Кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат сайтларидан мустақил фойдаланишига имконият яратиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
My2.gov.uz, soliq.uz ва бошқа давлат сайтларида кўриш бўйича биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар CAPTCHA (компьютер ва одамни ажратувчи дастурга киритувчи маълумот)ни бировнинг ёрдамида киритишига тўғри келмоқда. Кўриш бўйича биринчи гуруҳ ногирони компьютерлардан гапирувчи дастурлар орқали фақат клавиатура орқали фойдаланади. CAPTCHAга эса клавиатура орқали бориш мумкин эмас.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шунинг учун мазкур тизимларда қўшимча равишда овозли CAPTCHA ёки смс тасдиқлаш орқали фойдаланиш имконияти яратилиши керак. Шунда кўзи ожиз фуқаро овозли дастур орқали CAPTCHAни эшитади ва ўзи мустақил киритади. СМС орқали эса телефондаги овозли дастур ёрдамида смсни эшитиб, мустақил равишда кодни киритади. Кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар асосан эшитиш орқали компьютердан фойдаланишини ҳисобга олсак, бу имконият давлат сайтларидан мустақил равишда фойдаланиш учун ёрдам беради.
989
Изоҳлар (1)
BOZOROV FURQAT NURMATJON O‘G‘LI
juda ham to'g'ri taklif. mana masalan Talant.uz sayitida sapchani ovozli dastur yordamida aniqlasa bo'ladi. boshqalaram shundan namuna olishsa juda yaxshi ish bo'lar edi. haqiqatdan ham internetdan foydalanishda bu holat juda katta halaqit beradi. bu kamchilik Prezident.uz sayitida ham mavjud. aslida maqsad himoyalanish, biroq mutasadilar xalq ichidagi ko'ziojizlarni mavjudligini inobatga olishmayabkanga o'xshashadi. mail.ru dagi imkoniyati cheklanganlar uchun versiyasi ham juda qulay ishlangan. shulardan namuna olishsa tillo ish bo'lardi.
20 Сентябрь 2018, 15:38

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг