Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Янги шаклдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклашни Давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Янги шаклдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклашни Давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириш лозим. Зеро, электрон ҳукуматнинг афзалликларини фуқаролар амалда билиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546-сонли қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш бўйича талаб этиладиган ҳужжатлар сони кўп. Бунда талаб этиладиган ҳужжатларни 5 тадан 1 тага (фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга) тушириш лозим. Тўлов масаласида: ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклашга ягона нархни белгилаш лозим. Йўқотилганлиги ёки шикастланганлиги деб ажратмаслик керак. Гувоҳнома ичидаги маълумотларни сақловчи тизимга зарар етганда, яъни гувоҳномани аслини тақдим этганда бепул тиклаб бериш ёки Базавий ҳисоблаш миқдорнинг 10 фоизидан ортмаслиги лозим. Муддат масаласида: ҳайдовчига гувоҳнома тикланиши вақтида бир ойлик муддатга вақтинчалик гувоҳнома берилишини бекор қилиш керак. Давлат хизматлари марказидан тўловни қилиб бир соат ичида олиб кетаверсин. Ҳайдовчилик гувоҳномаси янги шаклга ўтмоқда, лекин биз қоғозбозликни камайтирмаяпмиз. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли қарорининг 2-иловаси (66-73-бандлари)ни қайта кўриб чиқиш керак. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги 116-сонли қарорида эски наъмунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш соддалаштирилган, аммо миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқолгани ўрнига янгисини бериш тартибини бюрократик тўсиқ десак бўлади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, янги шаклдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклашни Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширишни таклиф қиламиз.
883
Изоҳлар (2)
NOROV BEKTOSH NEGMUROD O‘G‘LI
Juda o'rinli taklif bo'libdi. Elektron hukumatga o'tamiz deyapmiz lekin shu yangi turdagi haydovchilik guvohnomasini yo'qotganda boshqasini olish uchun ham bir qancha bosh og'riqli to'siqlardan o'tish kerak.
3 Сентябрь 2020, 11:23
XALIQBAYEV BOBURMIRZA UMIRBEK O‘G‘LI
Assalamu aleykum! Shu DXM larni bizni Qoraqolpogistonda ham ochish kerak!hamma ishlar uchun hozirda Ellikqala,Turtkul va Beruniy rayonlari bitta Beruniy shahar MRO siga boradi!umuman kimni nima bilan shugullanayotganini bilish qiyin Hamma narsaga ochered, odamlar soat 6 dan borib oladi!
19 Апрель 2020, 12:43

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси