Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"

  • Рассмотрено
Поделиться коллективным обращением
Туман ва шаҳарларда янги яшил ҳудудларни яратиш ҳақида
  • Направление:Экология
  • Дата:2020-06-13 09:41:06
  • Автор:MAXSUDOV ROVSHAN OLIMJON O‘G‘LI
Описание предложения
Тошкент шаҳрида аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши ва шаҳарнинг экологик ҳолатини яхшилаш мақсадида шаҳарнинг ҳар бир туманида янги, аттракционларсиз камида 2 000 та дарахтга эга боғ ёки хиёбон барпо этишни таклиф қиламан. Ушбу боғ ва хиёбонларни қулай ўриндиқлар, велосипед йўлакчалари ва фонтанлар билан бойитишни таклиф қиламан. Ушбу лойиҳа шаҳримиз аҳолисини бўш вақтини табиат бағрида мароқли ўтказиши, дам олишлари ва шаҳардаги ҳавонинг янада тозаланишига катта ҳисса қўшади. Бунда, ушбу боғ ва хиёбонларнинг камида биттасини намунавий тарзда қолганларидан анча катта қилиб, камида 20 000 дарахт экилса, шаҳримизнинг энг ажойиб, сўлим жойларидан бирига айланган бўлар эди.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, шаҳар ва туман ҳокимиятлари лойиҳа учун ер ва маблағ ажратиб, ҳар бир туманда янги яшил ҳудуд яратишни таклиф қиламан.
Решение компетентного государственного органа Дата: 2021-05-17 17:30:41
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг «Mening fikrim» веб-портали орқали йўлланган "Туман ва шаҳарларда янги яшил ҳудудларни яратиш ҳақида"ги электрон жамоавий мурожаатни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида

26635
Комментарии (24)
TULYAYEV ASAN GALIDIN O‘G‘LI
Infra stuktura rivojlanishi tabiatga insoniyatning sogliga tasir etmasligi lozim yashil eko boglar aholi shahar hayotida muhim bir orin kasib etadi avalam bor aholini madaniy hordiq olishi va shaharning toza havo kislorod bilan toyinishi eko sistemani ham yaxshilaydi ozi oxirgi paytkarda kopgina boglar daraxtlar kesib tashlanmoqda Ekologiya partiya deputatlari juda ham sustsizlar!!!
10 Май 2021, 18:45
ABDIRAXMANOV MAXMADIYOR TO‘RA O‘G‘LI
juda yaxshi taklif faqat aniq belgilab qo'yish kerakki atraksionlar o'rnatilmasligi kerak
17 Апрель 2021, 22:15
XUDAYBERGENOV SARDOR ACHILBAYEVICH
Бу таклифга мен ҳам қўшиламан, фақат дарахт танлашда маҳаллий иқлим шароитларини инобатга олиш мақсадга муофиқ деб ҳисоблайман. Масалан, Хоразм вилоятида шимол ҳудудларидан олиб келинган қарағай ва бошқа игнабаргли дарахтларни экиш нотўғри деб ҳисоблайман.
6 Апрель 2021, 04:17
MAXSUDOV ROVSHAN OLIMJON O‘G‘LI
Bu petitsiyani tegishli idoralar unutib qo`yishmadimi?
19 Январь 2021, 16:05
SEDUXIN DMITRIY SERGEYEVICH
Дико поддерживаю данное предложение. Очень, очень не хватает прогулочных парков. Да или хотя бы прогулочных зеленых зон.
8 Сентябрь 2020, 12:34

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала