Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 41 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Умумий ўрта таълим мактабларида “Орфография ва пунктуация” фанини жорий этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Тил – миллат кўзгуси. Aлбатта, ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадиган асосий воситаларидан бири бу, шубҳасиз, адабий тилидир. Aдабий тилга ҳурмат эса уни тўғри ёзишдан бошланади. Биз эса ҳозиргача айрим сўзларни хато ёзамиз ва бу ҳол жамиятнинг барча қатламларида шаклланган. Нима учун шундай бўлган? Чунки, шу пайтгача мактабларда тўғри ёзишни ўргатадиган махсус фан бўлмаган. Она тили фани-чи?, дейишингиз мумкин. Биргина она тили фани билан тўғри ёзиш малакасини эгаллай олмаяпмиз. Мазкур фанни таълимнинг асосий босқичи бўлган умумий ўрта таълим тизимида жорий этсак, саводсизликнинг олдини олган бўламиз, деб ҳисоблайман.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, умумий ўрта таълим тизимида “Орфография ва пунктуация” фанини жорий этишни таклиф қиламиз.
1277
Изоҳлар (10)
RAXMANOV NURADDIN AMINBOYEVICH
"Bunday taklifsan keyin bolalarimiz robot yaratib qolar", "Bunday fan tashkil qilinsa, ona tili fani nima uchun?", "Yangi fan joriy qilish kerakmas" va boshqa shu mazmundagi fikrlarga faoliyatimda kuzatgan misol aytaman. Ona tili fanini 5-sinf bolalariga o‘tayotgan edim. Orfografiya degan mavzuga kelib qoldim. Doskada "yozilishi qiyin bo‘lgan" 30 tacha so‘z yozdim. O‘quvchilar daftarlariga yozib olib, yodlashdi. Ertasiga, indiniga yana shunday qilib yodlatdim. Keyin ularni birma-bir doskaga chiqarib yodlagan so‘zlarini yozdira boshladim. Ishonasizmi, shunda 2 yoki 3 nafar o‘quvchi xato qildi. Keyin sinfda kichkina so‘rovnoma o‘tkazdim: "Shu mavzuni maktablarda fan sifatida o‘tkazilishini xohlarmidingizlar?" deb. 25 nafar o‘quvchining hammasi bir paytda qo‘l ko‘tardi "So‘zni to‘g‘ri yozishni o‘rganishni xohlayman" deb. Shundan so‘nggina shunday mavzuda petitsiya joylashtirishga qaror qilgan edim.
13 Май 2020, 13:15
RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH
10 йил ўрта мактабда ўқиганман (80-йиллар). Хам орфография, хам лексика, хам пунктуация,, психология, этика бўйича ишларим 5. Янги фанни киритган билан ўқимидиган одам бари бир ўқимайди.
10 Май 2020, 11:59
SATIBALDIYEV DAVLATBEK NORXODJAYEVICH
Она тили бўлимику бу . Фундаментал билим
2 Май 2020, 09:44
JABBAROV AHMAD RAVSHANOVICH
1. Аввал лотинми ёки кирилл графикасидан бирини қатъий танлаб олиш шарт. 2. 4, 9-синфда синфларни тугатаётганда жиддий саводхонлик имтихонини олиш керак (таниш билишларсиз, хўжакўрсинсиз). 3. Она тили дарсликларини такомиллаштириш -керакми керак эмасми академик грамматика билан болани чалғитмасдан, дафтар ўрнига иш дафтари (workbook) жорий қилиниши керак. Бу билан болани вақтини ўғирламаймиз.
30 Апрель 2020, 23:29
SATTOROV AZIZ ABDUQODIROVICH
Жуда аклли таклиф бупти, ажабмас бунака билим олгандан сунг бизнинг ёшларимиз хам айфон ихтиро килишса Грамматика, фонетика, морфология ва х. деган фанларниям кушвориш керак камига
19 Апрель 2020, 08:52

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси