Барча ёқлаб берилган овозлар сони
Тўпланиши лозим бўлган овозлар сони: 1000
Шаҳрисабз шаҳридаги темир йўл вокзалига “Кеш” номини бериш ҳақида
- Йўналиш:Инсон ва жамият
- Сана:2018-10-03 14:45:03
- Муаллиф:ACHILOVA FIRUZA KURBANOVNA
Жамоавий мурожаат матни
Шаҳрисабз шаҳридаги темир йўл вокзалига “Кеш” номи берилса, чиройли иш бўларди, ҳам жарангли эшитилади. Шу билан бирга, тарихий шаҳар бўлгани сабабли, ҳар бир йўналишга тарихий номлар берилиши меҳмонларда ҳам катта қизиқиш уйғотади, албатта. Бундан ташқари йўналишнинг Қарши-Китоб темир йўл тармоғи деб номланиши ҳам кўпчиликда темир йўл вокзали Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида жойлашган деган тушунча пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. Аслида темир йўл вокзали Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган. Шунинг учун бу йўналиш ҳам Қарши-Кеш темир йўл тармоғи деб аталса, сайёҳлар учун ҳам тушунарли бўларди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабдан, тарихий меросимизни замонавийлик билан ҳамоҳанг қилиш ва сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш мақсадида темир йўл вокзалига “Кеш” номини беришни таклиф қиламан.