Хавфсизлик
Урганч давлат университети олдидаги пиёдалар ўтиш йўлагини тартибга солиш ҳақида
Урганч давлат университети олдидаги пиёдалар ўтиш йўлаги менинг фикримча бугунги кун талабларига умуман жавоб бермайди. Университет талабаларининг дарс жараёнлари асосан 13:50 да тугайди ҳамда кўпчилик талабалар шу вақтда (13:50 дан 14:10 гача вақт оралиғида) дарсдан чиқишади. Ушбу вақт оралиғида университет олдида йирик тирбандлик юзага келади. Кўпчилик ҳолатларда йўл патрул хизмати ходимлари ушбу ҳолатни тартибга солишади, лекин бу муаммога ечим бўла олмайди.
Муаллиф: JIYANBOYEV BEKZOD UMID O‘G‘LI 42
  • 1 Изоҳлар
  • 35 Овоз берилган
Тошкент метрополитени фойдаланувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳақида
Тошкент метрополитени бекатларида кундан-кунга янги қулайликлар яратилмоқда. Ундан ёш-у қари доимий равишда фойдаланмоқда. Барчамизга маълумки, болалар ўйинқароқлиги натижасида ёки ёши катталар эҳтиётсизлиги натижасида релсларга тушиб кетиши ҳолатлари кузатилади. Йўловчилар гавжум бўлган вақтларда метрополитенда уларнинг доимий назоратини таъминлаш мушкулдир. Уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чоралар кўриш керак.
Муаллиф: MIRZARAXMATOV MIRSULTON MIRODIL O‘G‘LI 33
  • 0 Изоҳлар
  • 41 Овоз берилган
Қишлоқ хўжалиги транспортларининг ёритиш чироқлари созлигини таъминлаш ҳақида
Бугунги кунда вилоят ва туманларимизда қишлоқ хўжалигида қўлланилаётган техникалар, хусусан, трактор ва комбайнларнинг ҳаракати билан боғлиқ муаммолар талайгина. Яъни, айрим тиркамали тракторлар (тележка)нинг махсус чироқларининг умуман носозлиги тунги вақтларда хавф-хатарларни юзага келтирмоқда. Бу ҳолат, айниқса, ғалла ва пахта йиғим-терими мавсумида кўпаяди. Ҳеч қандай чироқ ёки стоп белгилари билан жиҳозланмаган тракторлар ва қишлоқ хўжалиги техникалари сабабли пиёдаларга ва бошқа транспорт воситаларига тунги вақтда хавф туғдиради.
Муаллиф: XUDAYBERDIYEV BOBIR AKTAMOVICH 128
  • 0 Изоҳлар
  • 42 Овоз берилган
Тошкент шаҳри автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ҳақида
Кундан кунга Тошкент шаҳрида транспорт воситалари, автомобиллар кўпайиб, бунда ҳар бир йўл ҳаракати қатнашчиларидан диққат-эътибор талаб этилади. Ҳозирги кунда барча чоррахаларда турли реклама устунлари кўпайиб кетган. Бу реклама устунларининг ўрнатилиши йўл ҳаракати хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ҳайдовчилар ва пиёда йўловчилар реклама эълонларига эмас, балки светофор ва йўл белгиларига эътибор бериши зарур деб ҳисоблаймиз. Мисол учун, Тошкент шаҳрининг айрим чоррахаларида 10-12 та реклама устунлари ўрнатилган ва бу чоррахаларда йўл белгиларини ва светофорни қидириб топиш қийин бўлиб, авариявий ҳолатларга ҳам сабаб бўлмоқда.
Муаллиф: RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH 413
  • 5 Изоҳлар
  • 310 Овоз берилган
Йўл бўйида жойлашган мактаблар ва бошқа турдаги таълим муассасалари олдига тезликни чекловчи йўл белгиларини мажбурий ўрнатиш ҳақида
Шаҳар жойларда мактаблар олдида светофор, пиёдалар йўлаклари мавжуд, лекин айрим йўл бўйида жойлашган мактаб, боғчалар олдида бунақа шароитлар йўқ. Шундан келиб чиқиб, олдида ёки яқин масофада светофор бўлмаган мактаблар ва боғчалар олдига автомашиналарнинг тезлигини камайтирувчи 50 ва 30 йўл белгиларини ўрнатишни таклиф этаман. Сабаби болалар бир-бирини қувлаши, йўлдан югуриб ўтиши ҳолатларини кўп кузатганман. 70 ёки 100 тезликда келаётган ҳайдовчининг бирданига тўхташ имкони йўқ, бир амаллаб тўхтаганда ҳам орқасида келаётган бошқа ҳайдовчи уриб юборган ҳолатлари кўп учрамоқда.
Муаллиф: XALBAYEV SANJARBEK ALLABERGANOVICH 355
  • 7 Изоҳлар
  • 509 Овоз берилган
Целесообразно установить светофоры с обратным отсчётом времени
В целях предупреждения дорожно-транспортных происшествий и повышения эффективности обеспечения безопасности дорожного движения представляется целесообразным по примеру развитых стран начать процесс замены всех действующих светофоров столицы Узбекистана и регионов на светофоры с обратным отсчётом времени (в том числе и для пешеходов). Наиболее важными преимуществами интеллектуальных светофоров являются наличие индикации времени до смены сигнала светофора, что в первую очередь позволяет пешеходу оценивать имеющееся в запасе время на пересечение проезжей части при разрешающем сигнале светофора, и создаёт психологический эффект «течения времени» при запрещающем сигнале светофора, что резко снижает процент нарушений ПДД, связанных с ...
Муаллиф: NAMOZOV RAVSHAN SHAFAATOVICH 26985
  • 37 Изоҳлар
  • 10164 Овоз берилган
Кўриб чиқилган
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг