Барча ёқлаб берилган овозлар сони
Тўпланиши лозим бўлган овозлар сони: 10000
Барча бўғиндаги раҳбарларнинг қабулига электрон навбат орқали ёзилиш тартибини жорий этиш ҳақида
- Йўналиш:Инсон ва жамият
- Сана:2019-07-04 17:53:03
- Муаллиф:TASHNIYAZOVA GULBAXOR SULTANOVNA
Жамоавий мурожаат матни
Мансабдор шахсларнинг топшириқлар бўйича ҳудудларда юриши, хизмат сафарларида бўлиши сабабли уларнинг қабулига кириш доим ҳам осон бўлмайди. Шуни инобатга олган ҳолда амалдаги тартибга қўшимча равишда онлайн тарзда мансабдор шахсларнинг қабулига ёзилиш имкониятини яратишни таклиф қиламан. Бунда фуқаро онлайн қабулга ёзилиш жараёнида ўз мурожаатига тааллуқли бўлган ҳужжатларни илова қилса, қабул вақтида раҳбар ва масъул ходимлар мурожаатни янада самарали ҳал этадилар.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, барча бўғиндаги раҳбарларнинг қабулига электрон навбат орқали ёзилиш имкониятини жорий этишни таклиф қиламан.