнаш учун жуда қулай. Энг асосийси, Нурота тумани ҳудудидан ўтган 140 кмлик асфальт йўл ҳатто пойтахтнинг айрим кўчаларидан яхши ...
Муаллиф: NISHANOV RUSTAM IBRAIMOVICH 17862
  • 56 Изоҳлар
Кўриб чиқиш жараёнида
“UZAUTO MOTORS” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомошиналарни четдан олиб киришда бож тўловларини бекор қилиш ҳақида
Ўзимизда ишлаб чиқарилаётган енгил автотранспортлар экспорт қилингандан сўнг ўша автомобилларни юртимизга қайта олиб киришда бож тўловларини бекор қилиш мақсадга мувофиқ. Хорижда ишлаб чиқарилган (иномаркалар) автомобилларга бож тўловлари ўзгармасдан қолаверсин. Бироқ, ташқи бозор нархида ўзимизни автомобилларни сотиб олиш пул айланмасини бир неча маротаба оширади. Халқимиз арзон нархларда автомобилларга эга бўлади. Бундан ташқари, миллий маҳсулотимизни харид қилиш кўрсаткичи ҳам ортади.
Муаллиф: G‘ULOMOV XURSHIDBEK TO‘RAXON O‘G‘LI 89648
  • 260 Изоҳлар
Кўриб чиқиш жараёнида
Жамоат транспортлари ойналарини қорайтириш ҳақида
Ҳаммамизга маълумки, юртимиз қуёшли ўлка. Бу ҳолат, айниқса, ёз мавсумида ҳарорат 40 даражадан ошган вақтларда автобуслардаги кондиционерларнинг совутиш функцияси ишламай қолганда жуда сезилади. Шу сабабли, жамоат транспортлари, яъни автобус ва бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ойналарини ёруғлик ўтказишини камида 50 ёки 60 фоизгача сўндиришни таклиф қиламан. Тасаввур қилинг, одам кўп, кун иссиқ, ҳаво дим, бу ёқдан эса яна жазирама қуёш тик тушиб туради. Бу эса жамоат транспортидаги одамларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Кўнгил айниши, хушсизланиш каби ҳолатларга сабаб бўлади. Бундан ташқари, баъзида тиғиз вақтда автобусда ўтириш учун бўш жой бўлса ҳам ...
Муаллиф: RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI 77564
  • 242 Изоҳлар
Кўриб чиқиш жараёнида
Разрешить тюнинг транспортных средств.
Имея развитую автомобильную отрасль, необходимо параллельно развивать смежные по отношению к ней отрасли. К примеру доработку транспортных средств – тюнинг. Разрешение данного вопроса на государственном уровне позволит создать условия для свободного развития этой подотрасли, раскрыть потенциал специалистов данного профиля, творческие и конструкторские таланты любителей. Возможность доработки и улучшения транспортного средства на законодательном уровне послужит импульсом для создания дополнительных рабочих мест, формированию уникальных национальных брендов в этой отрасли. Творческий индивидуальный подход с учетом местного, национального колорита подтолкнет подрастающую молодежь (изобретателей) к принятию не стандартных решений, послужит стимулом для дальнейшего развития автомобильной ...
Муаллиф: NASRITDINOV AZIZ ADIXAMJONOVICH 40301
  • 53 Изоҳлар
Кўриб чиқиш жараёнида
Сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабаларнинг тўлов-контракт суммаларини камайтириш ҳақида
Олий таълим муассасаларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабалар доимий тарзда таълим муассасасида ўқишмайди, стипендия олишмайди. Аммо уларнинг контракт тўловлари кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабалар билан бир хил.
Муаллиф: KUDRATOV ASLIDDIN FAXRIDDINOVICH 66834
  • 332 Изоҳлар
Кўриб чиқиш жараёнида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни олий даражадаги мукофот “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирлаш ҳақида
Ҳурматли сенаторлар ва депутатлар! Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтидаги “Мукофотлар” рукнига кирилганида, Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев давлат ва бошқарув органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини юксалтириш ишига улкан ҳисса қўшгани учун “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан тақдирланганлигини кўришимиз мумкин. Лекин бизнинг фикримизча, ушбу инсоннинг қилган барча ҳаракатларига давлатимиз томонидан ҳали етарлича баҳо берилмаган ва ҳозирча муносиб равишда тақдирланмаган. Бизнинг ҳаётимизга ёрқин нур олиб кирган, хонадонларимизда хурсандчиликни кўпайтирган, қўшни халқлар билан муносабатларни юқори поғоналарга кўтарган, қишлоқларимиз ва шаҳарларимизни гўзал қилиб бераётган Юртбошимизни Аллоҳнинг ўзи асрасин. Халқимиз ардоғидаги ...
Муаллиф: NOROV IBROHIM BURXONOVICH 47159
  • 18234 Изоҳлар
Кўриб чиқиш жараёнида
×
Портал харитаси