Всего собрано голосов "за"
Необходимое количество голосов: 10000
Умумий ўрта таълим мактабларида “Орфография ва пунктуация” фанини жорий этиш ҳақида
- Направление:Культура и спорт
- Дата:2020-03-06 23:39:48
- Автор:RAXMANOV NURADDIN AMINBOYEVICH
Описание предложения
Тил – миллат кўзгуси. Aлбатта, ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадиган асосий воситаларидан бири бу, шубҳасиз, адабий тилидир. Aдабий тилга ҳурмат эса уни тўғри ёзишдан бошланади. Биз эса ҳозиргача айрим сўзларни хато ёзамиз ва бу ҳол жамиятнинг барча қатламларида шаклланган. Нима учун шундай бўлган? Чунки, шу пайтгача мактабларда тўғри ёзишни ўргатадиган махсус фан бўлмаган. Она тили фани-чи?, дейишингиз мумкин. Биргина она тили фани билан тўғри ёзиш малакасини эгаллай олмаяпмиз. Мазкур фанни таълимнинг асосий босқичи бўлган умумий ўрта таълим тизимида жорий этсак, саводсизликнинг олдини олган бўламиз, деб ҳисоблайман.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, умумий ўрта таълим тизимида “Орфография ва пунктуация” фанини жорий этишни таклиф қиламиз.
Комментарии (12)
USMONOV FAXRIDIN UMAROVICH
Бу масалани қайта овозга қўйишни илтимос қиламан.
22 Октябрь 2022, 08:51
USMONOV FAXRIDIN UMAROVICH
Тўғри. Ўзбек тилида тўғри гапиришни ўргатишни лозим тутиш керак. Хозирда ватандошларимизнинг ўзбек тилидаги саводлари жуда паст. Хатто олий ўқув юртларининг иқтисод ёки муҳандаса йўналишида диплом олганларнинг ярмидан кўпи ўзбек тилида 2 бетлик, 300 - 500 сўзлик бехато баён туза олишмайди, яъни тузган баёнлари ярим бетдан ошмайди ва хатоли кўп бўлади. Бунақа мутахассис қандай қилиб иқтисоднинг кўтарилишига ёрдам бера олади? Тилни яхши ўқитиш зарур. Буни қўлламайдиган хар қандай ҳаракатни миллат ривожига қарши ҳаракат деб баҳолашга ўрин бор.
Шу ўринда шуни айтиш керакки, ўзбек тилидаги сўзларга ўзгартириш киритиш тилнинг тарихий манбаъларидан узишга қаратилган ва халқнинг тарихий ҳуқуқига қилинган тажовуз сингари қабул қилинишини ўринли деб биламан.
22 Октябрь 2022, 08:47
RAXMANOV NURADDIN AMINBOYEVICH
"Bunday taklifsan keyin bolalarimiz robot yaratib qolar", "Bunday fan tashkil qilinsa, ona tili fani nima uchun?", "Yangi fan joriy qilish kerakmas" va boshqa shu mazmundagi fikrlarga faoliyatimda kuzatgan misol aytaman.
Ona tili fanini 5-sinf bolalariga o‘tayotgan edim. Orfografiya degan mavzuga kelib qoldim. Doskada "yozilishi qiyin bo‘lgan" 30 tacha so‘z yozdim. O‘quvchilar daftarlariga yozib olib, yodlashdi. Ertasiga, indiniga yana shunday qilib yodlatdim. Keyin ularni birma-bir doskaga chiqarib yodlagan so‘zlarini yozdira boshladim.
Ishonasizmi, shunda 2 yoki 3 nafar o‘quvchi xato qildi. Keyin sinfda kichkina so‘rovnoma o‘tkazdim: "Shu mavzuni maktablarda fan sifatida o‘tkazilishini xohlarmidingizlar?" deb. 25 nafar o‘quvchining hammasi bir paytda qo‘l ko‘tardi "So‘zni to‘g‘ri yozishni o‘rganishni xohlayman" deb.
Shundan so‘nggina shunday mavzuda petitsiya joylashtirishga qaror qilgan edim.
13 Май 2020, 13:15
RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH
10 йил ўрта мактабда ўқиганман (80-йиллар). Хам орфография, хам лексика, хам пунктуация,, психология, этика бўйича ишларим 5. Янги фанни киритган билан ўқимидиган одам бари бир ўқимайди.
10 Май 2020, 11:59
SATIBALDIYEV DAVLATBEK NORXODJAYEVICH
Она тили бўлимику бу . Фундаментал билим
2 Май 2020, 09:44
Добавить комментарий
Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz