Пиёдалар ўтиш жойларига кузатув камераларини ўрнатиш ҳақида
  • Направление:Безопасность
  • Дата:2019-07-04 16:25:21
  • Автор:MATYAKUBOV XURMAT BOLTABOYEVICH
Описание предложения
Шаҳарларимиз кўчаларида кузатув камералари ишга тушганига мана икки ярим йилдан ортиқ вақт ўтди. Бугунга келиб, кузатув камералари аниқлаётган қоидабузарликларнинг сони еттитага етган, лекин бу камераларнинг 90 фоиздан кўпроғи сфетафорларнинг атрофларига қўйилган. Ҳозирда камера бўлмаган жойларда, айниқса пиёдалар ўтиш жойлари (йўл қатнов қисмининг пиёдалар кесиб ўтиши учун мўлжалланган, 5.16.1, 5.16.2 йўл белгилари ва 1.14.1 — 1.14.3 йўл чизиқлари билан ажратилган бўлаги)да қоидаларга риоя қилмайдиган ҳайдовчилар тобора кўпайиб кетмоқда.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, пиёдалар ўтиш жойларига кузатув камераларини ўрнатишни таклиф қиламиз.
753
Комментарии (8)
ALDANOVA FERUZA YO‘LDOSHEVNA
Фуркат кучасининг Кичик халка йулида Метро Чилонзордан «Шухрат» чорахасига етмасдан жойлашган «Нон дукони» рупарасида жойлашган пешеходига болаларимиз пешеходдан утаетган вактда , айрим хайдовчилар «Тигиз вакт» мобайнида автотранспорт фукароларни «пешеходдан» утишини кура туриб, йул бермасдан утиб кетишга харакат килишаяпти. Болаларимиз ва ушбу худуддаги ахолисига котта хафв ва нокулайлик тугдирияпти. Ушбу вазиятда нафакат болаларимиз хаттоки котта одамлархам узларини екатиб куйишади. болаларимизнинг ва фукароларининг хавфсизлиги таьминлаш максадида Бундай ҳолатларда “ақлли светофор”лар (тугмали) ўрнатилиши ҳам кўп самара бермайди. Пиёдалар ўтиш йўлларидаги барча йўл-транспорт ҳодисалари шундан келиб чиқмоқда. Шу сабабли, пиёдалар ўтиш йўлагига каратиб «Видеофиксатор» жорий этиш керак.
4 Октябрь 2019, 15:57
XURRAMOV OTAJON ALIBOY O‘G‘LI
Ажойиб таклиф амалга ошса.
7 Август 2019, 09:21
NURILLAYEV JAMOLIDDIN YARASHEVICH
Шусиз ҳам бечора ҳайдовчиларни роса жазолашмоқда. 10-15 йил аввал билан таққосласак ҳайдовчиларимиз жуда ҳам қоидага амал қилиб, пиёдаларга йўл бериб автомобилларни бошқаришмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорининг 19 қисмида "Ҳаракат тартибга солинмайдиган пиёдалар ўтиш жойларида, пиёдалар яқинлашиб келаётган транспорт воситаларигача бўлган масофани ва уларнинг тезлигини чамалаб кўриб, ўтиш ўзлари учун хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнг йўлнинг қатнов қисмига чиқишларига рухсат этилади" дейилган. Ҳайдовчиларимизни жарима билан тартибга олинди, энди пиёдаларимизга ҳам мана шу қоидага амал қилишни ҳам ўргатилса зўр булар эди. Яна ЙПХ ходимларини ҳам фақат жазолаш (протокол қилиш) эмас, балки, огоҳлантириш усулларини қўллашни ҳам ўргатсак ҳаммаси яхши бўларди-да. Бу ҳам бир ИМХО.
30 Июль 2019, 11:10
ABATOV BAURJAN KUATBAYEVICH
Ассалому алейкум. Яхши фикр. Мен кушимча фикримни билдирсам, агар хамма ерга куйиш кийин булар, лекин енг аввало Катта йулларга якин жойлашкан Юкори ва Урта укиш урнларнинг, Болалар богчалари бор, Касалхоналар , Дехкон Бозорлар ва Савдо уринлари жойларидаги утиш чизиклари бор ерларга куйилса демокчи едим.
28 Июль 2019, 03:40
XODJIYEV IKRAMJAN SHAVKATOVICH
Бу жуда яхши фикир, пиёдаларни хам, хайдовчиларни хам интизомга ургатади
27 Июль 2019, 17:13

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.gov.uz
Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов

  • Недостаточно голосов

×
Карта портала
Для прослушивания выделите текст и нажмите на эту кнопку