Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Ўзбекистонда онлайн олий таълим тизимини жорий этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳар йили олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш талаб даражасидан анча юқори бўлиши бу соҳада қўшимча тадбирларни амалга ошириш лозимлигини англатмоқда. Хорижий онлайн таълим платформалари бўлмиш – Coursera, Edx ва UdaCity тизимлари каби онлайн олий таълим дастурини яратишни таклиф қиламан. Онлайн олий таълим дастури ягона сайт орқали талабаларни чегарасиз қабул қилади. Онлайн таълим тизимини ҳам бирор университетга қиёсласак, бу университетга «UzBridge» онлайн унивeрситeти деб ном қўйсак ҳам бўлади. Давлат онлайн таълимни тамомлаган ёшларни ишга жойлаш ёки иш топиб бериш мажбуриятини ўз бўйнига олмайди. Онлайн таълимни тамомлаганлар ўзлари мустақил ҳаракат қилиб, билимига яраша иш топади. Онлайн таълимда ўқиб чиққандан кейин жойларда онлайн таълимни тамомлаганлар билан рақобатбардошлик даражаси ошади. Ким билимли бўлса, ўша ютиб кетаверади. Одатий анъанавий таълимда минглаб кадрлар чиқмоқда, лекин сифатли кадрлар кам. Онлайн таълимни тамомлагандан кейин бирор ташкилотда ишламаслиги мумкин, лекин ўзининг шахсий фаолиятини бошлаш ҳаракатида бўлиб, қадамлар ташлай бошлайди. Халқ орасида ўқимишлилар, фикрлаш доираси кенг бўлган шахслар миқдори ошади. Ҳаётда бирор қийинчиликка учраса, дарров юртни ташлаб чиқиб кетиб, четда ишлашга чоғланавермайди, имкон ва йўл қидиради. Онлайн олий таълим дастурида дарслар фақат интернет сайти (таълим портали) орқали видео, текст, китоб шаклида берилади. Ҳар бир фандан шу соҳанинг етук мутахассиси онлайн таълим дастурига таклиф қилиниб, шартнома тузилгач, видеодарслар, ахборот ва матнли маълумотлар тайёрланиб, фан, мавзулар тўлиқ ёритиб берилади. Масалан, тарих фани. Шу фандан талабаларга бериладиган қандай билим бўлса, соатларга бўлиб, аниқ қилиб мавзулаштирилиб видеодарслар, маъруза материаллари тайёрланади. Кўриниб турибдики, амалиёт талаб этмайдиган ҳар қандай фанни видеодарслик орқали янада кўпроқ талабаларга етказиш мумкин. Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, видеодарсликларни тайёрлаш учун профессионал жамоа тузилади. Онлайн таълимга талабалар онлайн тест синовлари орқали қабул қилинади. Онлайн таълимда таҳсил олиш тўлов шартнома асосида бўлади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Онлайн таълимда ортиқча қоғозбозлик ва сарф харажатлар камаяди. Барча жараёнлар, ҳужжатлар, топшириқлар электронлаштирилган бўлади. Талаблар қатъий қўйилади. Таълим сифати алоҳида назорат қилинади. Шу муносабат билан, онлайн таълим муассасаларини очишни ва бунга зарур қонуний асосларни яратишни таклиф қиламиз.
4781
Изоҳлар (11)
MENGLIYEV BEKKULTOSH ANNABOZOROVICH
Bu juda to'g'ri va istiqbolli taklif, buni amalga oshirish sifatli haqiqiy bilimli kadrlar yetishishiga turtki bo'ladi, yanada raqobat kuchayadi
4 Июнь 2022, 17:09
SHERKUZIYEV INOMJON UKTAMKULOVICH
жуда тўғри чет элдагилар давно ўтиб бўган... Биз хам тезроқ ўтишимиз керак...
19 Август 2018, 16:42
USMONOV BOBOMUROD IBROHIMOVICH
Хечдан кура кеч, тезро масофавий таълимни йулга куйиш керак. Бу замон талаби!
16 Август 2018, 18:36
MAXSUDOV DIYORBEK BOZORBOYEVICH
Бу тизимни аввалроқ жорий қилиш керак эди. Бизни олий таълим бошқа давлатларга қарагнда анча орқада қолиб кетган эди. Агар таълим онлайн режимга хам ўтказилса (барибир контракт бўлади) олий таълимда олдинга қадам ташланган бўлади. Бў режимга шу ўқув йилидан ўтишимиз керак ва шарт.
25 Июль 2018, 21:56
FAZILOVA LUTFINISA AZAMADXODJAYEVNA
Менинг фикримча, босқичма-босқич ОТМларининг ҳаммасига масофавий таълимни жорий қилиш керак. Ҳар бир институтда масофавий ўқитиш бўйича бўлимларни ташкил қилиш билан пойтахтга келмасдан туриб пойтахтдаги ОТМларни ўқиб битириш мумкин бўлади. Бунда ота-оналарнинг маблағлари тежалади ҳамда фарзандлар ота-оналари назорати остида ўқишини йўлга қўйилади. Масалан, баъзи ОТМлар Moodle тизимида иш юритмоқда, бу жараённи ҳамма ОТМларга тадбиқ этган ҳолда чет элларники сингари масофавий таълимга кириб боришимиз мумкин бўлади.
25 Июль 2018, 19:48

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси