Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

  • Кўриб чиқилган
Жамоавий мурожаатни улашиш
Туман ва шаҳарларда янги яшил ҳудудларни яратиш ҳақида
  • Йўналиш:Экология
  • Сана:2020-06-13 09:41:06
  • Муаллиф:MAXSUDOV ROVSHAN OLIMJON O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Тошкент шаҳрида аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши ва шаҳарнинг экологик ҳолатини яхшилаш мақсадида шаҳарнинг ҳар бир туманида янги, аттракционларсиз камида 2 000 та дарахтга эга боғ ёки хиёбон барпо этишни таклиф қиламан. Ушбу боғ ва хиёбонларни қулай ўриндиқлар, велосипед йўлакчалари ва фонтанлар билан бойитишни таклиф қиламан. Ушбу лойиҳа шаҳримиз аҳолисини бўш вақтини табиат бағрида мароқли ўтказиши, дам олишлари ва шаҳардаги ҳавонинг янада тозаланишига катта ҳисса қўшади. Бунда, ушбу боғ ва хиёбонларнинг камида биттасини намунавий тарзда қолганларидан анча катта қилиб, камида 20 000 дарахт экилса, шаҳримизнинг энг ажойиб, сўлим жойларидан бирига айланган бўлар эди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, шаҳар ва туман ҳокимиятлари лойиҳа учун ер ва маблағ ажратиб, ҳар бир туманда янги яшил ҳудуд яратишни таклиф қиламан.
Ваколатли давлат органи қарори Сана: 2021-05-17 17:30:41
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг «Mening fikrim» веб-портали орқали йўлланган "Туман ва шаҳарларда янги яшил ҳудудларни яратиш ҳақида"ги электрон жамоавий мурожаатни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида

28765
Изоҳлар (30)
BEKTEMIROVA HUSNORA ABDURASUL QIZI
Har bir shahar va shaharchalarda yashil hudud bölishi shart. Shahar aholisi bo'sh vaqtlarini maroqli ötkazish uchun har bir hududda so'lim dam olish maskanlari manzarali tabiat qöynini shakllantirish kerak. Shaharlarda daraxtlar sonini köpaytirilsa ham shahar körkiga ko'rk qöshadi ham atmosferani tozalaydi.
21 Декабрь 2022, 15:39
PARDABOYEV QUVONCHBEK TO‘LQIN O‘G‘LI
Har bir tuman markazlarida ko'ngil ochar bo'g'lar yaratilsa ham aholiga ham tabiat uchun ham foydali bo'ladi.
21 Декабрь 2022, 14:05
ABDUG‘ANIYEV SARVAR G‘AYRATJON O‘G‘LI
Barcha viloyat tumanlarida xuddi shunday bog‘larni-xiyobonlarni tashkil qilish kerak. Bunda albatta taklif etilyotgan bog‘-xiyobonlar tumanning qoq markazida tashkil etilishi kerak, bunda o‘z-o‘zidan tuman makazi shovqinlardan holi bo‘ladi va tinch joyga aylanadi va boshqa infratuzilmalar ushbu bog‘-xiyobonni aylanib o‘tadigan qilib loyihalashtirish kerak. Shuningdek, ushbu bog‘-xiyobonlar har bir tuman markazida 1 tadan bo‘lgandan keyin albatta tuman byudjeti hisobidan amalga oshirilishi va boshqarilishi kerak deb hisoblayman.
20 Декабрь 2022, 19:47
AMIROV FAXRITDIN DJURAYEVICH
Барча вилоят туманларида худди шундай боғларни-хиёбонларни ташкил қилиш керак. Бунда албатта таклиф этилётган боғ-хиёбонлар туманнинг қоқ марказида ташкил этилиши керак, бунда ўз-ўзидан туман макази шовқинлардан ҳоли бўлади ва тинч жойга айланади ва бошқа инфратузилмалар ушбу боғ-хиёбонни айланиб ўтадиган қилиб лойиҳалаштириш керак. Шунингдек, ушбу боғ-хиёбонлар ҳар бир туман марказида 1 тадан бўлгандан кейин албатта туман бюджети ҳисобидан амалга оширилиши ва бошқарилиши керак деб ҳисоблайман.
1 Декабрь 2022, 20:15
XAYITOV DILSHOD XOSHIMJANOVICH
Хар бир туманда ташкил килиш керак
5 Май 2022, 16:42

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси