Пиёдалар ўтиш жойларига кузатув камераларини ўрнатиш ҳақида
  • Йўналиш:Хавфсизлик
  • Сана:2019-07-04 16:25:21
  • Муаллиф:MATYAKUBOV XURMAT BOLTABOYEVICH
Жамоавий мурожаат матни
Шаҳарларимиз кўчаларида кузатув камералари ишга тушганига мана икки ярим йилдан ортиқ вақт ўтди. Бугунга келиб, кузатув камералари аниқлаётган қоидабузарликларнинг сони еттитага етган, лекин бу камераларнинг 90 фоиздан кўпроғи сфетафорларнинг атрофларига қўйилган. Ҳозирда камера бўлмаган жойларда, айниқса пиёдалар ўтиш жойлари (йўл қатнов қисмининг пиёдалар кесиб ўтиши учун мўлжалланган, 5.16.1, 5.16.2 йўл белгилари ва 1.14.1 — 1.14.3 йўл чизиқлари билан ажратилган бўлаги)да қоидаларга риоя қилмайдиган ҳайдовчилар тобора кўпайиб кетмоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, пиёдалар ўтиш жойларига кузатув камераларини ўрнатишни таклиф қиламиз.
374
Изоҳлар (7)
XURRAMOV OTAJON ALIBOY O‘G‘LI
Ажойиб таклиф амалга ошса.
7 Август 2019, 09:21
NURILLAYEV JAMOLIDDIN YARASHEVICH
Шусиз ҳам бечора ҳайдовчиларни роса жазолашмоқда. 10-15 йил аввал билан таққосласак ҳайдовчиларимиз жуда ҳам қоидага амал қилиб, пиёдаларга йўл бериб автомобилларни бошқаришмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорининг 19 қисмида "Ҳаракат тартибга солинмайдиган пиёдалар ўтиш жойларида, пиёдалар яқинлашиб келаётган транспорт воситаларигача бўлган масофани ва уларнинг тезлигини чамалаб кўриб, ўтиш ўзлари учун хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнг йўлнинг қатнов қисмига чиқишларига рухсат этилади" дейилган. Ҳайдовчиларимизни жарима билан тартибга олинди, энди пиёдаларимизга ҳам мана шу қоидага амал қилишни ҳам ўргатилса зўр булар эди. Яна ЙПХ ходимларини ҳам фақат жазолаш (протокол қилиш) эмас, балки, огоҳлантириш усулларини қўллашни ҳам ўргатсак ҳаммаси яхши бўларди-да. Бу ҳам бир ИМХО.
30 Июль 2019, 11:10
ABATOV BAURJAN KUATBAYEVICH
Ассалому алейкум. Яхши фикр. Мен кушимча фикримни билдирсам, агар хамма ерга куйиш кийин булар, лекин енг аввало Катта йулларга якин жойлашкан Юкори ва Урта укиш урнларнинг, Болалар богчалари бор, Касалхоналар , Дехкон Бозорлар ва Савдо уринлари жойларидаги утиш чизиклари бор ерларга куйилса демокчи едим.
28 Июль 2019, 03:40
XODJIYEV IKRAMJAN SHAVKATOVICH
Бу жуда яхши фикир, пиёдаларни хам, хайдовчиларни хам интизомга ургатади
27 Июль 2019, 17:13
MIRPULATOV MIROLIM MIRPAYOZ O‘G‘LI
Faqatgina piyodalar o'tish joyida emas har qadamga qo'yish lozim piyodalar o'tish yo'lagidan o'tmasdan hohlagan joylaridan o'tishadi madaniyatni qachon shakillantiramiza?????
26 Июль 2019, 11:23

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 60 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг