Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида таълим ва тарбия жараёнини ота-оналар томонидан онлайн кузатиш имкониятини яратиш ҳақида
Описание предложения
Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида таълим ва тарбия жараёнини ота-оналар томонидан онлайн кузатишни йўлга қўйиш керак. Бунда ота-оналар ўз қўл телефонлари, смартфонлари ёки компьютерларидан фарзандининг машғулотлардаги иштирокини кузатиши мумкин. Бу орқали ҳар бир ота-она ўз фарзандининг мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида қандай таълим ва тарбия олаётганини, фарзандига қандай ўқитувчи ёки тарбиячилар дарс бериб, тарбиялаётганлигини кузатиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, ўқитувчилар учун қулайлиги - ўқувчи ўзини ота-онаси кузатиб турганини ҳис қилиб туриши ва дарсларда ўзини кўрсатишга ҳаракат қилишидадир. Ўз навбатида дарсни ота-оналар кузатиб турганлигини ҳис қилган ўқитувчи ўз устида кўпроқ ишлашга, ўқувчиларга сифатли дарс ўтишга харакат қилади.
Целесообразность идеи / предложения
Ҳозирда кўплаб мактаб ва боғчаларга видео кузатув қурилмалари ўрнатилган. Уларнинг сонини ошириш (ҳар бир машғулот хонасига ўрнатиш) ва ота-оналарнинг видео кузатув қурилмаларидан масофавий онлайн фойдаланиш имкониятини яратиш керак.
970
Комментарии (11)
XUDAYQULOV O‘LMAS SUNATILLOYEVICH
Yaxshi taklif ta'lim sifatini oshishiga yordam beradi. Ota-onalardan hammasi kuzatmasa ham, qaysi birlari vaqt, imkon topib goh-gohida kuzatib, fikr qoldirsa ham maktab ma'muriyati, o'qituvchilar va o'quvchilar mas'uliyati oshadi, ota-onalar bilan bir qatorda xalq ta'limi vazirligi hududiy bo'limlari xodimlari, maktab raxbariyati kuzatib borsa ayni muddao bo'ladi. Qachondir bu amaliyotga joriy qilinishiga ishonaman, lekin oldin Maktablardaning internet bilan taminlanishi va tezligini oshirish muammosini hal qilish lozim.
3 Апрель 2019, 10:21
ESHPULATOV DOSTONBEK BOXODIR O‘G‘LI
бу фақат юзаки ишни купайтириши мумкин
2 Апрель 2019, 20:44
ESHPULATOV DOSTONBEK BOXODIR O‘G‘LI
ота оналар мактабларга болаларини ишониб топшириб юборишади. тартиб интизом ўқув муассасаларимизда яхши йўлга қўйилган. бундай ортиқча сарф хеч кимга кере эмас. Куни билан уй юмушлари билан чарчаган ота она енди боласини мактабга юбориб хам кузатиб ўтирсинми ? ЯНА БИР САВОЛ БУ КУЗАТУВДАН МАҚСАД НИМА?
2 Апрель 2019, 20:43
MUMINOV SOHIBJON BAHODIR O‘G‘LI
Ha yaxshi taklif! Birinchi o`rinda tartib-intizom bo`lishi kerak har bir muassasada.Keyin online tizimga o`tilsa bo`ladi.
18 Февраль 2019, 15:20
ISRAILOV AZIMJON AKBAROVICH
Taklifni ozgina o'zgartirgan bo'lardim. Har bir maktab o'zini o'quv protsessini boshqarish elektron tizimiga ega bo'lishi ko'p muammoni hal qiladi. bunda tizim onlayn davomat, onlayn jurnal va kundalik, onlayn o'quv materiallari, 0nlayn test tizimi ota-onalarga farzandi o'zlashtirishini kuzatib borish imkonini beradi va unchalik katta harajatlar talab etmaydi
11 Февраль 2019, 10:41

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.gov.uz
Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов

  • Недостаточно голосов

×
Карта портала
Для прослушивания выделите текст и нажмите на эту кнопку