Бюджет ва иқтисодиёт
Ўзбекистон миллий валютаси - сўмнинг график кўринишини жорий этиш ҳақида
Мамлакатимизда сўнгги йилларда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда миллий валютамиз билан Интернет сайтларда ва турли онлайн дўконларда электрон тўловлар амалга оширилмоқда. Сўм транзакцияларда UZS шаклида кўрсатилади. Шунингдек, супермаркетларда ва бошқа савдо нуқталарида ҳам сўм тўлиқ ёзилади. Шу сабабли, бошқа мамлакатлар қатори бизда ҳам сўмнинг график кўринишини жорий этиш керак. Мисол учун, Қозоғистонда тенге ₸ кўринишида, Қирғизистонда сом ⊆ кўринишида, Европа Иттифоқида евро € кўринишида ва ҳ.к. Сўмнинг график белгиси жорий қилинса, матнларда ҳам белгилар қисқариб сўмни ёзиш қулайлашади. Пештахталарда нархлар шрифти ҳажми катталашади.
Муаллиф: XOLBOYEV ILXOM SHAVKATOVICH 1497
  • 6 Изоҳлар
×
Портал харитаси