Мактаблар таълим дастурини такомиллаштириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирда мактабларимизда ўқитилаётган фанларни кундалик ҳаётда қанчалик керак бўлиши нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш зарур. Масалан, айрим фанлардан ўтиладиган узоқ минтақалардаги ўсимлик ёки ҳайвонот дунёси ҳақидаги маълумотлар ҳаёт давомида умуман керак бўлмаслиги мумкин. Уларнинг ўрнига шу бугун ҳаётий зарур бўлган билим ва кўникмаларни беришга йўналтирилган предметларни мактаб ўқув дастурига киритиш, хусусан, нутқ талаффузи, тўғри овқатланиш маданияти, аэропорт ва вокзалларда (шунингдек, амалий тарзда самолёт ва поездларда) ўзини тутиш кабиларни ўзида қамраб олган янги фанларни ўқитиш зарур деб ҳисоблайман.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб дастурлари (ботаника, зоология, физика, химия, алгебра каби фанларни 20-30 фоизга) қисқартириб, ўрнига зарур фанлар билан бойитиш ҳисобига халқ таълимини ривожлантиришни таклиф қиламан.
1002
Изоҳлар (37)
KAZAKOV JONIBEK AVAZOVICH
Бизда шундоғ ҳам нутқ маданиятини ривожлантириш учун она-тили ва адибиёт фанларига етарли даражада дарс соатлари ажратилган. Кечирасизу сиз айтаётган кераксиз фанлар дунёни тараққиёт сари етаклаётган фанларку. Манишу фанларни ўрганган кишиларга самалиёту поездларда қандай ҳаракат қилишни ўргатишга ҳечам ҳожат қолмайди. Чунки сиз айтаётган самалёту поездлар шу фанларни чуқур ўзлаштирган кишилар томонидан яратилган аслида!!
19 Июнь 2019, 12:21
XUDAYBERDIYEV MO‘YDINJON BORIBAYEVICH
Таклифга кушимча тарикасида, Республикамизнинг барча мактабларида, маълум бир синф, яъни укувчи мукаммал узлаштира оладигон ёш ва синф даврига келганда Инновацион сохаларни ривожлантириш буйича дарсликни киритилиши максадга мувофик!
17 Июнь 2019, 15:38
NURILLAYEV JAMOLIDDIN YARASHEVICH
Минг бор узр фикр тугамасдан техник хатолик билан кетиб қолди. Сайтга кира олмаган ўқитувчи, (Жиззах, Саидолим Мардонов)га. Нима фандан дарс берасиз? Фикрингиз жуда ҳам туғри эмас. Ҳамма фанларни ҳам ривожланишга ўз ўрни ва таъсири бор. Мактабларимизда кераксиз фанлар йўқ. Балки қайсидир фанларга сал кўпроқ эътибор берилиб, кўпроқ вақт берилган бўлиши мумкин. Лекин кўп нарсалар ўқитувчининг билими ва савиясига ҳам боғлиқ. Ўқитувчи билимли бўлса, қайси фандан дарс бермасин дарс қизиқарли бўлади. Мактаб барча фанлар бўйича бошланғич таълим маскани. Барча фанлардан, жумладан Сиз кераксиз деган фанлар ҳам хаётда жуда асқотади.
12 Июнь 2019, 09:27
NURILLAYEV JAMOLIDDIN YARASHEVICH
Сайтга кира олмаган ўқитувчи, (Жиззах, Саидолим Мардонов)га. Нима фандан дарс берасиз? Фикрингиз жуда ҳам туғри эмас. Ҳамма фанларни ҳам ривожланишга ўз ўрни ва таъсири бор. Мактабларимизда кераксиз фанлар йўқ. Балки қайсидир фанларга сал кўпроқ эътибор берилиб, кўпроқ вақт берилган бўлиши мумкин. Лекин кўп нарсалар ўқитувчининг билими ва савиясига ҳам боғлиқ. Ўқитувчларнинг о Vatan tuyg'usi, huquq, din tarixi, tadbirkorlik asoslari shu kabi kk.siz fanlar bor. Bulardan naf yuq.
12 Июнь 2019, 08:59
ISAQULOV ABDUG‘ANI QURALBOYEVICH
Aniq va tabiiy fanlarni yo'q qilishni konstruktiv fikr safiga aqilli odam qo'shmaydi deb xisoblayman. Bizni maktablarda sinf hajmi 35 nafargacha belgilangan, ba'zilarida 45 talik sinflarni ko'ramiz. Aniq va tabiiy fanlarda 35 o'quvchiga bilim berish ko'rsatgichi juda past xolatda bo'ladi buni yo'qotish uchun aniq va tabiy fanlarni ikkiga bo'lib o'tkazishni taklif qilaman. Aniq va tabiiy fanlarni bilmagan odam u hayotda kerakmas deb yuraveradi. Ko'p odamlar aniq va tabiiy fanlarni boshlang'ich qismini tushunadi va shulardan boshqasi kerakmas degan fikrda yuradi. Rivojlangan davlatlar qayerdan rivojlandi Bu davlat axolisining omi odamlari ham inavatsiya olib kira olishi mumkun. Bizda arablarni nefti yo'q, faqat sayir sayoxat qilib yursak. Biz kuchli davlat qurmoqchi ekanmiz bu fanlarni yo'q qilmasdan, xar bir o'quvchi undan bexabar bo'lmasligi uchun bu fanlarga dars soatlarni qo'shib darslarni 15-20 nafarlik guruhlarda tashkil etishni taklif qilardim
11 Июнь 2019, 09:11

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 43 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг