Всего собрано голосов "за"
Необходимое количество голосов: 10000
Мактаблар таълим дастурини такомиллаштириш ҳақида
- Направление:Культура и спорт
- Дата:2019-04-12 08:35:50
- Автор:KAYUMOV BAXTIYOR XODJIYEVICH
Описание предложения
Ҳозирда мактабларимизда ўқитилаётган фанларни кундалик ҳаётда қанчалик керак бўлиши нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш зарур. Масалан, айрим фанлардан ўтиладиган узоқ минтақалардаги ўсимлик ёки ҳайвонот дунёси ҳақидаги маълумотлар ҳаёт давомида умуман керак бўлмаслиги мумкин. Уларнинг ўрнига шу бугун ҳаётий зарур бўлган билим ва кўникмаларни беришга йўналтирилган предметларни мактаб ўқув дастурига киритиш, хусусан, нутқ талаффузи, тўғри овқатланиш маданияти, аэропорт ва вокзалларда (шунингдек, амалий тарзда самолёт ва поездларда) ўзини тутиш кабиларни ўзида қамраб олган янги фанларни ўқитиш зарур деб ҳисоблайман.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб дастурлари (ботаника, зоология, физика, химия, алгебра каби фанларни 20-30 фоизга) қисқартириб, ўрнига зарур фанлар билан бойитиш ҳисобига халқ таълимини ривожлантиришни таклиф қиламан.
Комментарии (38)
ADAMOV NURBEK OTABEKOVICH
кечирасиз ким булиб ишлайсиз оилада ургатиладиган нарсаларни мактабда давлатни пулини бехуда кетгазиб ургатиш керакми Масалан сизда кўз қулоқ ва бошқа аъзоларингиз бор уларни ўрнига бошка аъзо қўйсак яхши яшайсизми еки табиий холатдами
31 Июль 2019, 21:46
KAZAKOV JONIBEK AVAZOVICH
Бизда шундоғ ҳам нутқ маданиятини ривожлантириш учун она-тили ва адибиёт фанларига етарли даражада дарс соатлари ажратилган. Кечирасизу сиз айтаётган кераксиз фанлар дунёни тараққиёт сари етаклаётган фанларку. Манишу фанларни ўрганган кишиларга самалиёту поездларда қандай ҳаракат қилишни ўргатишга ҳечам ҳожат қолмайди. Чунки сиз айтаётган самалёту поездлар шу фанларни чуқур ўзлаштирган кишилар томонидан яратилган аслида!!
19 Июнь 2019, 12:21
XUDAYBERDIYEV MO‘YDINJON BORIBAYEVICH
Таклифга кушимча тарикасида, Республикамизнинг барча мактабларида, маълум бир синф, яъни укувчи мукаммал узлаштира оладигон ёш ва синф даврига келганда Инновацион сохаларни ривожлантириш буйича дарсликни киритилиши максадга мувофик!
17 Июнь 2019, 15:38
NURILLAYEV JAMOLIDDIN YARASHEVICH
Минг бор узр фикр тугамасдан техник хатолик билан кетиб қолди. Сайтга кира олмаган ўқитувчи, (Жиззах, Саидолим Мардонов)га. Нима фандан дарс берасиз? Фикрингиз жуда ҳам туғри эмас. Ҳамма фанларни ҳам ривожланишга ўз ўрни ва таъсири бор. Мактабларимизда кераксиз фанлар йўқ. Балки қайсидир фанларга сал кўпроқ эътибор берилиб, кўпроқ вақт берилган бўлиши мумкин. Лекин кўп нарсалар ўқитувчининг билими ва савиясига ҳам боғлиқ. Ўқитувчи билимли бўлса, қайси фандан дарс бермасин дарс қизиқарли бўлади. Мактаб барча фанлар бўйича бошланғич таълим маскани. Барча фанлардан, жумладан Сиз кераксиз деган фанлар ҳам хаётда жуда асқотади.
12 Июнь 2019, 09:27
NURILLAYEV JAMOLIDDIN YARASHEVICH
Сайтга кира олмаган ўқитувчи, (Жиззах, Саидолим Мардонов)га. Нима фандан дарс берасиз? Фикрингиз жуда ҳам туғри эмас. Ҳамма фанларни ҳам ривожланишга ўз ўрни ва таъсири бор. Мактабларимизда кераксиз фанлар йўқ. Балки қайсидир фанларга сал кўпроқ эътибор берилиб, кўпроқ вақт берилган бўлиши мумкин. Лекин кўп нарсалар ўқитувчининг билими ва савиясига ҳам боғлиқ. Ўқитувчларнинг о
Vatan tuyg'usi, huquq, din tarixi, tadbirkorlik asoslari shu kabi kk.siz fanlar bor. Bulardan naf yuq.
12 Июнь 2019, 08:59
Добавить комментарий
Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz