Кадастр йиғмажилди йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келганда нусха олишни соддалаштириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирги вақтда электрон давлат хизматларидан фойдаланиш аҳолига жуда кўплаб қулайликлар яратмоқда. Эндиликда бу хизматларни кадастр соҳасига ҳам жорий этиш зарур деб ўйлайман. Чунки, кадастр хизматларидан фойдаланишда кўплаб оворагарчиликлар мавжуд бўлиб, уларни бартараф этиш учун замонавий чораларни қўллаш керак.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Таклифим: 1-босқичда юридик ёки жисмоний шахслар кадастр йиғмажилди йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келганда, ундан янги нусха олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталига буюртма беради. 2-босқичда 2 иш куни мобайнида унинг эгаси аризасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали архивида сақланаётган кадастр йиғмажилдининг мулк эгасига тегишли қисмларидан нусха олинади. Ушбу нусхалардан иборат кадастр йиғмажилдининг ҳар бир варағига туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси масъул ходими томонидан аслига тўғри деган ёзув киритилади ва имзоланади ҳамда Давлат хизматлари марказига юборади. 3-босқичда Давлат хизматлари маркази томонидан ҳоким карори, олди-сотди шартномаси, суд карори бўлган тақдирда биринчи бетига Давлат хизматлари маркази томонидан муҳр урилади ва юридик ёки жисмоний шахсга берилади. Шу тарзда мазкур хизматни жорий этиш кўплаб қулайликларни яратади.
492
Изоҳлар (12)
SULAYMANOV NODIRBEK ALIDJONOVICH
Нотариалми ёки бошкаси хозирда кадастр идоралари оркали автоматлаштирилган махсус дастур оркали амалга оширилади. Буларнинг барчаси йулга куйилган.
23 Апрель 2019, 14:06
SULAYMANOV NODIRBEK ALIDJONOVICH
Яна бир бор Ассалому алайкум хамюртлар! Кадастр хужжати хозирда Республика буйича электрон шаклда мавжуд ва янгилабборилади. Хурматли хамюртлар бир нарсани тушунайлик ким хохлаган пайтда кадастр хужжатини юклаб олиш нафакат сизларга балки гаразли кимсалар учун хам кулайлик яратади, шунинг учун хам кадастр хужжати оммага сайт ёки бошка веб сахифалар оркали такдим килинмайди.
23 Апрель 2019, 14:05
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
Bundan tashqari asliga tugri degan muxrni yuqotish lozim umuman keraksiz narsa bu, hujjat aslisi kimga kerak bulsa netga kirib kurib tikshiraversin jonga tegdi qog'ozbozlik
21 Апрель 2019, 22:21
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
SULAYMANOV NODIRBEK ALIDJONOVICH hujjatni extiyot qilish fikringiz tugri albatta shunga qushimcha ravishda uy oldi sottisi ham eliktron usulda natarialdan utishi lozim shunda uy sotilsa yana boshqaga sotish imkoni yuqoladi va siz aytgan nizoli holat kamayadi shuni ham inobatga olishsa yaxshi bulardi
21 Апрель 2019, 22:18
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
Shu hujjatlani hammasini elektron shaklda qilib istalgan paytda egasi tomondan foydalanish imkonini yaratish lozim misol shu kadastr hujjati elektron bulsa uzim netga kirib yuklab olaversam yaxshi bulardi tuzatish va uzgartirish kadastr idorasi tomondan bajarilsa buldida
21 Апрель 2019, 22:02

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 55 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг