Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Архив ҳужжатлари бўйича хизмат кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда архив ҳужжатлари билан ишлашда тизимли муаммолар мавжуд. Хусусан, йўқолган ҳужжатларни қайта тиклаш, нафақага чиқишда талаб қилинган ҳужжатларни йиғиш, таълим муассасаларида ўқиганлик бўйича ҳужжатларни тиклаш (диплом, дипломга илова ва шаҳодатномаларни дубликат қилиш) учун кўп вақт талаб этилади. Масалан, Хоразм вилоятидан диплом дубликатини олиш учун Тошкентга 2 марта келиб кетиш анчагина харажатларга сабаб бўлиши ҳаммага бирдек аён.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридаги каби оворагарчиликларнинг олдини олиш учун таълим муассасалари архиви томонидан почта хизмати орқали диплом дубликатлари ва бошқа турдаги ҳужжатларни етказиш учун пулли хизматлар кўрсатилишига рухсат берилишини таклиф этаман. Бунинг учун мазкур масала атрофлича ўрганилиб, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши лозим.
4087
Изоҳлар (5)
SAFAROV KARIM ISAKOVICH
Давлат хизматлари маркази орқали олиш учун архив ҳужжатларини электрон базаси яратсак нур устига аъло нур менимча
20 Май 2019, 09:24
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
SATTAROV ISROIL siz aytgan qurulma faqat samarqandga tegishlimi yoki butun respublikaga hizmat kursatadimi
19 Апрель 2019, 11:21
SATTAROV ISROIL XAMRAYEVICH
​​ФҲДЁ АРХИВЛАРИ ЭНДИ ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛАШ ТИЗИМИ АСОСИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАДИ Самарқанд вилояти ФҲДЁ архивига электрон архивни шакллантириш мақсадида Германиянинг машҳур MICROBOX CmbH компанияси томонидан ишлаб чиқарилган HIGH-END-V-SCANNER LIZARD қурилмаси тақдим этилди. Ушбу махсус электрон курилма вилоятимиздаги барча ФҲДЁ органларига ўрнатилиб, унинг ёрдамида “ФҲДЁ ягона электрон архиви” тизими жорий этилади. Тизимга 2022 йил 1 январга қадар барча маълумотларни тўлиқ киритилиши белгиланган. Эндиликда барча ФҲДЁ органларида аҳолига тезкор равишда архив маълумотномаларини тақдим этиш имконини берувчи фуқаролик ҳолати ягона электрон архиви шакллантирилади. Бу эса фуқароларимизга ФҲДЁ органларида қайд этилган далолатнома ёзувлари билан боғлиқ зарур маълумотларни муайян дақиқаларда олиш имконини беради.
16 Апрель 2019, 21:34
SATTAROV NOZIMJON ILXOMJON O‘G‘LI
Mening fikrimcha mening fikrim uz saytiga yollangan murojatlar orasida bu murojat qanday joylangianiga juda qiziqayapman chunki men ham 6 oy oldin vidoe arxiv loyihasini taklifini kiritgandin bizni qarorga togri kelmaydi deb javob bergan edi
11 Апрель 2019, 15:42
XOJIMATOV A’ZAMJON NABILLAYEVICH
Бу мавзуни кўтарганиз яхши, сизга овоз бераман. Фақат замон билан хамнафас бўлиб, шу дубликатларда Давлат хизматлари маркази орқали олиш учун архив ҳужжатларини электрон базаси яратсак нур устига аъло нур менимча
10 Апрель 2019, 19:21

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси